Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet15/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Нутқни индивидуаллаштириш масаласи. Характер руҳиятидан келиб чиққан ҳолда асар қаҳрамони мустақил онг ва тафаккур тарзига эга бўлади. Ёзувчи бадиий воқеликни ҳикоя қилиш баробарида таҳлил қилади, саралайди, аксинча тасвирлаш йўсинида характер моҳиятида очиб берилади. Бадиий нутқ айнан шу зайлда тугал поэтик ахборот ташувчи коммуникатив бирлик сифатида муҳим аҳамият касб этади. Тетралогияда парда орқасида иштирок этувчи хилма-хил овозлар борки, улар сюжет вақтини яхлит ва маром билан ифодалашга хизмат қилишни таъминлайди. Тарихий шароит тақазосига кўра нутқ узил-кесил ҳаётийлик касб этишига қаратилади. Жонли мулоқот шаклидан ибтидо олган бадиий нутқ синтетик ҳолатни юзага келтиради. Қоришиқ ифода усулида ҳам замон, ҳам макон, ҳам давр, ҳам қаҳрамон ўй-хаёллари узвий бир бутунликни ҳосил қилади. Натижада, онг ва туйғу нисбати қаҳрамон сажиясини типиклаштиради. Кўз ўнгимизда мустақил нутқ малакаси – бош қаҳрамон улуғворлиги, хокисорлиги, бағрикенглиги, олижаноблиги, элпарварлиги ёрқин бўёқларда намоён бўлади. Бу ҳолат нималарда кўринади? Шоҳрух Мирзо ақлу заковати билан бунёд бўлган қалъалар, кўприклар, боғу роғлар, ота умидининг рўёбга чиқаётганидан далолатдир. Ёзувчи ота ва бола нутқидаги (ҳаётий позицияси) мутаносиблигини қайта идрок этиш йўлидан боради. Бу ўринда

  • ота, фарзанд, эл-улус, пиру муршид муносабатлари тиғизлиги салтанат

ишларидаги мақсадли юмушларнинг ўз вақтида ҳал бўлишига муҳим замин вазифасини ўтайди.
Асарда нутқ қуйидаги шаклларда поэтик мақсадни юзага чиқаркан:

а) ривоят; б) туш;


в) мактуб; г) диалог.
Тетралогияда туш ва мактуб тарзида келтирилган бадиий тўқима ва хаёлий тасаввурлар уйғунлиги ёзувчи ижодий меҳнати маҳсули саналади. “Шоҳрух Мирзо” китобидаги, Амир Темур саройида меҳмон бўлган Клавихонинг мактубларидаги, унинг нутқидаги ажиб тасвирлар – мактубларнинг юксак дид ва чуқур ҳурмат билан битилганлиги ғоят таъсирли ифодаланган. Ёзувчи ривоят тарзида азиз пиру авлиёлар, шоҳлару саркардалар ҳақидаги афсоналар (Ҳирот тўғрисида) ўзининг таровати билан сюжетни янада қизиқарли чиқишида муҳимдир. Асарнинг саккизинчи бобида ёзувчи бу сифат (тасвир)га алоҳида тўхталиб ўтади. Асар сюжети ва композициясини маромида намойиш қиладиган нутқ шакллари ёзувчи ижодий ниятининг бадиий бутунликка айланишига катта замин яратган. Дарвоқе, “...шакл таъсирчан бўлса ажойиботлар яратилади. Шаклни эса икки муҳим элемент ташкил этади. Бу ерда услуб билан композицияни назарда тутилмоқда. Биринчиси, сўз ёки унинг ёрдамида воқеани тасвирлаш. Иккинчиси, материални уюштириш, агар яна соддалаштирадиган бўлсак, роман конструкциясининг таянчи бўлмиш – ҳикоя қилувчи, макон ва замон”79. Ҳақиқатдан ҳам, перулик ёзувчи ижодий изланишларида воқеликни қайси шаклга солиши эмас, бадиий ғоянинг энг муҳим структураси, шароит тақозоси ва материал тиғизлиги намойиши қабариб кўринади. Чунончи, адиб ижод ва яратиш машаққатини бир бошдан саралайди. Унда ҳам ғоя, ҳам мазмун, ҳам композиция, ҳам фабула тарихий



79 Марио Варгас Льоса. Ёш романнависга хат. //Шарқ юлдузи. 2012. №1. –Б.133.
фактларни уйғунлаштирувчи, танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи бегона унсурларни четлаб ўтади. Тетралогияда нутқий онг ва таҳлил бирлиги ёзувчи ботинидаги энг асосий қирраларни акс эттиришга йўналтирилгани билан муҳим ўрин тутади. Бадиийлик асосларининг бир қирраси нутқ компонентларининг систем бутунликда тартибланиши тарихий воқеликни жозибадор ифода қилинишига кенг имкон туғдиради.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish