Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг


Ўзига ишонган инсон сўрашни ҳам билади



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/49
Sana11.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#776971
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

Ўзига ишонган инсон сўрашни ҳам билади 
Бир неча йил олдин Абдуллоҳ газлама ва мўйна сотишни ният қилди. Устоз 
Абу Ҳанифа ҳазратларидан рухсат бўлгач йўлга тушдик. У билан кўп бозорларни 
айландик. Ниҳоят биз хоҳлаган маҳсулотларни топдик. Аммо улар жуда қиммат 
эди. Пулимиз ҳам унчалик кўпмасди. Биз катта миқдорда қарз олиб, ишлаб 
чиқарувчининг ўзидан олмоқчи ва халқ қийналмаслиги учун нархни 
пасайтирмоқчи бўлдик. Шу пайт Абдуллоҳ мени яна лол қолдирди. У биринчи 
кичик бир хонтахтача устига матоларни ёйиб савдо қилётган одамнинг олдига 
борди. Унда нари борса икки тўп мато бор эди. Абдуллоҳ ундан:
-Менга шу матодан 20 тўп керак эди, деб сўради. Унда унча мато йўқ эди. 
Бошқа дўконни кўрсатди. У айтган дўконга бордик. У ерда 15 тўпча мато бор 
экан. Абдуллоҳ улардан 30 тўп сўради. Унда йўқ экан, бошқа дўконни кўрсатди. 
Кейинги дўконда ҳар хил матодан 10 тўп, 15 тўпдан бор экан. У бу сафар бир 
газламани ушладида айни шундан 60 тўп кераклигини айтди. Улар ҳам топиб 
беролмади. Бошқа дўконга бордик. Улардан 100 тўп сўради (Абдуллоҳ агар биз 
сўраган молни ишлаб чиқарувчига етказмасдан “бор” деб қоладиган савдогар 
чиқса иккиланмай сотиб олишимизни режалаган эди). Шунда дўкончи қизиқ гап 
айтди. 
-Сизлар бизга мол тарқатадиган савдогарнинг олдига боришларингиз керак. 
У асрдан кейин келади. Ўша одам сизларга истаганингизча газлама топиб беради. 
Биз унга раҳмат айтиб, мажсидга жўнадик. Асрни ўқиб бўлгач, яна бозорга 
келдик. Излаган одамимизни топдик. Унинг дўкони ҳақиқатда катта экан. Бизга 
ҳатто 300 тўп ҳам топиб бероларди. Шунда Абдуллоҳ қўрқмасдан тожир билан 
гаплаша бошлади. 
-Ассалому алайкум! Сиз ҳқингизда бозордагилардан сўраб билдик. Шу 
бозорда энг катта садогарлардан экансиз. Бизга газлама керак, аммо бозорда биз 
сотиб оладиган миқдорда газлама йўқ экан.
-Ваалайкум ассалом! Сизларга қанча керак?, - деди у хушламайгина. 


-Икки минг тўп, деди Абдуллоҳ дадил. Шунда тожир ўрнидан туриб кетди. 
Кейин жиддий туриб саволлар берди. Абдуллоҳ эса хотиржам жавоб бериб 
турди. 
-Қачонга керак? 
-Шу бугунга. 
-Бугун бунча молни сизга етказиб беролмайман. Аралаш қилиб бер 
десангиз, ҳар хилидан беришим мумкин.
-Менга мана бу оқ матодан керак. Бошқасини кейинги сафар оларман, агар 
талаб бўлса. 
-Унда сизга фақат ишлаб чиқарувчигина айтган молингизни, хоҳлаган 
миқдорда сота олади. Шомгача улгурсангиз келишиб оласиз. Мана манзил: катта 
карвонсарой, учинчи бурилиш. Мўлжал: Катта оқ масжид. Абдусомад тожир.
Биз тезда берилган манзил томон ошиқдик. Ҳамон кўнглимда хавотир бор. 
Ахир у айтаётган миқдордаги молни яқин йиллар ичида ололмаймиз. Нега 
Абдуллоҳ ўзига ишонч билан жуда катта миқдордаги газламани сўраяпти? 
Саволларимни очиқчасига унга беролмасдим. Одатда у ишлар битгач, менга 
сабабларини тушунтиради. Лекин менга ҳозирги ҳолатди бир нарса жуда қизиқ: 
нарх борган сари пастлаб кетяпти. Биринчи савдогарнинг айтган баҳосидан 
деярли икки баравар тушди. Шом вақтига улгурдик. Аммо тожирнинг олдига 
эмас, шом намозини ўқиш учун тўғри масжид томон йўл олдик. Намоздан сўнг 
манзилга бордик. Катта дарвозага оддийгина илгак қулф сифатида осиб қўйилган 
экан. Тақиллатдик. Дарвозанинг четида бир мушт сиқадиган жой бор экан. Бир 
одам ўша жойдан “Нима хизмат”, деди. Муддаомизни айтдик. У эртага эрталаб 
бомдоддан кейин келишимизни айтди ва ортига қайтиб кетди. Абдуллоҳ 
“Кутамиз”, дегандек уёқдан буёққа бориб кела бошлади. Мен чидолмасдан унга 
савол бердим. 
-Абдуллоҳ қоровул эртага келинглар дедику, нега яна кутяпми? 
-Хўжайини агар жамоат билан намоз ўқийдиган бўлса, хуфтон вақти 
албатта ташқарига чиқади, -дея гапида давом этди. – Биз ўша вақтда у билан 
гаплашиб оламиз. Маҳоратли тижоратчи харидорни рад этмайди. Устознинг гапи 
ёдингдами? 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish