Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


 –расм. Ўзбекистоннинг 2017 йил асосий давлатлар кесимида экспортнинг



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

12.2.1 –расм. Ўзбекистоннинг 2017 йил асосий давлатлар кесимида экспортнинг 
ўсиши (фоизда) 
Манба: https://mft.uz/uz/menu/eksport-statistikasi. 
 
Корея 
Республикаси 
билан савдо-иқтисодий 
муносабатлар. 
Ўзбекистон 
Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва «Савдо 
тўғрисида», «Инвестицияларни ўзаро химоялаш ва кенгайтириш тўғрисида» илмий-
техникавий битимлар имзоланган. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон ва Корея Республикаси 
ўртасида хуқуқий-шартномавий асосга эга бўлган 60 та ҳукуматлараро шартнома ва 
ҳужжатлар имзоланган. 
1996 йил 19 июлда Асака шахрида «ЎзДЕУАвто» қўшма корхонаси автомобиль заводи 
презентацияси бўлиб ўтди. 1992 йил июнда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида 
имзоланган савдо шартномасига мувофиқ савдода бирмунча қулай шароитлар режими 


161 
ўрнатилди. 
Экспортнинг асосий моддаларини бу даврда пахта толаси, хизматлар, мато ва пахта 
қоғози, калава ипи ташкил этди. 2006 йилнинг 9 ойи мобайнида икки мамлакат ўртасида мол 
айирбошлаш 179,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилди, 39,1 млн. АҚШ доллари экспортга, 
140 млн. АҚШ доллари импортга тўғри келади. 2007 йилнинг биринчи ярмига келиб
мамлакатимиз экспорти 1.4% ни, импорти 9.0% ни ташкил этди.
Республика реципиент давлатлар орасида Агентликнинг ёрдам кўрсатилиши ҳажми 
бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. 1992 йилдан бошлаб KOICA ташкилотидан 
Ўзбекистонга кўрсатилган молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми 8,6 млн. АҚШ долларини 
ташкил этади. Ўзбекистоннинг KOICA билан асосий ҳамкорлиги 5 та соҳада амалга 
оширилмоқда: беғараз асосда ускуна ва материалларни келтириш, амалиётларни таклиф 
қилиш, кўнгиллиларни жўнатиш, экспертларни жўнатиш, тиббий корхоналарни жўнатиш. 
Республика ҳудудида Корея капитали иштирокидаги 118 та корхона фаолият олиб 
бормоқда, ундан 97 таси қўшма корхона ва 21 таси 100% чет эл капитали билан тузилган 
корхоналардир. Бу корхоналар асосан автомобиль қурилиши, тўқимачилик ва 
электротехника саноати, хизмат кўрсатиш ва алоқа соҳаларида тўпланган.
Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги нивестицион ҳамкорлик борасида умумий 
қиймати 4,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи Устюрт газ-кимё мажмуаси хусусида 
тўхталиб ўтиш жоиз. 2012 йилда қурилиши бошланган мазкур мажмуа йилига 4,5 млрд. куб 
метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 3,7 млрд. куб метр газ, 387 минг тонна 
полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва бошқа 
қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эгадир. Бундай йирик лойиҳалар 
сирасига – 1996 йилдан фаолият кўрсатаётган Асака автомобил заводи, тўқимачилик 
саноатида “ДЭУ Интернейшнл” компанияси билан Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида, 
“Shindong Enercom” ва “Textile Technologies” компаниялари билан Сурхондарё вилоятида 
тўқимачилик корхоналари, Тошкент халқаро аэропортининг “Тошкент-4” халқаро 
терминали кабиларни ҳам киритиш мумкин. 
Жанубий Кореянинг “Korean Air” компанияси “Навоий” эркин иқтисодий зонаси 
таркибидаги “Навоий” интермодал логистика маркази фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. 
Бугунги кунда мазкур марказда бир кеча-кундузда 1000 тоннагача юкни қайта ишлаш, юк 
терминалида 300 тонна юкни қайта ишлаш ва сақлаш, 20 та самолётга хизмат кўрсатиш 
қуввати яратилган. 
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ҳам Корея Республикаси етакчи ҳамкорлардан 
бири саналиб, унинг ҳиссаси 7,3 % ни ташкил этган ҳолда, ҳамкор мамлакатлар ўртасида 
Россия (21,8 %), Хитой (17 %) ва Қозоғистондан (12,6 %) кейинги 4-ўринни эгаллайди. 
Мазкур асосий савдо шериклардан фарқли равишда Ўзбекистоннинг Жанубий Корея 
(шу жумладан, Россия билан ҳам) билан ташқи савдо баланси манфий сальдога эга бўлиб, 
импорт ҳажми экспортга нисбатан 11,8 мартага юқоридир. Бунинг асосий сабаби импорт 
таркибида машинасозлик маҳсулотлари, юқори технологик жиҳозлар ва халқаро хизматлар 
кабиларнинг улуши катталигидир.
Мамлакатлар савдо айланмасида Ўзбекистондан Кореяга пахта толаси, минерал хом 
ашёлар ва энергия ресурслари етказилиб берилса, Корея томонидан машиналар ва эҳтиёт 
қисмлар, жиҳозлар ва ускуналар, электроника маҳсулотлари келтирилади. Экспорт ва 
импортга тортилган бу каби товар ва хизматлар таркиби бўйича Ўзбекистон учун Корея 1-
ўринни эгалласа, Ўзбекистон Корея учун 6-ўринда туради. 
Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири – 
меҳнат ресурслари миграцияси ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимидир. Ўзбекистон ва 
Жанубий Корея ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари доирасида 2007-2016 йиллар 
давомида Жанубий Корея меҳнат бозорида ўзбекистонликларнинг иштироки 25,5 минг 
кишидан ортиқни ташкил этгани ҳолда, 2016 йил ҳолатига 16,9 минг киши Жанубий 
Кореяда ишлашни давом эттирганлар. 


162 
1992 йилдан буён Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Корея таълим маркази 
танлов асосида Корея Республикасида тил бўйича билимларни мустаҳкамлаш ҳамда олий 
ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари учун ушбу мамлакатда малака ошириш 
курсларини ташкил этиб келинмоқда. 
2014 йилда Ўзбекистонда Инха университети филиалининг иш бошлаши ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос юқори малакали 
мутахассислар тайёрлаш имкониятини яратди. Ҳозирда мазкур филиалнинг йиллик қабул 
квотаси 250 нафарни ташкил этади. 
Юқорида келтирилган маълумотлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва 
Жанубий Корея ўртасидаги иқтисодий муносабатлар хусусида қуйидаги хулосаларни 
билдириш мумкин. Чунончи, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги иқтисодий 
муносабатлар икки мамлакат ўртасидаги ғоят кенг кўламли, стратегик характердаги 
ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, ҳар икки томон учун муҳим 
манфаатларга асосланган. Бундай манфаатлар Жанубий Корея учун – халқаро 
инвестициялар бозорининг тўйиниб бориши шароитида Ўзбекистоннинг фойдаланилмаган 
имкониятларини рўёбга чиқаришда ўз инвестицион ресурслари билан иштирок этиш, ўз 
миллий саноатини арзон ҳамда сифатли табиий хом ашё ресурслари билан таъминлашни 
кўзда тутса, Ўзбекистон учун Жанубий Кореянинг юқори технологиялари, инвестицион 
ресурслари ва халқаро хизматлар бозоридаги мавқеидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. 
Қолаверса, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг бугунги ижобий 
даражаси улар ташқи сиёсатида ҳам ўз аксини топган ва сиёсий масалалардаги 
ҳамкорликнинг муҳим гарови ҳисобланади. Бу борада Жанубий Кореянинг Осиё-Тинч 
океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотидаги (мазкур ташкилотга 21 та давлат кириб, улар 
ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 54 %и, аҳолининг 40 %и, халқаро савдонинг 44 %и тўғри 
келади) ва “G-20” (дунёнинг 20 та кучли давлатлари иштирокидаги норасмий ҳамкорлик 
бўлиб, дунё ЯИМнинг 85 %ини, аҳолининг 2/3 қисмини, халқаро савдонинг 75 %ини 
қамраб олади) уюшмасидаги мавқеи алоҳида аҳамият касб этади. Ўз навбатида Корея 
Республикаси учун Ўзбекистон халқаро сиёсий майдонда Корея манфаатларини 
ифодалашда, миллий манфаатлари бевосита тўнашувчи Россия ва Хитой давлатларига 
маълум даражада таъсир кўрсатишда ишончли ҳамкор вазифасини бажара олиши 
аҳамиятлидир. 
Шуни ҳам эътибордан қолдирмаслик керакки, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик 
ривожланишининг бугунги суръатлари, қолаверса, Ўзбекистон саноатида Корея 
инвестицион ресурслари ҳажмининг ортиб бориши яқин истиқболда Ўзбекистоннинг 
юқори қийматли маҳсулотларига Корея ва Жануби-Шарқий Осиё бозорига йўл очилиш 
имкониятини беради. Шунингдек, Ўзбекистоннинг транспорт коридори сифатида 
салоҳияти ҳам Жанубий Корея учун Яқин Шарқ бозорига янада тез суръатларда кириб 
боришга шароит туғдириши кутилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish