баҳога. Аммо маҳаллий бозорларни, бошқа жойларни суриштириб ўтирмасдим.
Кетган меҳнат, тикилган сармоя, ишлатилган маҳсулотни ҳисоблаб нарх
чиқарардим. Аммо бир куни ўз мушкимни бир кичик бозорда кўриб қолдим.
Нархини сўрасам мендан олиб сотадиганларнинг нархидан ҳам
икки баравар
қиммат экан. Шундан кейин катта бозорларда ўз дўконимни очдим. Ўша ердан
одамлар тўғридан тўғри оладиган бўлди. Одамлар хурсанд. Орада Абдуллоҳ
билан танишдим. Кейин бошқа мамлакатларга ҳам сотишни бошладим. Энди
қайси мамлакатга сотсам, ўз дўконимни очиб, ўша жойдан тарқатаман. Тўғри бир
мамлакат ичида битта дўкон кам, аммо оз бўлсада, халққа ёрдам бўлади.
Унинг гапларини эшитганлар раҳмат айтиб юборди. Аср намозигача бахс,
мунозара бўлди. Олти савдогар норози бўлиб чиқиб кетди. Қолганлари бир
тўхтамга келди. Ниҳоят Абдуллоҳ хулоса қилди.
-Дўстларим, ниҳоят бир тўхтамга ҳам келдик. От савдосида икки хил нарх
бўлади. Уруш учун қиммат нарх, халқ учун арзон. Ёғ нархи ички бозор учун
арзон, ташқи бозор учун чорак фоиз қиммат. Газлама, тўн, бош кийим, масси,
ковушлар эҳтиёжларга қараб ҳар олти ойда йиғилганимизда бир муҳокама
қилинади. Ун, қанд, туз кабиларда нархлар жиддий ўзгармайди. Қачонки
қурғоқчилик келса оширилади. Аммо халқни қийнар даражада эмас. Биз энди
катта савдогарлармиз. Инсоф чегарасини билишмиз керак.
Бозордаги
чайқовчиларнинг нархни кескин ошириб юборишларига йўл қўймаймиз. Олиб –
сотарларга ҳам ўта қиммат сотганини билиб қолсак, маҳсулот сотмаймиз. Халқ
қийналган вақтларда ҳатто ўз баҳосида ҳам сотишимиз керак. Мана ёғ сотадиган
дўстимиз Жафар ўтган йили зайтун, зиғир, масхар яхши бўлмаганида ўз
баҳосидан паст нархда зарарига ҳам сотди. Оддий қийналганлар учун ойда бир
марта текинга ҳам тарқатди. Унинг омборида уч йиллик захираси бор. Биз ҳам у
каби ҳимматлироқ бўлишмиз керак. Абдусалом пишиқ газламадан ишланган
матога исмларингизни ёзиб қўйган. Шартларга
розилигингизни билдириб,
бармоқ босинг. Олти ойда шу ерда ёки Ироқдаги уйимда йиғиламиз.
Муаммоларни ҳал қиламиз. Яна бир муҳим масала: иш бериш. Газламачи
дўстимиз ўтган йили олтмиш кишига иш берган. Бу олтмиш рўзғор обод дегани.
Биз ҳам иш беришни кўпайтиришимиз. Қўлидан иш келадиган одамларга ўз
ишларини бошлашлари учун кўмак беришимиз керак. Самарқандлик чинни
сотувчи дўстимиз олти ой аввал Ёш йигитларга иш бошлашлари учун пул берди.
Шу баҳона ўттизта устахона очилди. Этикдўзлик, махсидўзлик, каштадўзлик,
нонвойчилик, тикувчилик каби устахоналар эди улар.
Бир карвонбошининг
сўзларига кўра икки юздан ортиқ одам ишли бўлган. Дўстимизнинг айтишича
уларга беш юз динор қарз берган. Қарз муддати уч йил экан. Ҳатто нонвой ва
тўқувчиларга пулни шундай берган. Қайтариш шарт эмас. Биз ҳам одамларни
мана шундай қўллашимиз керак. Шунда улар янгиликлар яратади.
Яна бир
дўстимиз ўз шаҳридаги муҳтожларнинг икки йиллик қарзини тўлаб, меҳнатга
лаёқатлиларга иш топиб берибди. Ҳаммаси мақтагулик жиҳатлар. Боя биздан
норози бўлиб чиқиб кетганлар, инсофсизлик қилса, бизга боғлиқ бўлган
алоқалаларини узамиз. Токи хатоларини англасин. Кейинги йиғилишмизга
Аллоҳ етказсин. Эслатиб қўйишим керак. Йиғилишда
муаммолар ечилиб,
янгиликлар ўйлаб топилади. Халқнинг оғири енгил қилинади.
Шундай қилиб уюшма ўз ишини бошлади. Тўғри у расман эълон
қилинмаган, кўпчиликнинг умуман хабари йўқ бўлса-да, тадбиркор доира у ҳақда
биларди. Чайқовчиларнинг халқни ортиқ қийнашларига анча чек қўйилди.
Одамлар харидни хурсанд ҳолда қиладиган бўлди. Бу орада яна ўн йилча вақт
ўтиб кетди. Бу вақт ичида Абдуллоҳнинг ёзган асарлари ҳам элликдан ошди.
Тижоратимиз ҳам кенгайди. Аммо сўнги пайтлар у кўп эҳсон қилиб, ҳатто
сармоядан ҳам ишлатиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда сал кейинроқ яна айтаман.
Ҳозир эса одоб ҳақида озгина.
Do'stlaringiz bilan baham: