ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади: 1) ишлаб чиқариш усули; 2) харажатлар усули; 3) даромадлар усули.
Xаражатлар усули
ЯИМни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш
мумкин:
ЯИМ = С + I + G + Хп
бунда,
С – уй хўжаликларининг истеъмол ҳаражатлари;
I - ялпи инвестициялар;
G - давлат ҳаражатлари;
Xn - соф экспорт.
Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯИМни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
в) истеъмол хизматлари тўловига.
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
в) товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.
5. ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш. ЯИМ = W + R +Р + Pх + Pк + T + A -ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W); - - Аренда тӯлови ёки рента (R)
- - Фоиз тӯловлари ёки фоиз (Р);
- -иқтисодиётнинг нокорпоратив секторидан олинган фойда (Pх),
- - иқтисодиётнинг корпоратив секторидан олинган фойда (Pк),
- - бизнесга эгри солиқлар (T)
- - амортизация (А);
ЯИМдаромадлар бўйича = иш ҳақи (W) + аренда тўловлари ёки рента (R) + фоиз тўловлари ёки фоиз (Р) + хусусий мулк эгасининг даромади (Pх) + корпорациялар фойдаси (Pк) + бизнесга эгри солиқлар (T) + амортизация (A)
ЯИМни «қўшилган қиймат» усулида ҳисоблаш
ЯИМни ҳисоблашнинг учинчи усули - бу «қўшилган қиймат» бўйича ҳисоблашдир. Бу дегани, иқтисодиётнинг барча тармоқлари
ва ишлаб чиқаришлари бўйича қўшилган қийматларни қўшиб чиқиш демакдир. Масалан, кўпгина мамлакатларнинг иқтисодиёти секторга бўлинган: саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқалар. Бу секторларнинг ҳар бири учун қўшилган қийматларнинг йиғиндиси жамланиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |