Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet27/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

азизроқдурсен. Неники хоҳиш этсанг – хазинами, мамлакатми, аскарми – барини муҳайё қилгумиздур, зеро орамизни жондай жигарлик ришталари, туғишғонлик иплари маҳкам боғлаб турибдур. Ёшимнинг улуғлиги, одамни одамдан ажрата олиш, раиятга қандоқ назар солишнинг нозик сирларини яхшироқ билишим сенга маълум. Энди сен атрофга бағоят зийраклик юзасидан қараб биз томонга йўл тутгил, ки бирга нени маъқул топсак, иноқ-иттифоқликда шунга амал қилайлик”118.
Бинобарин, ушбу мактуб ҳам эпопея лейтмотивини янада бойитиб, муаллиф илгари сурган илк (ғоя, асос)га ўзаро пайвандланади. Муҳаммад Али айнан мана шундай йўл тутиши Низомиддин Шомий қаламига мансуб “Зафарнома” асарига уйғун равишда иш тутади. Тўғри, бироз тўқима, бироз воқеликни янада жозибадор кўрсатилгани билан муаллиф ўз позициясини тўлақонли намоён қилишга эришган. Азал-азалдан эпосларда мактублар ўзига хос бадиий хронотоп вазифасини бажариб келган. “Алпомиш” сингари қаҳрамонлик достонларида ҳам бу ҳол муайян асар координатасини тўлдирувчи эстетик категория сифатида муҳим роль ўйнаган. А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида ҳам айнан мактуб Отабекни дор тагидан омон қолишида эстетик вазифа бажара олган. Демак, Муҳаммад Али ҳам мана шу ижодий усул йўриқномасига амал қилиб, асар воқелигини замон ва маконда кечувчи жараёнларни тўғри ташкил қилишида мазкур жанрга жиддий ишлов ҳамда эътибор бергани бежиз эмас!

Соҳибқирон салтанатида ҳарб юришлари, иқтисодий-маданий, маърифий-ижтимоий жабҳалардаги жараёнлар – мулоқот шаклида намоён бўлган. Жумладан, Соҳибқирон Амир Темур ҳаётнинг энг чигал дамларида- ю, ҳарб юришлари тасвирида мактубдан бениҳоя кенг ва хўп фойдалана олган. Бугунги кунда эса ахборотлашган жамиятда бунинг ўрнини ахборот технологиялари бажармоқда. Хўш, Соҳибқирон даврида мактуб марказлашган давлатни бошқаришнинг оптимистик дастурлашган моҳияти
118 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Тошкент, Шарқ, 2013. –Б.482.
илгари сурилган бўлса, бугунги кунга келиб, у рақамли иқтисодиётнинг ажралмас узвига айланди. Бадиий асарнинг сюжет ва композициясини мувофиқлаштирувчи ёрдамчи унсурлардан бири мактубдир. Мактуб энг қадимдан халқ оғзаки ижодида, фольклор асарларидан бошлаб намоён бўлган бадиий унсурлардан бири саналади. Тарихий-ижтимоий шароит тақозоси билан ёзма адабиётнинг турли жанрларида битилган асарларда ушбу жанр (ифода қилиш шакли) тадрижий ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Мактублар тарихий асарларда ўзига хос тарзда (вақт, замон, макон) намоён бўлишини ҳисобга олсак, масала моҳияти янада ойдинлашади. Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» асарида воқеалар тизмасини бир-бирига улашда, Соҳибқирон дорулсалтанатининг мустаҳкам пойдевори қад ростлашда мактубнинг роли беқиёс эканлигини унутмаслик лозим. Мир Саййид Бараканинг Амир Темурга салтанатни бошқаришда суяниши лозим бўлган 12 қатлам ҳақидаги қимматли маълумотлар келтирилган мактуби, Шайх Зайниддин Таёбодийнинг Амир Темурга “Рости-русти”-(Куч адолатда) дея битилган узук ҳадя этгач, амир эсда сақлаши лозим бўлган тўрт хислат ва иллат ҳақидага мактуби асар сюжетини безаб турибди. Ёзувчи тарихий ҳақиқатни кайта ишларкан, унга поэтик жозиба бахш этиш мақсадида вазият ва шароит тақозоси ўлароқ мактубнинг турли хил усулларидан унумли фойдаланади. Бу биринчи жиҳати. Иккинчи жиҳати шундан иборатки, мактубни эгаси қай мақсадда, қай йўсинда битишига қараб уни икки хил даражада ажратиб ўрганиш лозим. У характер (руҳий ҳолати) қирраларини, муаллиф қаҳрамонларининг ижтимоий аҳволи, муҳаббати, соғинчи, безовталиги, нима қилиши лозимлиги хусусида реал ахборот беришга мўлжалланганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. «Ижодкор эпик тур жанрларида мактуб жанридан фойдаланар экан, бунда «хат жанри орқали мурожаат қилишда муаллифнинг руҳий кечинмаларини чин қалбдан зўр куч билан изҳор қилиш имконияти туғилади. Шунинг учун ҳам баъзан ёзувчи эпик асарлар композициясини мактуб асосига қурса, баъзида эса асар таркибида
қаҳрамонларнинг бир-бирига ёзишма мактубларини асарга илова қилади»119. Дарҳақиқат, Европа адабий хатида мактуб алоҳида жанр сифатида қадрлидир. Бизда бунинг шеърий, насрий йўсинда битилганларини ҳам учратиш мумкин.
Ёзувчи «Улуғ салтанат» тетралогиясида мактубнинг кўпроқ ижтимоий- сиёсий шаклига мурожаат қилган. Унда Соҳибқирон Амир Темурнинг юришлари, Самарқанд ва унда рўй бераётган ўзгаришлар, фарзанд тарбиясида Сароймулкхонимга маслаҳатлар, қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида мулоҳазалар ёритилади. Тарихий фактларни саралаб, танлаб, бу хусусда бадиий бўёқдорлик билан жозибадор қилиб мактуб ёзиш ҳам бир санъатдир. Ёзувчи воқеликни баён қиларкан, худди ўзидек қилиб тасвирлаш ҳам маҳоратни талаб қилади. Адиб бунинг уддасидан ҳам чиқа олган. Тетралогиянинг учинчи китоби «Мироншоҳ Мирзо» деб номланган. Унда Амир Темурнинг Боязид Йилдирим билан кечган жангу жадаллари, Султон Барқуқнинг ҳимояга муҳтожлиги шундоқ акс эттирилган:

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish