Илмий экспертизада лойиҳалар ИТК йиғилишида очиқ муҳокама (тақдимот) шаклида кўриб чиқилади. Илмий лойиҳанинг раҳбари илмий лойиҳа тақдимоти билан ИТК йиғилишларида қатнашади. Лойиҳа тақдимоти фақат лойиҳа илмий раҳбари томонидан ўтказилишига рухсат берилади.
Лойиҳа талабномасини баҳолаш жараёнида лойиҳани амалга оширишни режалаштирилаётган тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари ва аъзоларининг қатнашишига йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолларда, лойиҳа талабномаси илмий экспертиза жараёнида ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар асосида, шунингдек коллегиал органнинг кўрсатмасига мувофиқ ИТК томонидан қайта ишланиб, унинг мавзуси ва таркибига қисман ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тавсиялар билан Буюртмачига тақдим этилиши мумкин.
Бунда ИТК томонидан бир маротаба лойиҳа раҳбарига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар қилишга рухсат берилади, ўзгартирилган лойиҳа қайта экспертиза ва муҳокамадан ўтказилади. ИТК баёнида ва унинг қарор қисмида лойиҳа талабномасини қайта ишлаш билан боғлиқ барча жараёнлар тўлиқ асослантирилиши лозим.
Лойиҳа раҳбарлари ижрочи ташкилотларнинг раҳбарлари билан бир қаторда бажариладиган тадқиқотларнинг илмий-техник савияси, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, шунингдек, молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарф қилиниши учун шахсан жавобгар бўлади.
Ижобий баҳоланган ва молиялаштиришга тавсия этилган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг якуний рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор коллегиал орган томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ЛОЙИҲАНИНГ НАТИЖАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари улар якунланганидан сўнг тўлиқ тижоратлаштирилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ЭСЛАТМА:
Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг натижалари тўғрисидаги маълумот www.mininnovation.uz веб-сайтида “Танловлар” рукнининг “Танлов натижалари” интерактив” хизмати орқали очиқ маълумотлар тақдим этиб борилади.
www.fan-portal.uz веб-портали орқали электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 203-32-23 (620, 621) – Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги