АШУРХОН КОМИЛОВА
“СОҒИНЧ РАНГЛАРИ”
Андижон- 2021
Комилова Ашурхон Русланбек қизи 1998-йил 1-декабрда Андижон вилояти Избоскан туманида таваллуд топган.Тумандаги 28- умумий ўрта таълим мактабини тамомлаган. Адабиётга, қолаверса, шеъриятга бўлган қизиқиши мактаб даврларида бошланган.Ҳозирда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси" таълим йўналиши 2-босқич талабаси.
СЕНИ СЕВДИМ
Ғам- қайғулар бир кун ўтар хотирлардан,
Қаҳратонда баҳор қалбга тез кирмади.
Воз кечаман мен ман деган Тоҳирлардан,
Сенга бўлган муҳаббатим эскирмади.
Сойлар кезиб, қирлар ошдим, сездим қадринг,
Соғинчлардан атрофимга тўлганда тош.
Зор йиғласам доим келар менга раҳминг,
Овунаман қучоғингга қўйганча бош.
Исминг айтсам қонлар жўшар томиримда,
Минг бор фидо бўлсин сенга танда жоним.
Йиқилсам ҳам,юксалсам ҳам ҳар бир дамда,
Қўлим тутдинг эй меҳрибон жонажоним.
Ватан сени қалбим-у жонимдан севдим,
Онамдексан гўдаклик чоғимдан севдим\
1938- йил октябр ойида бегуноҳ боʻлса-да отиб юбориш буйругʻи келиб, ёки келмасидан олдинроқ отиб юборилган, ноҳақ қамалган аждодларимизнинг порлоқ хотирасига багʻишлайман.
НОМИНГИЗ МАНГУ БАРҲАЁТ
Нафс қуллари жилмайиб туриб,
Соʻнг шивирлаб ёвга сотдилар.
Ижод аҳли даргʻаларининг,
Юрагига тошлар отдилар.
Туҳматлардан қаздилар қабр,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Шеʼриятгаоʻқлар ёгʻилиб,
Адабиёт боʻлди чалажон.
"Кундуз"га етмай қоқилиб,
"Кеча" билан қолди-ку Чоʻлпон.
Келтирдилар миллионлаб жабр,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Золимликнинг иси таралиб,
Халқ қалбига келди қорахат.
"Озодлик" - деб баралла айтиб,
Ерксизликда жон берди Фитрат.
Жафо чекди минг жон-у багʻир,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Лой тупроқни қоплади хунлар,
Совуқ ажал боʻгʻзидан тутди.
Ёдда қолар бу " Оʻткан кунлар",
Қодирийниқаро ер ютди.
Зулмат боʻлиб кездилар гир-гир,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Ашʼор богʻин пайҳон этдилар,
Янги чечак очилган замон.
Ёш умрини хазон этдилар,
Зиндонларда қолди-ку Усмон.
Ширин умрин этдилар тахир,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Ташвиш ёгʻар осмондан тинмай,
Ер- у коʻкни қоплади фарёд.
" Ё АЛЛОҲИМ юрт озод боʻлсин"
- Халқ оҳидан титрар коинот.
Устун эди гʻазаб ва қаҳр,
Оʻттиз саккизинчи йил октябр.
Вақтлар оʻтар, дарёдек қайтмас,
"Менман" - деган соʻзин илмасдан.
Қисмат эса сирларин айтмас,
Чарх айланди тиним билмасдан.
Ширин тушлар чинга айланди,
Бойчечак остида қолди қор.
Аждодлар мадҳингиз куйланди,
Мустақиллик хуш келдинг минг бор.
Боболарим топдилар қадр,
Тоʻқсон биринчи йил сентабр.
Do'stlaringiz bilan baham: |