Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик



Download 33,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/47
Sana06.07.2022
Hajmi33,92 Kb.
#743847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (Hasan Abulqosimov)

Биринчидан
миллий хавфсизлик аниқ тарихий маз- 
мунга эга, яъни жамият ҳаётининг қайси соҳаларида қан- 
дай тахдидларнинг вужудга келаётганини аниқлашга кара- 
тилган муайян ҳолатларда теран таҳлилни талаб қилади
Иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид 
ўлчамлар, жамият ҳаётш-а хавф соладиган тахдидлар ва 
уларни бартараф этишни тавсифлайдиган ижтимоий-икгги- 
содий параметр ва кўрсаткичлар билан ифодаланади
Учинчидан, миллий хавф си зл и к муаммосинянг 
аҳамияти ва кескинлиги жаҳон ҳамжамияти ҳамда ай- 
рим мамлакат, ҳудуд тараққиётининг бурилиш давр- 
ларида ортиб боради.
Тўртинчидан, миллий хавфсизлик томойиллари ва 
параметрлари, кўрсаткичлари ўзгарувчан ҳамда турли 
мамлакатларда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Аммо 
ҳар бир мамлакатнинг миллий хавфсизлиги инсоният- 
нинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётининг умумий 
тенденциялари билан боғлиқдир. Ва аксинча, умумба- 
шарий иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муносабатлар 
тизимидаги ўзгариш лар миллий хавфсизликка таъсир 
этади.
Бешинчидан, миллий хавфсизликка давлат манфа- 
атлари, миллий ғоя ва миллий мафкура ҳам жиддий 
таъсир кўрсатади.
Олтинчидан, миллий хавфсизликни таъминлашда 
иқтисодий хавфсизликнинг ўрни беқиёсдир. Чунки 
мил-
лий хавфсизликни, жумладан, мамлакатнинг сиёсий,
13
www.ziyouz.com kutubxonasi


конституцион тузумини, давлат мустақиллигини ва 
суверенитетини сақлаш, ҳарбий қудратини ошириш, 
экологик муаммоларни юмшатиш ва ҳал этиш, авва- 
ламбор, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига ва қуд- 
ратига, унинг иқтисодий хавфсизлигининг қай дараж а- 
да таъминланганига боғлиқ.
1.3. Иқтисодий хавфсизликнинг моқияти ва
таркибий элементлари
Таъкидланганидек, миллий хавфсизликнинг муҳим 
таркибий қисми, уни таъминлашнинг энг муҳим шарти 
ёки омили, кўрсаткичи иқтисодий хавф сизлик ҳисоб- 
ланади. «Иқтисодий хавфсизлик» тушунчасида энг уму- 
мий тарзда мамлакатнинг моддий ва номоддий, қайта 
тикланадиган ва тикланмайдиган иқтисодий салоҳияти 
акс этади.
«Иқтисодий хавфсизлик» тушунчасининг мазмуни ил- 
мий адабиётда турлича талқин қилинади. Бир гуруҳ сшим- 
лар мазкур тушунча мазмунини мамлакатнинг етарли 
мудофаа салоҳиятини, давлат сиёсатининг ижтимоий йўнал- 
тирилганини, миллий манфаатларни ҳимоя қилишни ка- 
фолатлашга қодир бўлган иқтисодиёт ва ҳокимият инсти- 
тутларининг аҳволи сифатида таърифлайди10. Шунингдек, 
у ҳокимият институтларининг иқтисодиётни ривожланти- 
ришш қаратилган, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва 
рўёбга чиқариш ҳамда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий бар- 
кдрорлигини таъминлаш механизмларини яратишга қодир- 
лиги ва тайёрлиги деб ҳам талқин қилинади11.
Иккинчи гуруҳ олимлар мазкур тушунчани халқ- 
нинг мустақил равишда ташқи кучларнинг аралашуви- 
сиз ва тазйиқисиз иқтисодий тараққиёт йўли ва ш акл- 
ларини ўзи белгилаб олишига имкон берадиган ҳолат 
сифатида тавсифлайди12.
14
www.ziyouz.com kutubxonasi


Учинчи гурух. олимлар «иқтисодий хавфсизлик» ту- 
шунчасини иқтисодиётнинг ижтимоий эқтиёж ларни 
самарали қондиришга қодирлиги деб таъриф лайди13.
Тўртинчи гуруҳ олимлар эса мазкур тушунчани 
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишининг муҳим шар- 
ти, бу соҳада шахс, ж амият ва давлатнинг энг муҳим 
манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя- 
ланиши деб тавсифлайди. Уларнинг фикрича, иқтисо- 
дий хавфсизликни таъминлаш - шахс, ж ам ият ва дав- 
лат мавжудлиги ва уларнинг иэчил ривожланишига 
имкон яратадиган талаб-эҳтиёжларнинг қондирилиши 
демакдир14.
Таниқли рус иқтисодчиси Л.И.Абалкин ушбу тушунча 
моҳиятини очиб берувчи уч омилга эътибор қаратган:
1. И қтисодий м устақиллик. Ҳозирги жаҳон хўж а- 
лиги шароитида иқтисодий мустақиллик абсолют ха- 
рактерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат тақсимоти 
миллий иқтисодиётларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб 
қўяди. Бундай ж араёнда иқтисодий мустақиллик дав- 
латнинг иқтисодий заҳиралар устидан назорат ўрната 
олиш имкониятини, жаҳон савдосида, кооперация ало- 
қаларида, илмий-техника ютуқларини айирбошлашда 
тенг иштирок этишни ва рақобатбардошликни таъмин- 
лайдиган ишлаб чиқариш, самарадорлик ва сиф ат да- 
ражасига эришишни англатади;
2. М иллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. Бу омил 
шаклидан қатьий назар, мулкчиликнинг ҳимоя қили- 
ниши, тадбиркорлик фаоллиги учун барча ш арт-ш аро- 
ит ва кафолатларнинг яратилишини, мамлакатдаги ва- 
зиятнинг ёмонлашувига, беқарорликка олиб келадиган 
ҳолатларнинг жиловланишини (яъни иқтисодиётдаги 
криминал тузилмаларга қарши кураш, даромадларнинг 
тақсимланиш идаги ж иддий ф арқ, табақаланиш нинг
15
www.ziyouz.com kutubxonasi


келиб чикиши, ижтимоий оиддиятларнинг кескинлашип 
кетишига йўл қўймаслик) тақозо этади;
3. 
У з-ўзидан рикож ланиш га ва тараққи й зтиш га 
кодирлиги. Бу эса инвестициялар ва инновация учун 
кулай муҳитнинг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг мун- 
тазам модернизациялашуви, янгиланиши ва такомил- 
лашиб бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-мала- 
ка, умумий маданий даражасининг ўсиб бориши мил- 
лий иқтисодиёт барқарорлигининг за р у р ш артига 
айланишини ифодалайди'".
Е.Бухвальд эса иқтисодий хавфсизликни иқтисодий 
тизимнинг аҳоли ҳаёт фаолияти учун зарур шароит 
яратиш , халқ хўжалигини ресурслар билан баркарор 
таъ м и н лаш ҳамда миллий д ав л ат м ан ф аатларини 
таъ м и н л аш ва ҳим оя этиш га қодир эканини акс 
эттирадиган сифат тавсифи деб таъриф лайди,я.
«Иқтисодий хавфсизлик» тушунчасининг моҳияти- 
ни англаш учун, энг аввало, “ривожланиш ”, “барқа- 
рорлик” ва “хавф сизлик” тушунчаларининг ўзаро боғ- 
лиқлигини аниқлаш лозим. Ушбу туш унчалар иқтисо- 
дий хавфсизликнинг асосий атрибутлари, компонент- 
лари ҳисобланади. Агар миллий иқтисодиёт ривожлан- 
маса, у ҳолда унинг а^мал килиш имкониятлари, ички 
ва таш қи таҳдидларга қарш и туриш салоҳияти, турли 
ўзгаришларга мослашувчанлиги камаяди.
Барқарорлик ва хавфсизлик бир бутун тизимнинг 
муҳим элементлари бўлиб, уларни бир-бирига қарама- 
қарши қўйиш мумкин эмас. Барқарорлик иқтисодий 
тизимнинг, тияим ичидаги барча йўналишдаги алоқа- 
ларнинг мустаҳкамлигини, ишончлилигини, ички ва 
ташқи таҳдидларни бартараф этиш қобилиятини ифо- 
далайди. Хавфсизлик эса тизимдаги объектнинг ички 
ва ташқи таҳдидларнинг мавжудлиги шароитида яшай
16
www.ziyouz.com kutubxonasi


олиш ва ривожланиш қобилиятига эга экани ва кўзда 
тутилмаган, аниқланиши қийин бўлган нохуш омиллар 
таъсирига бардошлилик ҳолатини ифодалайди (қаранг:
1.3.2-чизма).
Ушбу фикрларга асосланган ҳолда «иқтисодий хавф- 
сизлик» тушунчасини миллий иқтисодиёт мустақилли- 
гининг, унинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, доимо 
янгиланишга ва такомиллашиб боришга қодирлигини 
таъминловчи шарт-шароит ва омиллар йиғиндиси17 деб 
таъриф лаш мумкин.
Илмий иқтисодий адабиётда ушбу таъриф энг тўғри 
ва тўла қонли таъриф сифатида эътироф этилмоқда1". 
Иқтисодий хавфсизлик иқтисодиёт ва ҳокимият ин- 
ститутларининг шундай ҳолатидирки, бундай ҳолатда 
мамлакат миллий манфаатларининг кафолатли ҳимоя- 
лангани, мамлакат иқтисодий ривожининг ижтимоий 
йўналтирилгани, ички ва ташқи ж араёнлар ривожида- 
ги энг ноқулай шароитда ҳам мудофаа салоҳиятининг 
етарли дараж ада таъминланганини ифода этади.
Иқгисодий хавфсизлик иқтасодиётнинг турли субъект- 
ларига тегишли бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: алоҳи- 
да фуқаролар; хусусий тадбиркорлик, бизнес; давлат 
корхоналари; миллий иқтисодиёт; давлат.
Ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик табиий, тех- 
никавий-иқтисодий, и н ф р ату зи л м ав и й , ижтимоий, 
микро ва макроиқтисодий ривожланишнинг бошқа омил- 
лари, шунингдек, турли беқарорликни, тангликни кел- 
тириб чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидлар таъсиридан 
ҳимоя қилувчи ички имкониятлар билан боғлиқдир.
Ташқи иқтисодий соҳадаги хавфсизлик мамлакатнинг 
ж а ҳ о н б о зо р и д аги р а қ о б а т б а р д о ш л и г и , м и лли й
валютанинг барқарорлиги, давлатнинг молиявий аҳво- 
ли билан тавсифланади.
Илгари икки қарама-қарш и иж тидший^сиёсий ти=
17
www.ziyouz.com kutubxonasi


зим мавжуд бўлган даврда иқтисодий хавфсизлик ўз 
моҳиятига кўра «миллий хавфсизлик» тушунчасига тўлик 
мос келар эди. Эндшшкда жаҳон социалистик лагери 
барбод бўлганидан сўнг бу тушунчалар ўртасидаги ф арк 
тобора яққол кўзга ташланмоқда. Жаҳон хўж алик ти- 
зимига кириб бораётган ёш мустақил давлатлар учун 
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасидаги энг 
муҳим муаммо - мамлакатнинг иқтисодий мустақилли- 
гига эришишдан иборатдир.
Ўтиш, яъни транзит иқтисодиётига эга бўлган, бо- 
зор иқтисодиётига ўтиш мақсадида ислоҳотларни амалга 
ошираётган мамлакатларда иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Уларда, ж ум - 
ладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар мамлакатнинг геосиёсий ҳолатини, унинг 
ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимидаги ўрнини 
тубдан ўзгартириб юборади.
Ислоҳотлар кишиларнинг, иқтисодиёт субъектлари- 
нинг мотивация механизмларига, манфаатларига, иқти- 
содий фаолиятига таъсир кўрсатади. Шунингдек, ис- 
лоҳотлар ишлаб чиқаришнинг моддий асосларига, иқти- 
содиётнинг таркибий тузилишининг ўзгаришига, илмий- 
техникавий салоҳиятига, иқтисодий мувозанатни таъ - 
минлашга таъсир этади. Бу иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш муаммоларининг иқтисодий ислоҳотлар 
мақсадлари, стратегияси ва уни амалга оширишнинг 
устувор йўналишлари билан узвий боғлиқ эканидан 
далолат беради.
Ўтиш даврида давлатнинг иқтисодий хавф сизлик 
стратегияси, авваламбор, аҳолининг турмуш дараж а- 
сини бир меъёрда ушлаб туриш ва яхш илаш , ж ам ият- 
нинг ижтимоий-сиёсий хавфсизлигини, миллатлараро 
тотувликни таъминлаш , давлатнинг конституцион ти- 
зими асоеларини сақлаш ва мустаҳкам миллий қадри-
18
www.ziyouz.com kutubxonasi


я тл ар ва м анф аатлари тизимини ш акллантириш га 
йўналтирилади. Бу ж араёнда барқарорлик ва хавфсиз- 
ликни таъминлаш механизмлари ўзаро зид бўлиб, улар 
катта иктисодий хараж атлар қилишни тақозо этади. Бу 
хараж атлар миллий хўж алик ва табиий-иктисодий са- 
лоҳиятнинг ўрни қопланмайдиган сарфидан иборат 
бўлиб, унинг миқдори иқтисодий беқарорликнинг му- 
ҳим омилига айланиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам 
танглик ёки ўтиш даврида инсон, иқтисодиёт, жами- 
ятга келтирилган зарар ва хараж атларни камайтириш 
иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим тамой- 
или бўлиши мумкин. Иқтисодий хавф сизлик тамойил- 
лари сифатида ижтимоий-иқтисодий тизим ҳолатининг 
қуйи чегарасини ифодаловчи кўрсаткичлар қўлланади. 
Кўрсаткичлар мазкур чегарадан пасайиб кетган ҳол- 
ларда иқтисодий тизим учун таҳдидлар вужудга кела- 
ди; улар бу тизимнинг бузилиши, деградациясига олиб 
келиш и мумкин. Ушбу чегарани ва унинг миқдорий 
ўлчамларини аниқлаш, белгилаш учун, бизнингча, қуйи- 
дагилар амалга оширилиши лозим:
- миллий иқтисодиёт ва иқтисодий тизим фаолияти- 
нинг асосий шароитларини ўрганиш ва уларни тавсиф- 
ловчи кўрсаткичларни белгилаб олиш;
- миллий иқтисодиётни тангликка ва беқарорликка 
олиб келадиган омилларни аниқлаш;
- турли танглик, хавфли ҳолатлар юзага келиши- 
нинг ш арт-шароити, омиллари ва имкониятларини ба- 
ҳолаш;
- хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга хавф сола- 
диган таҳдидларнинг олдини олиш йўлларини аниқлаш.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «иқтисодий хавф- 
сизлик» тушунчаси «риск» (таваккалчилик) категорияси 
билан узвий боғлиқдир. Узоқ йиллар давомида иқтисо- 
диётни бошқариш назарияси ва амалиётида, айниқса,
19
www.ziyouz.com kutubxonasi


макроиктисодиёт дараж асида унинг ривожланишига 
катъий белгиланган ж араен сифатида каралган. Ушбу 
жараёнда хўж алик қарорларининг кўзда тутилмаган 
натиж аларга олиб келиши, такрор ишлаб чиқариш
жараёнлари бузилишининг салбий оқибатлари назарда 
тутилмас эди. Бу эса «иқтисодий риск» омилларига эъти- 
бор бермаслик оқибати эди. Зеро иқтисодий риск кате- 
горияси иқтисодий хавфсизликни таъминлашда муҳим 
ўрин тутади. Бу ўринда рискни баҳолаш билан уни бош- 
қаришни бир-биридан ф арқ қилиш лозим. Иқтисодиётга 
таъсир кўрсатувчи омиллар ва қабул қилинган хўж а- 
лик қарорлари оқибатларининг ноаниқлиги туфайли риск- 
ни баҳолаш эҳтимоллик касб этади. Бу жараённи бош- 
қариш фавқулодда содир бўладиган ижтимоий-иқтисо- 
дий ҳодисаларни олдиндан пайқаб, уларнинг оқибатла- 
рини юмшатиш, кучсизлантириш ва бартараф этиш 
имконини яратади. Албатта, танглик ҳолатининг пайдо 
бўлиш эҳтимоллигини баҳолаш билан бир қаторда у 
билан боғлиқ равишда кўриладиган зарар ва йўқотиш- 
ларни ҳам олдиндан баҳолаш зарурати туғилади. Де- 
мак, иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолаш риск 
омилларини таҳлил қилиш билан биргаликда «йўқотиш» 
(зарар) категориясидан фойдаланишни ҳам тақозо эта- 
ди. Йўқотиш, зарар ҳақиқий, кутилган, потенциал, ком- 
пенсациявий, яъни ўрни тўлдириладиган ва тўлдирил- 
майдиган бўлиши ҳам мумкин. Йўқотиш ва кўрилган за- 
рарнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган ресурслар- 
нинг вужудга келиши характерига кўра риск омиллари 
ёки уларнинг амал қилиши билан боғлиқ бўлган нохуш 
ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва ҳолатларнинг салбий 
оқибатлари қуйидагиларда намоен бўлади:
- локал (алоҳида ҳудуд, аҳоли гуруҳи, корхона) да- 
ражасида;
20
www.ziyouz.com kutubxonasi


- мезодаражада (халқ хўжалиги соҳалари, секторлари);
- умуммиллий ва глобал даражада.
Турли иқтисодий таҳдидлар, ноҳуш ҳолатлар оқиба- 
тида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш учун за- 
рур бўлган хараж атларни прогноз қилиш ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Бунинг натижасида фавқулоддаги ҳолат- 
лар оқибатида кўриладиган зарарларни қоплаш, бар- 
қарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш- 
га йўналтирилган ресурсларни баҳолаш ва ўз вақтида 
шакллантириш учун имконият яратилади. Шунга боғ- 
лиқ равишда компенсацион ресурслар ва компенсацион 
салоҳият (потенциал) тушунчаларини бир-биридан фарқ 
қилиш лозим бўлади.
Компенсацион ресурслар ўз мазмунига кўра суғур- 
та, захира, резерв ресурсларини англатади. Компенса- 
цион салоҳият (потенциал) мамлакат иқтисодиётининг 
танглик, нохуш ҳолатларга қайишқоқлиги, унинг олди- 
ни олиш ва уни енгиб ўта олиш, хўж алик ж араёнлари- 
нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарор- 
лиги, мустаҳкамлигини тиклай олиш қобилиятида намо- 
ён бўлади. Компенсацион салоҳият миллий иқтисодиёт- 
нинг, халқ хўжалигининг бирон-бир сектори ёки бирон- 
бир муайян ҳудудда нохушликлар вужудга келганида 
уларни тиклай олишга қодирлигини ифодалайди.
Компенсацион салоҳият қуйидагиларни қамраб олади:
- ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш характери- 
даги моддий захиралар;
- ҳудудлар бўйича жойлаштирилган махсус захиралар;
- танглик, нохуш ҳолатлар содир бўлган жойларга 
моддий ресурсларни етказиб бериш учун зарур бўлган 
қўшимча транспорт воситалари имкониятлари;
- йирик тиклаш ишларини амалга ошириш учун за- 
РУР бўлган қўтпимча резерв қувватлари (айниқса, энерге-
21
www.ziyouz.com kutubxonasi


тика тарм оқларида), ш унингдек, техник воситалар;
- аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ақолининг 
ижтимоий қўникиш ҳосил қилиши учун резерв имко- 
ниятларни сақлаш (қаранг: 1.3.3-чизма).
Компенсация салоҳияти, шунингдек, молиявий ре- 
зервлар, суғурта тизими, халқаро ёрдам ва хайрия 
фондлари имкониятлари, соғлиқни сақлаш тизимининг 
мобиллиги, кадрларни қайта тайёрлаш ва бошқа омил- 
лар билан ҳам тавсифланади.
Мамлакат иқтисодий тизимининг қуйидаги элемент- 
лари иқтисодий хавф сизлик объекти ҳисобланади:
- мамлакат макроиқтисодиёти;
- ҳудудий ва тармоқ иқтисодиёти;
- оила ва шахснинг иқтисодий манфаатлари.
Хулоса қилиб айтганда кенг маънода иқтисодий
х ав ф си зл и к н и м иллий иқтисодиётнинг сам ар ал и , 
д и н а м и к ў с и ш и , у н и н г ж а м и я т , д а в л а т , ш а х с
эҳтиёж ларин и қондириш , таш қи бозорда рақобат- 
б а р д о ш л и ги н и т а ъ м и н л о в ч и , т у р л и т а ҳ д и д ва 
йўқотишлардан кафолатловчи ички ва ташқи шароит- 
лар йиғиндиси деб таъриф>лаш мумкин. Ушбу таърифдан 
к ел и б ч и қ қ а н ҳ о л д а и қ т и с о д и й х а в ф с и з л и к н и
таъминлаш учун ўтиш даврида унга хавф солувчи ички 
ва ташқи таҳдидларни таҳлил қилиш муҳим аҳамият 
касб этади.

Download 33,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish