Асосий бевосита объекти ҳисобланади. Қушимча бевосита объект бўлиб



Download 32,89 Kb.
bet18/20
Sana27.05.2022
Hajmi32,89 Kb.
#611903
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
17-мавзу.маъруза

Объектив томондандан ЖК нинг 299-моддасида кўзда тутилган жиноят ҳалокат юз беришига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда ифодаланади.
Жиноятнинг субъектив томони эҳтиётсизлик шаклидаги айби билан ифодаланади. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузишга йўл қўйган шахс оғир оқибатлар юз бериши мумкинлигини одиндан кўра олади, лекин асоссиз ҳолда ушбу оқибатлар юз бермайди, деб ҳисоблайди, ёки уларни олдиндан кўра олиши лозим ва мумкин эди.
Жиноятнинг субъекти «учишларни ва уларга тайёргарликни таъминлаш махсус юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин. Шунингдек учишлар раҳбари, кеманинг раҳбари, пилот, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар жавобгарликка тортилиши мумкин.
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш учун самолётлар техниклари, механиклар, учишларни таъминлаш хизматларининг бошқа шахслари жавобгар бўлиши мумкин.
14. КЕМАНИ БОШҚАРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Жиноятнинг асосий бевосита объекти Қуролли Кучларда ўрнатилган кемани бошқаришнинг тартибини ҳамда ҳарбий кемалардан фойдаланиш қоидаларини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар бўлади.
Қўшимча бевосита объект – фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, Қуролли Кучлар мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир.
Ушбу жиноятнинг предмети фақат ҳарбий кемалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Денгиз флотининг кема таркибининг кемалари бўлиши мумкин. Булар жанговар ва қоровул кемалари, махсус мақсадли сузиш воситалари, катерлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Объектив томондан ЖК нинг 300-моддасида кўзда тутилган жиноят кеманинг нобуд бўлиши ёки жиддий бузилишларига, инсон қурбонларига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган кемани бошқариш қоидаларини бузишда ифодаланади.
Субъектив томонидан кемани бошқариш қоидаларини бузиш ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик билан бўлиши мумкин. Лекин юз берган оқибатларга нисбатан жиноят субъектининг айби доимо эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади (жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик). Акс ҳолда айбдор шахснинг ЖК нинг бошқа моддалари билан жавобгарлиги (давлатга хоинлик қилиш, мулкнинг қасддан нобуд этилиши ёки шикастланиши ва бошқалар) масаласи қўйилиши мумкин.

Download 32,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish