АСАРНИНГ БОШИДА МУҚАДДИМАГА ЎХШАШ НАРСА, АММО
ҲИКМАТЛАР БИЛАН БЕРИЛАДИ. АЙТАЙЛИК, МУҲТОЖНИНГ
ОЖИЗЛИГИДАН ФОЙДАЛАНИБ МОЛИНИ ЎЗЛАШТИРМА ЁКИ
АРЗОНГА СОТИБ ОЛМА. АСАР ОХИРИДА ЭСА, ЎША АЙТИЛГАНЛАР
ТЎЛИҚ ШАРХЛАНИБ, ЎҚУВЧИ ИХТИЁРИГА БЕРИЛАДИ. ШАРХЛАР
УЗУН БЎЛМАЙДИ. БУТУН АСАРНИ БИР ЁДГА СОЛДИРАДИ.
САВДОГАРЛАР УСТОЗИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Дунёда шундай инсонлар бўлганки, бугун улар ҳақидаги ривоятлар,
ҳикоялар эртакдек туюлади. Бугунги кунларда улардек буюклар қайта
туғилмайди, деб ишонилади, ишонтирилади. Мен ҳам эл қатори улуғ
аждодларимиз ҳақида ўқиганимда ғурурланаман ва қайта туғилмайди буюклар
деган ишончимда “содиқ” қоламан. Ўзим тадбиркор ўлароқ (асли филологман)
тирикчиликдаги минг бир қийинчиликларга дуч келаман. Муваффақиятга,
омадга, пуллар хазон бўлиб ётадиган келажакка тезроқ етиш учун ўнлаб китоблар
ўқидим, ўқияпман. У китоблар пул топишнинг, бу ҳаётда яшаб қолишнинг минг
бир усулини ўргатади. Тан олишим керак улардан кўп фойда олдим ва
самарасини кун сайин сезяпман. Яна шуни ҳам сезяпманки, менга нимадир
етишмаяпти. Ўша ниманидир узоқ қидирдим. У нимадир китобларда бўлиши
керак. Ўқидим, изландим ва ниҳоят... Ниҳоят топдим. Ўнлаб ўқиган
китобларимда йўқ илмлар, ўзимизда экан. Нақ бурнимизнинг тагида, шундоқ қўл
узатса етаркан. Ўша илмлардан нега халқимиз шу пайтгача фойдаланиб, яхши
бир савдо, тирикчилик (бугун бизнес дейилади) ҳақида китоб ёзмаган? Халқ
айбдор эмас, аслида. Чунки улар мустақил бўлгач, тоғдай уйилиб ётган
тирикчилик ташвишидан ортиб, илмга эътибор беролмасди. Ҳалиям тирикчилик
ташвишидан ортиб янгилик сари илдамлаётганлари кам. Биз шу пайтгача ва
ҳозир ҳам бизнес ҳақида, савдо ҳақидаги етти ёт бегоналарнинг таълимотларидан
сув ичяпмиз. Ҳалолликни қадоқлаб, темир сандиққа қўйиб қўйганимизга анча
бўлган. Нима қилсанг қил, бойи, ҳар қандай йўл тўғри (ҳалолми, ҳаромми фарқи
йўқ, сен танлаган ва тўғри деб билган ҳар қандай йўл ҳақ йўлдир).
Бугун инсонлар ҳалол тижорат деса ажабланадиган аҳволга келиб
қолаётир. Айни шу сабаблар туфайли қўлга қалам олиб, камтарона бир асар
ёзишга киришдим. Бу асар сизга бойишнинг асл йўллари, омаднинг олтин
калитлари, муваффақиятнинг ҳақиқий сири, ҳотиржам яшашнинг бебаҳо
йўллари,
саҳийликнинг
самаралари,
дўстликнинг
устунликлари,
ҳожатбарорликнинг туганмас фойдалари ҳақида ҳикоя қилади. Яна ҳалол
тижорат ва тожирнинг сифатлари берилади. Минг афсуски китобда тўлиқ
маълумот йиғолмаганим учун кўп қаҳрамонлар ҳақида ёзилмайди.
Сиз китоб ҳақида гапирдику, аммо ким ёки нима ҳақидалигини айтмадику,
деб ўйлаётгандирсиз. Айтаман. Марв деган султонликни ҳамма эшитган. Бугунги
Хоразм. Ўша юртдан бир ўғлон чиққан. Бугун уни кўпчилик билмайди, чунки
улар қолиб бошқаларнинг ҳаётини ўрганишга киришиб кетилган. Ўша буюк,
тарихда номини–ю, изини то қиёмат инсонлар қалбига ўйиб ёзиб кетган бобомиз
– Абдуллоҳ ибн Муборак. Ҳа, азизларим, шу буюк инсон савдогарларнинг узтози
деган мақомнинг эгаларидан бири.
Унинг ёшлиги илмга рағбат ва кучли ғайрат билан ўтади. Жанг санъатида
ҳам жуда моҳир бўлиб етишгани эса кучли мусулмонлик сифатига далолат
қилади. Биз унинг тижорий фаолиятини дўсти ва китобдори тилидан ҳикоя
қиламиз.
Отасининг “Савдогарликни обрўингни сақлаш, сахийлик қилиб илм аҳлига
ёрдам беришинг ва фақирларнинг мушкулини осон қилишинг учун касб қил!”
деган биргина сўзи учун дунёнинг бойига айланиб, илм аҳлининг ҳақиқий
ҳомийси бўлиб етишади.
Ушбу китоб жонимдан азиз бўлган ота-онамга бағишланади.
Ўқиганингизда ота-онам ва каминани дуоларда йўқлашингиздан умидворман.
Do'stlaringiz bilan baham: |