Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ-
кўчаси, 45-уй, Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти қузуридаги Давлат ва жамият курилиши акаде-
мияси.
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
1-боб. Иқтисодий хавфсизликнииг
моқияти ва миллий хавфсизлик
тизимида тутган ўрни
1.1. «Хавфсизлик» тушунчасининг моҳияти
Х авф сизлик муаммоси мустакил давлатчиликнинг
шаклланиш и ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисо-
дий манфаатларнинг қарор топиши билан бир вақтда
вужудга келади. Чунки шу вақтдан бошлаб, барқарор-
лик, ривожланиш билан бир қаторда хавф -хатар, тур-
ли-туман таадидлар ҳам пайдо бўлиб, уларни ҳисобга
олиш, уларга асосланиб, давлат стратегияси ва сиёса-
тини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мамлакат
хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ш арти ҳисобла-
нади. Шу боисдан ҳам Ўэбекистон Республикаси Пре-
зиденти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “...хавфсиз-
лик, барқарорлик аа танлаган йўлдан оғишмаслик де-
ган ана ш у оддий сўзлар замирида чуқур маъно-маз-
мун бор. Биз буни билиб олмоғимиз ва англаб етмоғимиз
зарур. Хавфдан қандай холи бўлиш мумкин? Ривож-
ланиш учун куч-мададни қаердан излаш лозим? Б у-
лар стратегик муаммолар бўлиб, ҳар қандай мустақил
давлат, энг аввало, ана шу муаммоларга эътибор бериб
келган ва бундан буён ҳам эътибор бераж ак”1.
Д арҳақиқат, «хавфсизлик» тушунчаси Робер м аъ-
лумотномасига кўра, 1190 йилда пайдо бўлди. Унда ўзини
ҳар қандай хавф -хатардан ҳимояланган деб ҳисоблов-
чи инсон руҳиятининг хотиржам ҳолати ифодаланган2.
Ушбу маънода мазкур термин Ғарбий Европа ҳалқлари
лексиконида XVII асргача кўлланилган. Тарихнинг ке-
йинги даврларида давлат тузилмаларининг ш акллани-
э
www.ziyouz.com kutubxonasi
ши билан б
оғлик
равишда «хаафсизлик» тзшлунчаси мод-
дий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши,
бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган
реал хавф-хатарнинг (жисмоний ва маънавий) йўқлиги
натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати ш аро-
ити маъносини англатган3.
XX асрнинг охирларига келиб, “х авф си зл и к ” ва
“миллий хавф сизлик” тушунчалари бизнинг лексико-
нимизда тез-тез қўлланила бошланди. Б у инсоният
ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бош-
қа оммавий қирғин қуролларининг кенг тарқалиш и,
экологик вазиятнинг кескинлашганлиги, янги хавфли
касалликларнинг вужудга келиши, терроризм хавф и-
нинг кучайиши, тоталитар тузум емирилганидан кейин
дунёнинг қарам а-қарш и қутбларга бўлиниши барҳам
топгандан кейин давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг
бузилиши, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўли-
ши, уларда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши
билан изоҳланади. Дунёдаги бундай ўзгариш лар хавф -
сизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига
бўлган эътиборни янада кучайтирди.
«Хавфсизлик» тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли-
ча маънода талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда
умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик
инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келади-
ган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъно-
сини англатади. Х авф -хатар эса давлат ва ж амият ри-
вожланиши^а, нормал амал қилишига таҳдид солувчи
потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. Х авф -хатар
намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижти-
моий катаклизм ва ларзалар, инқироз ва тангликлар,
инқилоб ва қўзғолон, уруш ва қуролли тўқнаш увлар
киради (қаранг: 1.1.1-чизма).
6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хавфсизлик кўп қиррали бўлиб, у бутун инсоният,
давлат ёки иқтисодий тизимнинг нормал фаолият юрити-
ши, ривожланиши учун нохуш, салбий, зарарли таъсир-
лардан, хавф-хатарлардан сақланиш, ҳимояланиш ҳола-
тини ифодалайди Хавфсизлик умумий тарзда зиён етка-
зиш учун потенциал шароитларнинг йўқлитни, сақланиш-
лик, ҳимояланиш ва ишончлиликни англатади. Бу тушун-
ча кишилар ва жамият ҳаёт фаолиятининг аниқ специфик
соҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада
намоён бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусия-
тига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимоя-
ланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим,
шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал
қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади4.
Хавфсизликнинг субъектлари шахс, аҳоли ижти-
моий гуруҳлари, кишилар уюшмалари ҳамда бирлаш-
малари, давлат ва ж амият ҳисобланади.
Хавфсизлик объекти инсон ҳаётининг барча соҳала-
ри, ж умладан, шахсий-оилавий, сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий, маданий, маънавий табиий соҳа ва жабҳала-
рини ўз ичига қамраб олади (қаранг: 1.1.2-чизма).
«Хавфсизлик» тушунчаси кенг қиррали бўлиб, ўзи-
нинг объектлари ва субъектлари нуқтаи назаридан турли
ш аклларда намоён бўлади. Аммо ҳозирги даврда бу
тушунчанинг умумлашган шакли миллий хавфсизлик
деб аталади.
Кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз миллий хавф-
сизлик стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Масалан, АҚШ-
да Президентнинг миллий х авф си зл и к соҳасидаги
конституцион мажбурияти ва бош вазиф аси сифатида
мамлакат аҳолисини, унинг ҳудудини ва америкалик-
ларнинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш белгиланган.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi
Миллий хавф сизлик элементлари ичига армиянинг
жанговарлиги, бошқа м ам лакатларда демократияни
қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, Американинг
иқтисодий тарақкиётига кўмаклаш иш ҳам киритилган.
И қ т и с о д и ё т н и ж о н л а н т и р и ш , м и л л и й м аҳ су л о т
рақобатбардошлигини ошириш, янги хорижий бозорларни
очиш, янги иш жойларини яратиш ҳам миллий хавфсиз-
ликнинг муҳим элементлари ҳисобланади'.
Миллий хавф сизлик фуқароларнинг, ж ам и ят ва
давлатнинг ўта муҳим манфаатларининг, шунингдек,
миллий қадрият ва ҳаёт тарзининг кенг кўламдаги ва
турли-туман ташки ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя-
ланганлигини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |