Лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтда «Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторидан фойдаланилади. Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди. Лойиҳа ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади. Лойиҳанинг ўзбек ва рус тилларидаги вариантлари бир бирига айнан мос келиши керак, бу лойиҳанинг плагиат дастуридан текшириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни олдини олади. Лойиҳанинг расмийлаштириш жараёнида шакллардаги ҳар бир пунктга аниқ ва тўлиқ жавоб бериш, ўзбек ва рус тилларида талаб қилинган пунктлардан ташқари бошқа пунктлари битта тилда ёзилиши талаб этилади, очиқ қолган пунктлар, ўзбек ва рус тилларида аралаш ҳолда ёзилган лойиҳа бўйича техник экспертизадан ўтмади деган хулосага келишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ЛОЙИҲАНИНГ ШАКЛЛАРИ Лойиҳанинг 1-илова. «Т» шакл. Аризанинг титуль варағининг юқори қисми чап томонида танлов тури кўрсатилади: Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови. Лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми кўрсатилиб, ёнидаги катакчаларда йилларга бўлиб кўрсатилади. Ҳар бир кўрсатилган маблағ лойиҳанинг бошқа бандларидаги маблағ билан тўлиқ мос келиши керак. Асосий иштирокчиларнинг фамилияси, исми, шарифи, отасининг исми, илмий даража ва унвони тўлиқ кўрсатилиши лозим. Лойиҳа 1-шаклининг 1.1.–бандида лойиҳа аннотациясининг ҳажми ўзбек ва рус тилларида 1,5 варақдан ортмаган ҳолда қисқача – юқорида қайд этилган илмий муаммолар ва илмий янгиликларни ҳал этишнинг долзарблиги очиб берилади. 1.2.-бандида кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти (кутилган натижалар ва уларнинг илмий ва ижтимоий аҳамиятга эгалиги (режалаштирилган натижаларнинг жаҳон миқёсидаги тадқиқот натижаларига мувофиқлиги, лойиҳада режалаштирилган натижаларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалиётга татбиқ этиш имкониятлари) рус ва ўзбек тилларида берилади. 1.3.-бандда илмий жамоа таркибига киритилган аъзолар, уларнинг сони аниқ рақамда кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |