"Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим". - ТЕМУР ТУЗУКЛАРИДАН НАМУНАЛАР
- "Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим".
- "Дилимнинг машриқдан кўтарилган биринчи тузук шундан иборат бўлдики, ислом динин ёйиб, Муҳаммад, унга Тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, шариатни қувватладим. Жаҳонни турли мамлакатлари, катта ва кичик шаҳарларида ислом динини ва яхши одамлар орасида шариатни ёйдим ва ўз салтанатимни шариат билан безадим".
- "Раият аҳволдан огоҳ бўлдим, улуғларни оға қаторида, кичикларни фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиатини, ҳар элнинг расми-одат, йўл-йўсинларидан воқиф бўлиб турдим, ҳар бир ўлка ва шаҳар аҳолисининг улуғлари ва бузруглари билан ошно бўлдим ва уларнинг мижозларига, табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларни уларга ҳоким қилиб тайинладим. Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, турмушларини, булар ўртасидаги алоқаларни ёзиб менга билдириб туриш учун диёнатли, кишилардан воқеанавислар белгиладим .”
"Ҳеч кимдан ўч олиш мақомида бўлмадим. Тузимни тотиб менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим. Иш кўрган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим". - "Ҳеч кимдан ўч олиш мақомида бўлмадим. Тузимни тотиб менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим. Иш кўрган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим".
- "Қайси бир сипоҳий туз ҳақи ва вафодорликни унутиб, хизмат вақтида ўз соҳибидан юз ўгириб, менинг олдимга келган бўлса, ундай одамни ўзимга энг ёмон душман деб билдим".
- "...бутун мамлакатда буйруқ, фармон бериш ишлари подшоҳнинг ўзида бўлиши лозимки, ҳар ишда подшоҳ ўзо ҳукм чиқарсин, токи ҳеч ким унинг ҳукмига аралашиб, ўзгартира олмасин".
- "Dono vazir shuldirki, o'z o'rniga qarab, goh qattiqqo'llik bilan gohida esa muloyimlik bilan ish yuritadi. Bunday vazir ortiqcha qattiqqo'llik ham qilmaydi, ko'p muloyimlik bilan ham yumshab ketmaydi. Agar muloyimlik qilsa, dunyotalab, ta'magir odamlar uni yutib yuboradilar. Agar ortiqcha qattiqqo'llik ishlatsa, undan qochadilar va unga (boshqa) yo'lamaydilar".
- "Яна амр қилдимки, ғаним томонидан бизнинг қўлимизга ҳар қандай сипоҳий асир бўлиб тушса, уни ўлдирмасинлар, унга ихтиёр берсинлар. Агар навкарликни қабул қилса, навкар қилсинлар, йўқ эса уни озод этсинлар. Бунга мисол, мен (Қайсар билан урушда) тўрт минг румлик аскарни озод қилдим"
- "Бирон мамлакатда жабр-зулм ва фисқ-фасод кучайиб кетаркан, асл подшолар адолат ўрнатиб, фисқ-фасодни, зулмни йўқотиш ниятида ана шундай мамлакатга ҳужум бошлаши лозим. Тангри таоло шу ниятининг шарофати билан мамлакатни золимнинг қўлидан тортиб олиб, одил (подшоҳ)га топширади".
Do'stlaringiz bilan baham: |