Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet2/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

Илмий раҳбар: Тўраев Дамин
филология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Ёқубов Исломжон Аҳмеджанович
филология фанлари доктори, профессор
Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна
филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил “___” “___________” соат ___даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил:180103 Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси 17. Тел: (0 375) 225-34-13; факс: (0375) 221-00-56; e-mail: qarshidu@umail.uz) Қарши давлат университети, Филология факультети фаоллар зали.
Диссертация билан Қарши давлат университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин. (____ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 180103 Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси 17. Тел: (0375) 225-34-13; факс: (0375) 221-00-56; e-mail:qarshidu@umail.uz)
Диссертация автореферати 2021 йил «____» _______куни тарқатилди.
(2021 йил __ __________ даги ____ рақамли реестр баённомаси).
Н.Н. Шодмонов
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, филол.ф.д
Г.Н. Тожиева
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш илмий котиби,
филол.ф.ф.д (PhD)
Б. Йўлдошев
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси ўринбосари, филол.ф.д



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида тарихий тетралогиянинг генезиси, тадрижий ривожланиш босқичлари, поэтик қонуниятлари, унда ёзувчи ижодий кредосининг ўрин тутишини асослаб бериш, тарихий фактларни бадиий ҳақиқатга айлантириш борасидаги адабий изланишлар олиб бориш, уларнинг амалий заруратлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, роман шаклининг пластик ўзгарувчанлиги ҳамда воқелик такомилининг ниҳоятда кенглиги дилогия, трилогия ва тетралогия сингари жанрий-композицион бутунликка эврилиши адабий эҳтиёж сифатида юзага келди. Бу тушунчалар фалсафий-эстетик мушоҳада залвори ва ёзувчи маҳоратининг кўп қирралилигини очиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё адабиётшунослик илмида эпик талқин қамрови, ёзувчи маҳорати ва ижодий ниятининг бадиий эволюцияси турли даврларда назарий қарашлар фонида ривожлантирилган. Француз, инглиз ва рус адабиётшунослигида эпопеянинг бадиий такомили, даврдан даврга ўтиб турувчи генезиси ва ривожланиш силсиласи антик юнон маданиятига бориб тақалади. Рус адабиётшунослиги жабҳасида яратилган эпопея намуналарини яхлит бир марказда уюштириш ва унинг объектив қатламлари ҳақида қимматли назарий мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Шунингдек, рус адабиётшунослигида бир ҳудуд миқёсида олиб борилган илмий изланишлар синтези масаласининг моҳиятига кириб боришда француз ва инглиз адабиётшунослигида бадиий асарларга сингдириб юборилган ижтимоий муаммолар бутунлигига, жанр тадрижий такомиллашувининг қонуний ҳолатига алоҳида эътибор берилмоқда
Ўзбек адабиётшунослигида тарихий асарларни поэтик нуқтаи назардан олиб кўриб чиқиш, бугунги кун китобхонини ўз ортидан эргаштира оладиган адабиёт намуналарини адабиётшунос олимлар томонидан илмий асосда ёритиши кенг йўлга қўйилмоқда. “Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак”1. Ана шу жараёнда тарих саҳнасида содир бўлган воқеликларни бир махражга келтириш, илмий-назарий жиҳатдан асослаш, буюк давлат асосчиси Амир Темур фаолияти тўлақонли тасвирланган бадиий асарлар яратиш ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда, уларда ватанпарварлик руҳиятини уйғотишда муҳим омиллардан саналади. Ёзувчи Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида шахс концепцияси ва адиб ижодида шаклланган тарихий ҳақиқат ҳамда вақт ўлчови негизи янги авлод дунёқарашида муҳим ўрин тутади. Асардаги реалистик тасвир принциплари асосидаги инсон образи, шахслараро зиддиятлар бирлиги ёзувчи ижодида пишиб етилган ғоя танловининг маҳсулидир. Натижада ижодкор бадиий маҳорати, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима нисбатини ҳар томонлама асослаш илмий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги Ф-789-сон “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошқа маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish