Тетралогияда бадиий замон категорияси ва ифода усули
Тарихий тетралогиянинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, бадиий замон категориясининг хилма-хил даражаларида ёзувчи ижодий фантазиясининг қай тариқа идрок қилинганлиги билан белгиланади. Бадиий замон шаклларининг матн табиатида узлуксиз ифодаланиши эпик кўламнинг кенгайиб бориши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Асарда лаҳза, кун, ой, йил, давр силсилалари бир-бирига мустаҳкам боғланиб, яхлит бадиий концепцияни юзага чиқишига шароит ҳозирлайди. Бу ўринда замон шаклининг ўтган вақтга бўлган муносабати ёзувчи воқеликни қандай жиҳатларига эътибор қаратганлиги билан намоён бўла боради. Чунки вақт босиб ўтилган йўл. Уни таҳлил қилиш асар қаҳрамонларининг орзуларида, умидларида, йўқотишларида, изтиробларида, маиший турмушида муайян даражада бўй кўрсатади. Муҳаммад Али эпопеяни ёзаркан, ҳар бир даврнинг ўз тутумларини бадиий замон ичкарисига яхлит бир шаклда жойлашга ҳаракат қилган. Бадиий тўқима билан реал ҳаётий воқелик орасида уйғун концепция тетралогия сюжети ва композициясини маромини таъминлаган.
Адабий бирликлар шуни кўрсатадики, феъл шакли саналган замон табиатида узил-кесил ўзгаришлар рўй беради. Масалан, биринчи ва иккинчи китобдаги воқелик Жаҳонгир Мирзонинг уйланиши, бетоб бўлиши ҳамда бевақт ўлимига ёзувчи ўз тасаввур оламида содир бўлган сюжет мантиқини зоҳир қилса, иккинчи китобда Умаршайх Мирзонинг қизиқарли саргузаштларини тасвирлайди. Кетма-кет тушаётган мусибатлар Соҳибқирон қалбни чуқур изтиробга солади. Адиб ана шу жабҳада
Соҳибқирон иродаси, матонати, кучли зеҳниятини, енгилмас баҳодирлигини ҳам кашф қилади.
“Ҳар хил замон шаклларининг типологик хусусиятини белгиловчи бундай синтез ёзувчининг ижодий нияти, асарининг ғоявий концепциясидан келиб чиқувчи эстетик заруратдир. Бадиий асар замон муносабатларини моделлаштиришда тилнинг образли тизими, асар композицияси ва сюжети каби воситалар иштирок этади. Бадиий замон ва грамматик замон ўртасида муайян иерархия мавжуд. Бадиий замон – юқори даражали категория. У грамматик замонни ўз ифодаси воситаларининг бири сифатида ўзига бўйсундиради”108. Лавҳада битта жиҳат эътиборга олинганда, ғоявий концепция такомилида ижодий ниятнинг синтелизация жараёнига ўтиши муҳимлиги талқин барқарорлашувини таминлайди. Яъни ижодий ниятга боғлиқ тарзда рўй бераётган, яратилаётган универсал модель бадиий бутунликни намойиш қилишга йўл очади. Жумладан, тилнинг образли тизимида сюжетнинг жойлашиш тартиби ҳам муайянлашади. Муҳаммад Али воқеликни қаҳрамон хатти-ҳаракатига сингдиради. Ҳаракат – замонда рўй бераётган воқелик ҳамда хаёлий-ҳиссий кечинмани ҳам юзага чиқаради: “Рум қайсарининг қўл-оёғидаги занжирларини шарақлатиб, Ҳумоюн ўрдуга келтирганларида хуфтонга яқинлашиб қолди. Ҳамма қаттол душман, аёвсиз ёв Йилдирим Боязиднинг асир ҳолида бош эгиб турганини кўриб, энди Соҳибқирон дашномлар беради, кейин қаттиқ жазога мустаҳиқ этади, ўч олади, деб кутар, ҳеч ким бунга шубҳа қилмасди. Пири муршид Мир Саййид Барака ҳам ҳайрон, чунки шу пайтгача йигирма етти мамлакат мусаххар этилган эса-да, ҳали Ҳумоюн ўрдуга биронта ҳукмдор қўл-оёғи кишанда олиб келинмаган. Бу жуда кам учрайдиган ҳол! Ахир кечагина улуғворлик, шаън-шавкат мақомида тенгсиз, не-не мамлакатларни тобе этган, мутега айлантирган қудратли султон ногаҳонда олам ўзгариб, бир
108 Тўраева Б. Тарихий романларда бадиий замон муаммоси (О.Ёқубов ва П.Қодиров романлари мисолида). Филол.фанлар.бўйича.фалсафа док. автореф. Самарқанд. 2018. –Б.14.
рангдан иккинчи бир рангга кирса, энди ўзи чумолидан ҳам ожиз асир ҳолига тушиб турса!.. О, нечоғлик омонат ва нопойидор бу буқаламун дунё! Амир Темур йироқдан чақинқадам султон Йилдирим Боязиднинг қон теккан юзларига, уриниб йиртилган совутига боқиб, қисиниб туришини кўриб ичида нимадандир ўксинди, аммо бировга билинтирмади. “Рум қайсарини “Йилдирим” деганларича бор... – ўйланди у. – Дунёни мардлар
сақлайди”109.
Бадиий замон категорияси хронологик тартибда инкишоф қилингани билан ёзувчининг воқеликни тўхтатиб, орқага қайтиб ифодалашни ҳам параллел олиб боради. Оламга донғи кетган Йилдирим Боязид устидан қозонилган зафар шарофати Амир Темурда таскин ва хотиржамликни пайдо қилади. Чунончи таслим бўлмоқ сўзига зид равишда қурол кўтарган Рум қайсарининг мағлубияти йигирма етти давлатни ягона марказлашган давлатга айлантириш машаққатида намоён бўлади. Замон шакли мана шу жиҳатда қоришиқ ҳолда ифодаланган. Тасаввур ва хаёлот оламида рангин кўринган мавжуд анъана ёзувчини янада илҳомлантиради. Шу маънода Амир Темур шахсига бўлган улкан муҳаббат замирида улуғ бир ниятни кўриш мумкин. Шояд Тўхтамишхонга ўхшаб жангдан қочмаган Рум қайсарининг сўнгги дамларгача мардона кураши Амир Темур қалбида ачиниш ҳиссини уйғотади. Негаки, Амир Темур шахсиятида мардликни улуғлаш қирралари кўпчиликда ҳайрат руҳини ошириши ҳақиқатдир.
Замоннинг маконда рўй бериш ўрнига ёзувчининг ўз ижодий ёндашуви кўпроқ аралашиши, нуқтаи назарида содир бўлган воқелик бошқарувида кузатилади. Айниқса, тарихий лавҳанинг содир бўлиш вақти билан содир бўлган вақтдан кейинги тақдири қаҳрамонлар табиатидаги жиддий ўзгаришларни ҳаракатга келтирувчи асосий категориялардан бири эканлиги аёнлашади. Вақтни чўзишга ёзувчининг маънавий ҳаққи бўлиши мумкин, аммо воқелик давомийлиги бунга кўп ҳолларда рухсат бермайди.
109 Муҳаммад Али. Шоҳруҳ Мирзо. 4-жилд. –Т.: Наврўз. 2019. –Б.324.
Амир Темур руҳиятидаги ўсиш-ўзгариш фарзандларининг ҳаётий интилишларига ҳам таъсир қилишида акс этади. Биргина Сайроймулкхонимнинг воқеликка, мақсадга, режага муносабати кейинги лавҳаларни жадаллашиб кетишига кенг йўл очиши ҳеч гап эмас. Бу фазилатлар асарнинг кўп қисмларида кўзга ташланган. Масалан, биринчи китобда вақт шиддаткор равишда содир бўлади, иккинчи китобда вақт ва воқелик бирлашиб, секинлашади, учинчи китобда тасаввур ва туйғу мувозанати яхлитлашиб, сокинлик ҳукм суради, тўртинчи китобда вақт яна шиддатли тус олиб, хотима томон эврилади. Мана шу тўрт китобдаги замон ва макон бирлиги – Амир Темур шахсининг улуғворлигини нафақат таърифлайди, балки улуғ салтанат номли муҳташам обида, хазина, сулола, маслак, ниятни бир бутун манзарада жипслаштиришга йўналтиради.
Проф. И.Ёкубов қайд этишича: “Муҳаммад Али макон ва замон тушунчаларини материя, ҳаракат ва ўзаро таъсир тушунчалари билан боғлиқликда идрок этади. Тасвирланаётган замонни гоҳ илоҳий мазмунда, гоҳ индивидуал онгга боғлаб ифода этар экан, ижтимоий-руҳий ҳодисаларда муайян кетма-кетлик мавжуд, деб билади. Шу боисдан ҳам ҳаётий жараёнларни давомийлик, тарихий мантиқ концепциясига кўра ифода этади. Соҳибқиронни зинҳор ўз маконидан, бошқачароқ айтганда, ўша давр одамига хос жиҳатлардан ажратиб тасвирламайди. Муайян даврнинг одами бўлган Амир Темур ва уни қуршаган кишилар ўша тарихий-сиёсий вазиятнинг ҳар бир лаҳзасида янги бир қирраларини намоён этадилар. Тарихий ҳодисалар ҳам шунга мувофиқ тартибда жойлаштирилади”110. Дарҳақиқат, Соҳибқирон характеридаги ўсиш-ўзгаришлар асарнинг ҳар бир нуқтасида такомиллашиб, сайқалланиб, ривожланиб боради. Айниқса, ҳар бир жанг олдидан тузилган аниқ тадбир ва режа, биринчи қилиниши лозим бўлган иш, мақсад ҳамда оқибатининг нима билан тугашини ҳис қилиш зеҳниятидаги теранлик ўткир сезги ҳамда қобилият бирлашиб, манзил сари
110 Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т.: Фан., 2007. –Б.66
одимлайди. Бу, биринчиси, иккинчиси қайси аскар нима қилиши, қўшин бошлиғи нималарга эътибор қаратиши, масъулият ҳамда шижоатнинг тўғрилиги ҳам муҳим вазифани адо қилишда қўл келади. Адиб айнан мана шу жиҳатларни матн таркибида рўй-рост ифодалай олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |