Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/49
Sana11.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#776971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

боравер, дунё кез, олим бўл, 
ўзингдан из қолдир, сендан кейин келадиганларнинг ҳаётларини 
енгиллаштириш учун ҳаракат қил”,
деди. Онам йиғлади. Биз тўрт ўғил 
бўлсакда, онам мени бўлак яхши кўрарди. Лекин отамнинг раъйига қарши 
бормади. Дуо қилди... 
Илк саёҳат бошланди 
-
Абдусалом сен қанча пул олдинг?, - деб сўраб қолди у дабдурустдан.
-
10 динор, деб жавоб бердим. Кейин суҳбатлашиб кетдик. 
-
Биласанми, мен бир чақа ҳам олмадим. Аллоҳга таваккал қилиб 
чиқяпман. Отам савдогарликни обрўйимнгни сақлаш учун, сахийлик 
қилиб илм аҳлига ёрдам беришим ва фақирларнинг мушкулини осон 
қилишим учун касб қилишимни тайинлаб дуо қилди. Отамдан савдода 
ўрганганларимни бошқа мамлакатларда ҳам қўллайман. Тажриба ўз 
сўзини албатта айтади.
-
Нега бир чақа ҳам олмадинг, ахир йўлда нима бўлишини билмайсанку 
Абдуллоҳ. 
-
Тўғри, билмайман, аммо Парвардигорим мен билан бирга. Ота-онамнинг 
дуоси билан қийинчиликлар осон ҳал бўлади. 
Шу билан суҳбатимиз тугади. Зикр қилиб кета бошладик. Аммо ҳаёлимда 
унинг гапи. Энди нима бўлади? Каби ўйлар. Мана йўлга чиққанимизга ҳам роса 
уч ой бўлди. Бир ойга қолмай етиб олишимиз керак эди, аммо йўл-йўлакай дарс 
олдик. Озгина ишладик. Ниҳоят Ироққа ҳам салкам етиб келдик. Бир ҳафталик 
йўл қолди. Пулимиз, озуқамиз тугаган. У ов қилади. Мен таом тайёрлайман. 
Кечалари намоз ўқиб, узоқ суҳбаташардик. Базан тонг отишини истамасдим... 
Бомдоддан сўнг, у билан яна йўлга тушдик. Бир кичик бозорнинг устидан 
чиқдик. Бир аёл яхши отни олиб чиқиб сотувга қўйган экан. Кўпчилик тўпланиб 
савдо қиляпти. Аёл отни боғлаб бир четда турибди. Бир даллол аёлнинг номидан 
савдо қиляпти. “Сотилди!”, дея энди отни қозиғидан бўшатмоқчи эди. Абдуллоҳ 
қўлидан ушлаб қолди. 
-
Мусулмонмисиз?, деб сўради даллолдан. Даллол бу саволни кутмаган 
шекилли довдираб қолди. У олувчига ҳам юзланиб, шу саволни берди. У 
ҳам довдираб қолди. Аммо шарт ўзига келиб “Алҳамдулиллаҳ 
мусулмонман”, деди. 


-
Унда нега отни асл баҳосида сотиб олмаяпсиз?, дея савол берди у. Шу 
тариқа тортишув бошланди. 
-
Мен уни асл нархида сотиб оляпман. 
-
Асл нархи бунча эмас, сиз ярим баҳосига сотиб олдингиз. Даллол 
фойдага шерик. 
-
Сен бизга ақл ўргатма, ҳали ёш экансан.
-
Илм ва ҳақгўйлик ёш танламайди. Келинг аёлдан отни нима учун 
сотаётганини сўраймиз. 
-
Сўра! 
-
Кечирасиз, отни нега сотяпсиз она?
-
Эрим касал, болаларим оч. Ишлайдиган ёшда эмас улар. Шу ерда бозор 
бўладиган кунлар уйимизда қўлга илинадиган нарсаларни сотиб, рўзғор 
қилиб кетаман. Бугун кунимизга яраб турган отимизни сотиб, рўзғордан 
ортганига эримга дори-дармон олмоқчи эдим. Аммо сотган пулим 
харажатларимга етмайди. Иложсизман. Отни қайтариб кетсам, рўзғор 
ўтмайди, - дея йиғлаб юборди. Одамлар гунгур-гунгир гаплашиб 
бошлади. Лекин ҳамма воқеа қандай якун топишини кутарди. Абдуллоҳ 
сотиб олган одамдан яна пул қўшиб беришини талаб қилди, аммо у 
кўнмай туриб олди. Бошқалар бизнинг ёнимизни олди. Лекин у савдо 
ҳалол бўлганини айтиб туриб олди. Шунда Абдуллоҳ ўз отини аёлга 
бериб юборди. Бир киши воқеани кузатиб турган экан. Аёлга:
-
Мен табибман. Дорини сизга текинга бераман, -деди. Шу тариқа 
кўпчилик аёлга қўлида боридан бера бошлади. Даллол билан савдогар 
мулзам бўлиб бир четда қолди. 
Унинг миниб турган отини бериб юборгани ортиқча бўлди. Йўл 
машаққатли, у бўлса, ўйламай нетмай отини шарт бериб юборди. Ана жўмардлик. 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish