Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet23/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

Иккинчи фаза - тоник хуружлар фазаси. Бемор ҳушидан кетиб, бирданига йиқилади. Бунда бемор ўзига хос қичқиради. Нафаси тўхтайди. Юзи бўзариб кетади, кейин қизаради ва кўп ўтмай, кўкаради. Нафас бузилишлари нафас мушакларининг бирданига қисқариб, тоник зўриқишига боғлиқ. Бош бир томонга ўгирилади ёки бир оз орқага ташланади. Кўзлар четга ёки юқорига қараб туради. Кўз қорачиқлари кенгаяди, ёруғликдан таъсирланмайди. Бўйин веналар бўртиб чиқади. Тиш қаттиқ сиқилган. Оғиздан сўлак, шиллиқ, баъзан қон чиқади. Қўли тирсак бўғимидан ёзилади, бармоқлари мушт бўлади, оёқлари сон-чаноқ ва тиззи бўғимларида ёйилади. Кўкрак қафаси нафас чиқарган ҳолатда бўлади. Қорин мушаклари таранглашади. Бемор хуружнинг тоник босқичида бўғилиб қолганга ўхшайди. Фаза бир неча лаҳзадан 40 лаҳзагача давом этади. Унинг охирида титроқ пайдо бўлиб, у хуружнинг учинчи даврига хос бўлган клоник тутқаноққа ўтади.
Иккинчи фазанинг хавфлилиги шундаки, бемор ҳушидан кетиб, йиқилади, боши билан пол ёки бошқа қаттиқ нарсага урилади, баландликдан йиқилиши (баланд жойда ишлаганда) жуда хавфли. У харакатланувчи механизмлар (масалан металл ёки бошқа нарса билан ишловчи станок) билан, олов, сув билан ишлайдиганлар учун хамда автомобил ҳайдовчилари учун хавфли. Яхши шароитларда бу фаза соғлиқ учун зарар етказмаслиги ҳам мумкин, лекин вақт ўтиши билан кўп такрорланадиган хуружларда 10-40 секундда бош мия гипоксияси тузатиб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади. Катта ярим шарлар пўстлоғи ва бош миянинг бошқа соҳаларида кўп миқдорда нейронлар нобуд бўлади.
Учинчи фаза - клоник шайтонлаш фазаси. Бемор чуқур нафас олади ва мустақил нафас ола бошлайди (одатда хурраксимон). Юздаги цианоз ва акроцианоз тез ўтиб кетади. Шу вақтнинг ўзида ҳар хил гуруҳ, қўл. оёқ, бадан, бўйин, юз, кўз мушаклари ритмик қисқаради. Айниқса тилининг учини тишлаб олиши хавфлидир. Маълумки, уларда қон томир яхши ривожланган бўлади; бунда кучли қон кетиши мумкин. Агар қон кетиш уйдан ташқарида, тиббий муассасадан узоқда бўлса, вазият қийинлашади. Клоник хуружлар фазасида ҳуш йўқолган бўлади. Бу шароитда автоматик ҳаракатлар кучли бўлиб, қўл-оёқ ва тана зарарланишига олиб келади. Айниқса бошнинг ритмик тортишувлари хавфли бўлади, бунда бош мия, юз, кўз шикастланиши мумкин. Пульс тезлашади, терини тер қоплайди.
Секин - аста клоник хуружлар жадаллиги камаяди ва ҳаракат фаоллиги тўлиқ тўхтайди. Бу фаза 1 минутгача давом этади.
Тўртинчи фаза - эпилептик кома бўлиб, бемор аста-секин уйқуга кетади. Хуруж тугаганидан сўнг ёруғлик кўз қорачиқларига суст таъсир қилади ёки умуман бу реация маълум муддатгача кузатилмайди. Оғриқ таъсиротларига бемор жавоб бермайди. Пай ва периостал рефлекслар одатда пайдо бўлмайди, лекин кучайиши мумкин. Кўпинча букилувчи ва ёзилувчи турдаги патологик белгилар пайдо бўлади. Бу фаза 30 минутдан бир неча соатгача давом этади.
Уйқудан тургандан кейин бемор жуда ҳолсиз бўлади, бутун танасида оғриқ сезади, худди жуда оғир ишни узоқ вақт қилганга ўхшайди. Уйғонгандан сўнг бемор ўзига нима бўлганини кўпинча билмайди (айниқса хуруж структурасида аура бўлмаса), кўпинча ёнида тез ёрдам хизмати врачи, қариндошлар, қўшниларнинг нега турганлигини тушунмайди. Хуруж тўғрисидаги тўлиқ амнезия ва хуруж вақтида нима қилинганлиги ва дейилганлиги ҳақидаги амнезия, тутқаноқнинг энг ўзига хос ва доимий хусусиятидир.
Худди шундай хуруж уйқуда ҳам тутиб қолиши мумкин. Бу ҳолда бемор бир ўзи яшаса ёки алоҳида хонада ухласа узоқ вақтгача хуружлар тутганини билмайди, баъзи кунлари у ҳолсизлик, боши оғир, тили ёки лаби тишланган холда уйғонади. Кечки хуруж вақтида баъзан бемор сийиб қўяди. Кўпинча беморда мунтазам руҳий ва неврологик белги пайдо бўлганидан сўнг ёки касаллик зўрайганидан кейин беморни текшириб, ташхиси аниқланади. Бундай ҳолатнинг сабабини аниқламай туриб давонинг самарали вақти чўзилиши мумкин. Шуни айтиш керакки, уйқу тутқаноғини даволаш қийин бўлади.
Хар бир беморда хуруж ҳар хил бўлишига қарамай, биз катта шайтонлаш эпилептик хуружининг ривожланиши схемасини чизиб бердик (одатда 1 минутдан 5 минутгача давом этади), аммо хуруж структурасида баъзи фазалар бор-йўқлигига қараб, тоник ёки клоник хуружлар бўлиши мумкин.
Одатда, алоҳида хуруж ҳаёт учун хавф туғдирмайди. Соғлиқ ва ҳаёт учун эпилептик хуружларнинг кетма-кетлиги хавфли, бунда маълум вақт давомида бир неча хуруж кузатилади (масалан, кунига 8-10 хуруж), хуружлар орасида бемор ҳушига келади ва нафас олиш, юрак қон-томир фаолияти, модда алмашинуви ўз ҳолига келади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish