РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ТАЪСИРИ
Қашқадарё ахборот технологиялари
техникуми талабаси З.Ф.Муртазаева
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар асосида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини рақамли трансформациялаш жараёнини ахборот технологияларида жорий этиш, ижтимоий тармоқларга кириш, веб-сайт, телеграм бот, мобил иловалар ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билангина чекланиб қолмасдан, балки коммунал хизматларни, рақамли трансформациясини амалга ошириш зарурлигидадир.
Коммунал хизмат соҳани рақамли трансформация жараёнининг, назарий таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда унинг назарияси парадигма ҳолатида, яъни ҳозирги изланиш вазифаларини ечиш учун кўпчилик томонидан қабул қилинган назария даражасидир. Олиб борилган таҳлил коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг тансформацияси, эволюцион ривожланиш йўлидан бораётганини кўрсатади. Ривожланиш босқичлари давомида шаклланиши ва турли фаолият даражасига муаммоларни ечиш йўлларига, яъни турли инновацион тушунчага эга бўлиши талаб этилади.
Маълумотлар базасига абонент ҳақидаги барча керакли маълумотлар киритилади: тўлиқ исми, шахсий ҳисоб рақами, алоқа маълумотлари, манзили. Aлоҳида устун абонентларнинг қарзлари ва ортиқча тўловларини ҳисобга олади. Ягона маълумотлар базасидаги барча абонентлар гуруҳларга бўлинади (масалан, юридик ва жисмоний шахслар). Дастурда тўловларни ҳисоблаш жуда оддий, аҳолига тўловлар автоматик равишда амалга оширилади. Бухгалтерия дастурининг ўзи аввал белгиланган параметрлар (тарифлар, истеъмол ставкалари ва бошқалар) ва киритилган маълумотлар (ҳисоблагич кўрсаткичлари) асосида ҳамма нарсани ҳисоблаб чиқади ва шу билан фойдаланувчилар ишини иложи борича соддалаштиради ва тезлаштиради. Қарз ва қарздорлар учун дастур пеня ундириш имконини беради.
Рақамли трансформация жараёни платформасини ташкил этиш учун илғор техналогия воситалари
1-расм
Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар қатори барча соҳаларни рақамли тронсфармация жараёнига ўтказишда "Smart" тизимларни яратиш билан боғлиқ.
Ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг, ҳисоб-китоблар квитансиясини тўғридан-тўғри дастурдан босиб чиқариш мумкин. Квитансиялар ҳам битта абонент учун, ҳам бир вақтнинг ўзида барча абонентлар учун чоп этилиши мумкин. Ушбу дастурларга мисол қилиб 1-расмда келтирилган USU_Communal демо дастурларини кўрсатишимиз мумкин.
1-расм. USU_Communal демо дастурини кўриниши
Юқоридаги тадқиқотлар асосида хулоса қилишимиз мумкинки, коммунал хизматлар соҳасининг эскириш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш, хизматлар сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва замонавий шароитларда соҳанинг шаффофлигини ошириш зарур.
Рақамли коммунал хизмат кўрсатишнинг шаклланиши ва ривожланиши сари коммунал соҳада туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Энди, аҳоли рақамли технологиялардан фойдаланиб, ўзлари доимий яшаш манзилларига электрон хизматларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон фармонига мувофиқ «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси
2.https://ru.wikipedia.org/wiki/ Жилищно-коммунальное хозяйство (ЖКХ)
5.https://www.hpe.com/ru/ru/what-is/digital-transformation.html
Do'stlaringiz bilan baham: |