Олий таълим муассасасини халқаро ҳамкорлик алоқалари.
Университет томонидан хорижий мамлакатларнинг нуфузли ОТМлари билан 67 та имзоланган халқаро битим ва меморандумлар мавжуд (тўлиқ маълумот илова қилинади).
Имзоланган меморондумлар доирасида университетнинг 5 нафар профессор-ўқитувчилари халқаро танловлар доирасида хорижий университетларда, узоқ ва қисқа муддатли стажировка дастурларида иштирок этишган. 6 нафар тадқиқотчи хорижий аспирантура ва докторантурада 15 нафар бакалавр битирувчиси хорижий университетларнинг магистратураларида таҳсил олмоқдалар (тўлиқ маълумот илова қилинади).
KOICA ташкилоти билан “Монтесори маркази” ( 38 АҚШ дол. 2019-2021 й.й.) ташкил этилган. Қарши давлат университети АҚШнинг Фульбрайт дастури бўйича 2019 йил буён ҳамкорликлар олиб бормоқда. АҚШнинг Фулбрайт дастури асосида инглиз тили мутахассиси Маdison Kelly университетда 2021 йил 10 сентябрдан фаолият юритмоқда.
2019-2021 йилларда АҚШнинг Жаҳон банки ва Халқаро Ривожланиш Ассоциацияси, ОЎМТВнинг Академик инновацион фондининг 2 лойиҳасида иштирок этган (жами қиймати 270 000 АҚШ доллар). 2021-2022 йилларга мўлжалланган (бюджети 50 000 АҚШ доллар) AҚШ Давлат департаментининг "English Access Microscholarship Program" халқаро лойиҳаси университетда амалга оширилмоқда.
Олий таълим муассасаларида факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ҳолати.
Маълумот тақдим этилмади.
Олий таълим муассасаларидаги маънавий-ахлоқий муҳитни, педагогларнинг ахлоқий сифатларини масъул бўлим томонидан мунтазам равишда (сўровнома асосида) таҳлил қилиниб борилганлиги.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини янада барқарорлаштириш тўғрисида ”ги 506–сонли буйруғи асосида “Одоб-аҳлоқ кодекси” янги таҳрирда тасдиқланган.
2021/2022 ўқув йилида 4 марта талабалар билан ва 1 марта профессор-ўқитувчилар билан сўровнома ўтказилган.
Сўровномалар талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ТТЖдаги ҳолатни яхшилаш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда коррупцияга қарши курашни ўрганиш юзасидан ўтказилган.
Университетда ишчи гуруҳ томонидан талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим сифатини яхшилаш юзасидан ўтказилган сўровнома (108 нафар) натижаларига кўра:
жорий ўқув йилида жорий этилган тьюторлик талабалар муаммоларини ҳал этишда муҳим роль ўйнаётганлиги (82%);
талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтаётганлиги (61%);
раҳбарларнинг талабаларга бўлган ижобий муносабати (52%) юқори баҳоланган.
Шу билан бир қаторда айрим муаммоларга ҳам муносабат билдирилган. Жумладан, сўровномада иштирок этган талабалар (71%) ахборотларни ижтимоий тармоқлардан ва яқинларидан олаётганлигини;
ОТМ кутубхонасидан сўровномада иштирок этган 108 нафар талабанинг фақатгина 31% и доимий фойдаланиши;
берилаётган билимлардан талабаларнинг қониқмаётганлиги (32%);
коррупция ҳолатлари “НБ”ларни ёпиш, рефератлар ёзмаслик, сессиясини ёпиш, битирув малакавий ишни ёзиш ҳолатларида кўзга ташланаётганлиги (43%) га муносабат билдириб ўтилган.
Шунингдек, талабалар турар жойига эҳтиёжнинг юқорилиги сўровномада иштирок этган 37% талаба томонидан кўрсатиб ўтилган.