158
•
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва кайта ишлашдаги ҳамкорлик
имкониятларидан фойдаланиш (Бельгия, Нидерландлар, Дания,Ирландия)
•
Металлургия соҳасидаги ҳамкорлик (Австрия, Италия, Люксембург)
•
Ўзбекистон аэропортларидан транзит учун фойдаланиш масалаларидаги
ҳамкорликни ўрнатиш ва амалга ошириш. (ЕИ нинг барча мамлакатлари.)
Ўзбекистон ва АҚШ.
Йирик сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга
дунёнинг етакчи давлати - АҚШ билан кўп томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва
ривожлантириш Ўзбекистон учун устивор аҳамиятга эга. «Ўзбекистон Республикаси ва
АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Декларация» икки
мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Америка капитали иштирокидаги инвестицион лойиҳалар тоғ-кон ва нефть газ
комплекслари, агросаноат комплекси технологик базалари, озиқ-овқат саноати ва транспорт
инфратузилмасини ривожлантириш каби иқтисодиётнинг асосий тармоқларида амалга
оширилади.
Япония давлатига тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 28
декабрда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 26 январда
ўрнатилган. Шу қаторда «Ўзбекистон Республикаси ва Япония қўшма баёноти»,
«Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Япония ҳукумати ўртасида имзоланган битимларга
Ўзбекистоннинг хуқуқий ворислиги ҳақида мактублар алмашинуви», шунингдек,
«Ўзбекистон ва Япония ўртасида дўстона, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида
қўшма баёнот» имзоланди.
Икки томонлама муносабатларнинг ривожланишида 1994 йил тузилган иқтисодий
ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Япон ва Япон-Ўзбек қўмиталари муҳим роль ўйнайди.
Мунтазам равишда республикага Япониянинг нуфузли парламент вакиллари,
ишбилармон давралари ва сиёсий партиялари раҳбарлари ташриф буюрмоқда.
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва молиявий ҳамкорлик, нефть-газ ва
тўқимачилик тармоғи, минерал хом-ашё базаларини ривожлантириш бўйича инвестицион
семинарлар, конференциялар, презентациялар ташкил этилмоқда.
Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат ҳамда молия вазирликлари билан биргаликда
доимий асосда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича
консультациялар ўтказилмоқда.
Тошкентда Япониялик инвесторлар иштирокида тузилган 19 йирик Япон компаниялари
аккредитация қилинган ва 8 қўшма корхона ишламоқда. Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришда стратегик режаларни амалга оширишда муҳим роль ўйновчи молиявий-
иқтисодий ёрдамга, Япония билан ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият
берилади.
Ўз навбатида Япония ҳам Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги вазиятга катта таъсир
кўрсата оладиган минтақавий йирик давлат сифатида қарайди. Ҳозирги вақтда икки давлат
ўртасида савдода мумкин қадар қулайлик бериш режими ўрнатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: