Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари



Download 33,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/47
Sana06.07.2022
Hajmi33,92 Kb.
#743847
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (Hasan Abulqosimov)

2.2. Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат бош- 
қа субъектлардан ф арқли ўлароқ ҳал қилувчи ўрин 
тутади.
Давлатнинг энг муҳим вазифаси - жамият барқарор- 
лиги ва ривожланишини таъминлаш, мамлакат хавф - 
сизлигига таҳдидларни бартараф этишдан иборат. Эн- 
дигина 
вужудга келаётган хавфнинг олдини олиш 
иқтисодий таҳдидларнинг чуқурлашиб кетишини пас- 
сив кузатиб туришга қараганда ғоят муҳим аҳамият 
касб этади. Зеро, оқилона ёндашувга таянган бундай 
саъй-ҳаракатлар хавфнинг олдини олишнинг асосий та- 
мойили бўлиши мумкин.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида аралаш иқти- 
содиёт шаклланаётган шароитда давлат мамлакат иқти- 
содий хавфсизлигини таъминлаш учун барча хўж алик 
субъектлари фаолиятини илгаригидек директив усул- 
лар билан тартибга солиб бўлмайди. Бундай вазиятда 
давлат хўж алик субъектлари фаолиятини, иқтисоди- 
ётни, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини 
асосий иқтисодий усул ва воситалар кўмагида тартибга 
солиш талаб этилади.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга 
қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун унинг 
индикаторлари мониторингини таш кил этиш ҳам му-
39
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳим аҳамият касб этади. Мониторинг иқтисодий хавф- 
сизлик кўрсаткичларини аниқлаш , таҳлил қилиш ва 
уларнинг ўзгариш тенденциялари ва истиқболини аниқ- 
лаш имконини беради.
Иқтисодий хавфсизликнинг умумий кўрсаткичлари 
(индикаторлари) қуйидагилардан иборат:
- турмуш дараж аси ва сифати;
- инфляция сур^ьати;
- иқтисодий ўсиш;
- бюджет дефицити;
- давлат қарзи;
- жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув даражаеи;
- “хуфёна иқтисодиёт” фаолияти;
- мулк таркиби;
- солиқ тиэими;
- бозор и н ф р а т у зи л м ал ар и н и н г ри вож лан и ш и
(қаранг: 2.2.1-чизма).
Худудий дараж ада умумий кўрсаткичлардан таш - 
қари яна қуйидаги индикаторлар иқтисодий хавф сиз- 
ликни ифодалайди:
- аҳоли даромадлари;
- чакана нархлар миқдори;
- уй-жой билан таъминланганлик;
- қочоқлар, эмигрантлар ва бошқалар сони;
- ҳудуднинг мамлакат ЯИМдаги улуши;
- ҳудуднинг тўлов баланси;
- экспорт-импорт сальдоси (қаранг: 2.2.1-чизма).
Юқоридаги кўрсаткичлар миқдорининг таҳликали
қуйи (пороговая черта) чегарасини кўрсатиш ва аник 
белгилаш зарур. Кўрсаткич миқдори қуйи чегарадан 
пастга тушгандагина иқтисодий таҳдид вужудга кела- 
ди. Бу чегара - иқтисодий манфаатлар нуқтаи назари- 
дан хўж алик ф аолияти пропорцияларининг энг қуйи
40
www.ziyouz.com kutubxonasi


мақбул нисбатларини ифодаловчи миқдорий индикатор- 
лар бўлиб, уларга риоя қилмаслик такрор ишлаб чиқа- 
ришнинг турли элементларининг иқтисодий ривожлани- 
шига тўсқинлик қилади ва мамлакат иқтисодий хавфсиз- 
лигига тахдид солади.
Таҳликали қуйи чегаранинг миқдорий ўлчамларини 
аниқлаш учун қуйидагиларга асосланиш лозим:
- миллий иқтисодиёт ҳолатининг ва ундаги мутано- 
сибликлар ҳамда такрор ишлаб чиқариш элементлари 
ва омиллари ҳолатининг бирламчи, муҳим хусусиятла- 
рини тавсифлаш;
- иқтисодиёт соҳасидаги миллий манфаатларни тўлиқ 
ва кенг қамровли ифодалаш;
- иқгисодиёт соҳасидаги миллий манфаатларга хавф 
солувчи таҳдидларни тўлиқ ва ҳар томонлама ҳисобга 
олиш;
- иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чега- 
расини ифодаловчи индикаторлардан ҳокимият орган- 
лари мамлакат иқтисодиёти ҳолатини аниқ баҳолашда 
ва бошқа мамлакатлар билан қиёслашда фойдаланиш 
имкониятининг мавжудлиги;
- ушбу индикаторларнинг мамлакат ҳисоб, статисти- 
ка ва прогнозлаштириш тизими билан мувофиқ келиши.
Иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегара- 
си индикаторлари миллий иқтисодиёт соҳалари ва улар- 
нинг ҳар қайсисидаги миллий манфаатлар нуқтаи наза- 
ридан туркумланади.
Илмий адабиётда иқтисодий хавфсизлик куйи таҳ- 
ликали чегарасига оид индикаторлар 50 та кўрсаткични 
қамраб олган ҳолда қуйидагича туркумланган"1:
1) 
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишга қодир- 
лигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу гуруҳга ялпи 
ички маҳсулот ҳажми, саноат ишлаб чиқариши ва унинг
41
www.ziyouz.com kutubxonasi


таркиби, машинасозлик маҳсулотлари ҳажмида янги 
турдаги маҳсулотлар улуши, мудофаа ва фан учун 
хараж атлар улуши, инвестициялар, фойдали қазилма 
бойликларининг захиралари бўйича қуйи таҳликали 
чегарани ифодаловчи индикаторлар;
2) молиявий тизим барқарорлиги кўрсаткичларига 
давлат бюджети камомади, давлат қарзи, пул муома- 
ласи, ўзаро ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини ифода- 
ловчи кўрсаткичлар;
3) ижтимоий соҳа кўрсаткичлари аҳоли даромадла- 
ри дараж аси ва унинг мулкий жиҳатдан табақалани- 
ши, ишсизлик ва ижтимоий соҳа хараж атлари бўйича 
қуйи таҳликали чегараларни ўз ичига олади;
4) таш қи савдо ва иқтисодий ф аолият кўрсаткичла- 
ри гуруҳига мамлакат ички истеъмолида импортнинг 
улуши ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмида экспорт- 
нинг улуши бўйича қуйи таҳликали чегараларни ифо- 
даловчи индикатсрлар киради.
Иқтисодий адабиётда иқтисодий хавфсизлик кўрсат- 
кичлари сифатида С.Ю.Глазьев таклиф этган туркум- 
лаш дан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бу кўрсаткичлар 
туркумига қуйидагилар киради11:
- ялпи ички маҳсулотнинг умумий ва аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган ҳажми;
- саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида ишлаб бе- 
рувчи саноат маҳсулотлари улуши;
- саноат ишлаб чиқаришида машинасозликнинг улуши;
- инвестициялар ҳажмининг ЯИМга фоиз ҳисобида- 
ги нисбати;
- илмий тадқиқотлар учун харажатларнинг ЯИМга 
нисбати (фоиз ҳисобида);
- янги турдаги маҳсулотларнинг ялпи ишлаб чиқа- 
рилаётган маҳсулотлар ҳажмидаги улуши;
42
www.ziyouz.com kutubxonasi


- яш аш минимуми даражасидан паст даромад олув- 
чи кишилар улуши;
- аҳолининг ўртача умр узоқлиги (ёш);
- аҳолининг энг юқори даромад олувчи 10 фоизи ва 
энг кам даромад олувчи 10 фоизи гуруҳлари даромад- 
лари ўртасидаги нисбат;
- қайд этилган ж иноятлар ҳар 100000 киши ҳисобига;
- Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) методологияси 
бўйича ишсизлик дараж аси (фоиз ҳисобида);
- йиллик инфляция дараж аси (фоиз ҳисобида);
- ички қарзлар ҳажмининг ЯИМга нисбати (фоиз 
ҳисобида, қиёсий даврда);
- ички қарэларни қоплаш ва уларга хизмат кўрса- 
тиш учун жорий эҳтиёжнинг бюджетга солиқ туш ум- 
лари ҳажмидаги улуш и (фоиз ҳисобида);
- таш қи қарэнинг ЯИМга нисбати (фоиз ҳисобида);
- таш қи қарзнинг ЯИМ камомадини қоплашдаги 
улуши;
- хорижий валю талар миқдорининг миллий валюта 
массасига нисбати (фоиз ҳисобида);
- нақд хорижий валюта миқдорининг нақд миллий 
валюта ҳажмигр нисбати (фоиз ҳисобида);
- пул массасининг ЯИМга нисбати (фоиз ҳисобида);
- ички истеъмолда импортнинг ҳиссаси, жумладан, 
ички озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ҳажмида им- 
порт озиқ-овқат маҳсулотлари улуши (фоиз ҳисобида);
- аҳоли яш аш дараж аси бўйича мамлакат ҳудудла- 
ри ўртасидаги ф арқлар.
Хдр бир мамлакатда расмий тарзда белгиланган қуйи 
таҳликали чегара индикаторлари миллий ва жаҳон иқги- 
содиётидаги шароитларнинг ўзгариши натижалари би- 
лан таққосланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий хавфсизлик 
кўрсаткичларини турли нуқтаи назардан туркумлаш
43
www.ziyouz.com kutubxonasi


мумкин. Масалан, А.Илларионовнинг фикрича, иқти- 
содий ривожланишнинг таъминланиши нуқтаи назари- 
дан иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларини қуйида- 
гича туркумлаш мумкин:
- давлат секторининг (корхоналарининг) ЯИМ иш- 
лаб чиқаришдаги улуши (фоиз ҳисобида);
- давлат истеъмолининг ЯИМга нисбати (фоиз ҳисобида);
- давлат харажатларининг ЯИМга нисбати (фоиз 
ҳисобида);
- давлат бюджетининг ЯИМга нисбати (фоиз ҳисобида);
- давлат қарзлари ўсишининг ЯИМга нисбати (фоиз 
ҳисобида);
- пул массасининг ўсиш суръати (фоиз ҳисобида);
- инфляция суръатлари (фоиз ҳисобида);
- валюта курсининг пасайиш суръатлари (фоиз ҳисобида);
- ташқи савдога солинадиган солиқларнинг ташқи 
савдо айланмасига нисбати (фоиз ҳисобида)12.
Иқтисодий хавф сизлик кўрсаткичларини миллий 
иқтисодиёт субъектларининг ҳаётий муҳим манфаат- 
ларини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам туркумлаш
мумкин. Масалан, А.Прохожев ва М.Корнилов, ш ахс- 
нинг, яъни алоҳида индивид, фуқаронинг ҳаётий му- 
ҳим манфаатини рўёбга чиқариш нуқтаи назаридан 
иқтисодий хавфсизликни ифодаловчи қуйидаги кўрсат- 
кичларни таклиф этади:
- жон бошига ойлик даромад миқдорининг расмий ра- 
вишда белгиланган яшаш минимуми миқдорига нисбати;
- аҳоли озиқ-овқат харажатларининг йиллик жон 
бошига даромадлар ҳажмидаги улуши;
- аҳоли жон бпшига кундалик истеъмол қилинаётган 
калориялар миқдори;
- аҳоли жон бошига ўртача йиллик даромадида уй-жой 
ва коммунал тўловларга қилинган харажатлар улуши;
44
www.ziyouz.com kutubxonasi


- аҳоли жон бошига ўртача йиллик даромадидаги 
жамғармаларнинг улуши ва бош қалар13. Шуни айтиб 
ўтиш жоизки, кўрсаткичларининг ўртача жаҳон ва МДХ, 
мамлакатларининг айнан шундай, шунингдек, расмий 
белгиланган қуйи таҳликали чегара индикаторларига тақ- 
қослаш орқали миллий иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳола- 
тини аниқлаш, унга баҳо бериш мумкин. Натижада, 
ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодий хавфсизлиги- 
ни таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатнинг мақ- 
садлари ва уларни амалга ошириш йўналишларини бел- 
птлашга имкон туғилади.

Download 33,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish