Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet29/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Йўл хронотопида воқелик жуда қисқа вақт ичида содир бўлишини ёзувчи атайин шу йўлда ифодалаганини назарда тутмайди. Сюжет воқелиги шундай рўй беришини тақозо этмоқда. П.Қодиров таъбири билан айтилган “шоир ёзган роман” хулосасига тўхталиш жоиз. Юқорида қисқа фурсат ичида содир бўлган тасвир экзистенцияси бир вақтнинг ўзида Амир Темур мақсадларининг ойдинлашувига, иккинчидан, Тўхтамишхон билан Ўрусхон ўртасидаги низонинг барҳам топшига, учинчидан, элчи Идикунинг ҳар икки томонда бўлаётган азалий душманлик оқибати нима билан тугашини чамалашига хизмат қилаётгани намоён бўлмоқда.
Тарихий тетралогиянинг муҳим жиҳатларидан яна бири Турон лашкари “Ҳалаб”га юриш қилган вақтида Амир Темур машҳур муаррих Низомиддин Шомий билан яқиндан суҳбатлашади. Бу учрашув натижасида олимда ўттиз йиллик салтанат ҳақида бир ажиб дурдона китоб битиш истаги уйғонади. Мазкур диалогда Низомиддин Шомий “Зафарнома” асари битилишига катта замин яратилишини англаш мумкин. Авваллари ҳам бошқа муаррихларнинг асарларини ўқиб сира кўнгли тўлмаган Амир Темур фақат қутлуғ мақтовлардан ҳоли бир китоб ёздиришни ўйлаб юрганди. Ниҳоят, бундай китоб яратилиш вақти келди:

“Низомиддин Шомий Амир Темурга қаради. Турон султонининг китоб илми, ижод сирларини ипидан-игнасигача билиши, услуб, сўз оройиши, ташбеҳ, муболаға, сўз қоида-қонуни, таълиф сингари аҳли қаламигина хос истилоҳларни бемалол ишлатиши уни ҳайрон қолдирди. Бинобарин,
124 Муҳаммад Али. Умаршайх Мирзо. –Т.: Шарқ. 2006. –Б.184.
ёзилажак китобнинг нафи хосу омга баробар тегмоғи лозим, англашиларли чиқмоғи даркор... Амир Темурнинг худди алломалар сингари фикр юритиши, теран мулоҳазалар қилиши ҳайратланарли эди муаррих назарида қаршисида Турон султони эмас, қатор тарих солномаларини битиб қўйган қалами ўткир мусанниф (арабча – тузувчи, муаллиф) турарди гўё. “Ҳа, мутафаккир ақл-идроки хазинасидан фавқулодда фикр инжулари сочилмоғи табиий. Хушбўй ҳид мушкдан келса, ёруғлик ўн тўрт кечалик тўлин ойдан таралса, не ажаб? – ўйлади Низомиддин Шомий ичида...”125
Ушбу лавҳадан маълум бўладики, саркарда Амир Темурга манзур бўладиган китоб ёзишни Низомиддин Шомий ҳам қалбидан ўтказган. Ортиқча тавозе ва лутфни унчалик хуш кўрмайдиган салтанат ҳомийси олдида туриш, Амир Темурга ўз кўнглини тушунтириш жуда мушкул вазифа эди. Бу вазифани Низомиддин Шомий ўз асарида юксак маҳорат билан уддалай олади. Асар воқелигида йўл хронотопининг тутган ўрни шундан иборатки бу ҳақда қуйидаги жиҳатларни санаб ўтиш жоиз деб, ҳисоблаймиз:

  1. Тарихий тетралогиянинг ҳар бир жузвида воқелик баёни йиллар силсиласида рўй беради;

  2. Сюжет ва композиция қисмларини бир-бирига мантиқан боғлашда мазкур хронотоп қўл келади;

  3. Амир Темур шахсиятидаги улуғворлик ҳамда кечиримлилик – хотира, мушоҳада, мулоҳаза, эслаш, қўмсаш сингари инсон онг ости туйғуларида (кўпроқ сафарда) яна қайта жонланади;

  4. Бадиий нутқнинг кўламдор кўриниши йўл хронотопини янада мукаммаллашувига етаклайди;

  5. Қаҳрамоннинг психологик таранг вазиятда қолиши, дўст-у душман муносабатининг ойдинлашувига замин яратади;






125 Муҳаммад Али. Шоҳрух Мирзо. –Т: Шарқ, 2013. –Б.193.

  1. Киритма ҳикоятлар, ривоятлар, мактублар, туш ҳамда онг ости сезгилари асар қаҳрамонларининг мақсадларини намоён этувчи эстетик категория тарзида намоён бўлади;

  2. Ёзувчи идеали Соҳибқирон табиатидаги босиқлик, вазминлик, мардлик ҳамда метин ироданинг мустаҳкамлигини ҳам талқинлараро уйғунлашувига фалсафий-эстетик маъно юклайди.

Умуман олганда, бадиий замон категорияси ва ифода усули масаласи ёзувчи ижодий дунёсининг ёрқин бўёқларда акс этган кўринишида намоён бўлади. Бадиий замоннинг муҳим унсурлари, учрашув, хотира, туш, мактуб, йўл кўринишида бадиий ифодаси асар концепциясида янада жонли ҳамда образли юзага чиққан. Чунки адиб айнан шу тамойилда қаҳрамонлар ўй- хаёлларидаги, хотираларидаги, орзу-умидларидаги ботиний хислатларини англашга эришади. Уларни саралайди, қайта таҳлил қилади, кашф қилади, яратади. Хилма-хил ифода усуллари қоришиб кетган матн таркибида бадиий замон ҳамда маконнинг янгича полифоник усули кўзга ташланади. Бир қарашда жуда оддийдек туюлган хронологик сюжет линиялари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Ўтмиш ва келажак орасида яшовчи бугуннинг қоим бўлиши адиб дунёқарашида шаклланган адабий стреотипларнинг мукаммал кўринишига олиб келади. Тўғри, одатда, ёзувчи бадиий асар ёзаркан, уни ҳар қандай камчиликлардан холи дея тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунончи, бадиий шакл ҳамиша таҳрир ва талқинни талаб қилади. Амир Темур ва Сароймулкхоним орасидаги мусаффо осмондек беғубор муҳаббат тасвирида “ортиқча” лавҳалар мавжуддек. Ёзувчи мана шу жиҳатларни таҳрирлаб, қайта ишлаши лозим, деган фикрга келдик. Баъзан бир воқелик изидан – иккинчи воқелик (“нақорат”)да адиб зўриқишга учрайди. Айнан ушбу қусурлар поэтик ифодани англашда қийинчилик туғдиради. Яъни, вақт орасида содир бўлган воқелик аниқ факт негизида очиб берилмаса, сюжет қисмлари бирикувида муайян камчиликларни юзага келтиради. Зеро, жуда йирик даврни бир асар таркибида акс эттириш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Зотан,
бу машаққатли муаммони ечимига ўз вақтида уддасидан чиқилди. Муҳаммад Али марказлашган темурийлар даври ҳаётини бадиий асар бағрида қайта кашф этади, уни ўз ижодий нияти асосида яратди. Бадиий хронотопнинг асар композициясидаги мавқеи ҳам йиллар давомида ижодий ният такомилида сайқалланиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас.



Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish