Маҳорат бобидаги изланишлар. Ёзувчи тарихий мавзуга қўл ураётганда, кўз ўнгида буюк фотиҳ ва саркарда Амир Темур шахси ва унинг салтанат тузиш борасида қилган меҳнатлари турганлиги айни ҳақиқат. Хусусан, тарихни қайта тиклаш (шахсни идрок қилиш)да “қалб диалектикаси” ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Эътибор берадиган бўлсак, жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган фан ва маданият ҳомийси Амир Темур ҳақида у ҳаётлик чоғидаёқ кўплаб муаррихлар, шоирлар, ёзувчилар гўзал асарлар яратишга қўл урганлар.
Шундай бўлса-да, Соҳибқирон Амир Темур ёзган ва ёзилганлардан кўнгли тўлмаган пайтлари ҳам бўлган. Ана шу “кўнгилдаги бўшлиқ”ни тўлдириш учун у форс ёзувчиси, муаррих ва ҳусни малоҳатли котиб дея улуғланган Низомиддин Шомийни ўз ҳузурига чақириб, “авом халққа тушунарли, содда шаклда, равон тилда ва айни пайтда маърифатли кишилар эътиборига ҳам лойиқ тарзда ёзилишини уқтирган”50. Ушбу манбани келтиришдан мақсад шуки, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур шахси ва унинг ҳарб юришлари, ташқи ва ички сиёсий иродаси муфассал, гўзал тарзда инкишоф қилинган. Ёзувчи Муҳаммад Алининг “Зафарнома” сингари асарлардан илҳомланиб, поэтик маҳорат ва истеъдоди, таланти, тажрибасини янада чархлагани сир эмас. Чунки поэтик маҳорат ёзувчи қалбидаги – муҳим сўзи, қайта идрок қилиш йўсинидаги хатти-ҳаракатлари, изланишлари, тарихий жараённи қабул қилиш ҳамда уни баҳолаш, таҳлиллаш негизида йиллар давомида шаклланадиган адабий-эстетик муносабатлар йиғиндиси, яхлитлигини тақозолайди. Буни қуйидаги мисолда аниқлашга ҳаракат қиламиз:
“Темурбек бошида заррин дубулға, эгнига тилла тугмали қора чорқаб тўн ташлаган, чап сўфибармоғидаги олтин узукда эса “Рости-ю, русти*” сўзлари ўйиб ёзилган. Пири муршид Мир Саййид Барака одатдагидек, бир хил либосда: печи чап елкасига тушиб турадиган оқ дастар салла ўраган, устида оппоқ узун ридо... Баҳор офтобининг илк нурлари кишига хуш ёқар, қиш ичи жунжиккан вужудларга ором бағишларди. Чорсу ёқдан келаётган ноғора-ю карнай садолари ер-у осмонни ларзага келтирмоқдайди.
Темурбек пири Муршид билан сўрига ўлтириб, фотиҳа қилиб ҳам улгуришмай, кўча ёқдан шовқин эшитилди: ўн беш чоғлиқ одам ўйин- кулгуга ғарқ, чақчақлашиб келишарди. Улар Темурбекни улуғ кун билан табриклашга шайланишган аркони давлат вакиллари, нўёнлар-у* амирлар
50 Низомиддин Шомий ва унинг “Зафарнома” асари.(нашрга тайёрловчи Ўринбоев А) –Т.: “Ўзбекистон”. 1996. –Б.5.
*Рости-ю русти – куч адолатда.
*Нўён – мўғул аслзодаси.
эди. Бир-биридан қолишмай, “Ҳаҳ!”, “Ҳаҳ!..” деганча қарсиллатиб қарсак уришиб қичқиришар, ора-орада ашула ҳам айтиб қўйишарди...”51
Мазкур лавҳада Амир Темурнинг Турон тахтига ўтираётган шоду хуррамлик байрами акс этилганлиги аёнлашади. Шу жараёнда ҳам вазминлик ва сиполик, ўзаро шоду хуррамликни ўтказишни унчалик хуш кўрмайдиган Соҳибқирон феъл-атворидаги атроф-жавонибни синчковлик билан кузатиши кейинги тасвирларда тадқиқ қилинган. Пири Мир Саййид Бараканинг улуғ саркардага фотиҳа бериб, галдаги қилиниши лозим бўлган ишларни бамаслаҳат амалга оширганликлари акс эттирилган. Амир Темур ўша зиддиятли лаҳзаларда ҳам ўзини йўқотмасдан, етти ўлчаб бир кесадиган, хулоса қилишга шошилмайдиган “Куч - адолатда” тамойили унинг бутун ҳаётига маёқ бўлиб турганлигини тетралогиянинг биринчи жузвида келтиради. Амир Ҳусайн билан кечган мулоқотлари-ю, олиб борган стратегик фаолиятида “кечиримлилик ва дўстга садоқат” тушунчаси уни ҳамиша огоҳликка даъват қилади. Натижада, олдиндан кўзлаб қўйилган адолат тамойили асосида тузган режалари ўз-ўзидан зафар қозонишга етаклайди. Тетралогияда ёзувчи маҳорати бадиий тўқималарни қайта ишлаганлигида яққол кўзга ташланади. Масалан, биринчи жилдда Жаҳонгир Мирзо ва унинг суюкли ёри Хонзода хоним портретига берилган чизгиларда, Ахий Жаббор ва Оққиз ўртасидаги илиқликда янада қабариб кўринади. Ёзувчи тарихий тетралогиянинг сюжет ва композициясини алоҳида-алоҳида тарзда, яъни ўғиллари тақдири негизида ёритишни мақсад қилган. Тетралогиянинг биринчи жузвида Жаҳонгир Мирзо табиатидаги жўмардлик, ҳаёт ва тирикликнинг қадрига етиши (ёзувчи Жаҳонгир Мирзони тақдирга улгуриб қолиш тарзида жиддий тайёрлаб боради!) муҳимлигига ўзни ишонтириш тамойилини бош мақсад тарзида ифодалайди. Асарда сюжетнинг босқичма-босқич ривожлантириш усулидан унумли фойдаланган ёзувчи ижодий кредоси поэтик маҳоратнинг яхлит
51 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Наврўз, 2019. –Б.158.
тизим асосида юзага чиқишига замин ҳозирлайди. Баъзан ёзувчи тасвирни қуюқлаштириш мақсадида импровизация усулига мурожаат қилади. Бу жиҳат кўпроқ душман тарафида ўйлаб чиқилган ҳийла-найрангларни Соҳибқироннинг олдиндан сезиб қолиши, кутилмаганда қалбида рўй берган безовталик, мана шу жараёнда ўта огоҳлик билан қадам ташлаш лозимлигини ёзувчи ўқувчига тушунарли бўлиши учун атайин бўрттиришга эътибор қаратади. Бинобарин, Соҳибқироннинг истак-майллари ҳамиша “кенгаш ва тадбирлар” тузишида барқарорлашади.
Поэтика истилоҳи табиатан ўзгарувчан аҳамиятга эга. Негаки, тарихий ўлчов вақт ва макон бирлиги замонавий асарларга қараганда жиддий тафовутни юзага келтиради. Тўғри, атаманинг ёзувчи нуқтаи назарида қай тариқа бўй кўрсатиши ижодий ниятнинг баркамоллигини намоён қилади. Шу маънода, “...тарихий мавзудаги асарларда тасвирланаётган давр руҳи (колорит)ни акс эттириш мақсадида эскирган сўзлар – архаизм ва историзмлардан фойдаланилади. Луғатда таркибидаги эскирган сўзлар кундалик мулоқотда қўлланилмайди, уларнинг кўплари ўқувчи омманинг катта қисмига тушунарсиз экани, изоҳ талаб қилиши ҳам маълум. Бироқ тарихий мавзудаги асарларда уларнинг қўлланиши заруратга айланади. Зеро, уларнинг иштирокисиз давр ҳаётини акс эттиришнинг имкони йўқ. Дейлик, ўз асарида ўн бешинчи аср воқелигини тасвирлаётган ижодкор, табиийки, ўша даврга хос реалияларни тасвирлаш лозим”52. Кўринадики, проф. Д. Қуронов талқинда ўша жиҳатга мантиқий урғу беради. Бундай дейишимизга сабаб шуки, Муҳаммад Али тарихий тетралогиясида юздан ортиқ ўринларда ўша даврдаги истеъмолда бўлган сўзларни бадиий нутқнинг қаҳрамон нутқи, гоҳо ўз нутқи тарзида асар матнига сингдиришга эришган. Бу эса бадиий асар тилининг ўқувчига тушунарли бўлиши учун сўзнинг изоҳини ҳам ифодалаш, образли ифодалаш йўлидан борган. Таъкидлаш жоизки, ўзбек адабиётшунослигида бадиий асар тилининг образли тасвирга эга бўлиши, мумтоз адибларимиз асарлари тилининг
52 Қуронов Д. Назарий қайдлар. –Т.: Akademnashr. 2018. –Б.70-71
шаклланишида халқ тилининг, халқ қаҳрамонлари нутқининг хизмати ҳақида бир қатор тадқиқотлар мавжуд. Бироқ, нафсиламбарлик ва эътироф нуқтаи-назаридан айтганда адабиётшунослик (умумфилологик ҳам) илмидаги бу соҳага оид фундаменталь тадқиқотлар машҳур адибимиз ва таниқли олим Пиримқул Қодиров қаламига мансубдир53. Демак, хулоса қилиш мумкинки, ёзувчи ушбу роман эпопеяни яратиш йўлида нафақат йигирма йиллик илмий изланишларни, шу билан биргаликда замондош ва ўтмиш адибларнинг ҳам ёзувчилик маҳоратини синчковлик билан ўзлаштирган. Асар ёзилган даврда роман-эпопеянинг икки жузви бирин- кетин нашр қилинди. Адабий жамоатчилик эътиборига сазовор бўлиши натижасида ёзувчида ижодий ниятнинг бадиий такомилига эҳтиёж сезилди. Кейинчалик учинчи ва тўртинчи жилдлар устида изланиш олиб бориш муҳимлигини англаб етди. Роман назарияси билимдони С.Мирвалиев: “Ҳар қандай асарда воқеа ва образ тасвири маълум бир ўринга келиб тамом бўлиши табиий. Ёзувчи ҳам ўзи олға сурмоқчи, тасвирламоқчи бўлган ғояни, сюжет чизиғи маълум бир нуқтага етганда асарни “тугаллаш”ни мақсад қилиб қўяди. Лекин ҳаётдаги доимий ҳаракат, воқеа ва қаҳрамон ҳаракати баъзан ёзувчи кўзда тутган тасвирлаш “чегараси”дан ошиб ўтишга олиб боради. Оқибатда асар жанрини ҳам ўзгартириш мумкин”54, – дея алоҳида таъкидлайди. Иқтибосда келтирилган назарий ақида билан амалий ишланма бирлиги жанрнинг ўзгарувчан шаклини ифодаламоқда. Негаки, тетралогия – бир-бирига яхлит боғланган, мантиқий асосланган, композицион уюшган жанрий-услубий шакл барқарорлиги натижасида намоён бўлиши қабариб кўринади. Демак, Муҳаммад Али ботинидаги, қалбидаги Амир Темур шахси ва унинг ҳаётбахш режалари ота ва ўғил муносабатлари тиғизлигида маромига етади. Бу эса ўз навбатида, ёзувчи
53 Г. Имомова. Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” бадиасида ҳиссий тафаккури. 23 ноября 2015. https://iscience.in.ua.
54 Мирвалиев С. Ўзбек романи. –Т.: Фан. 1969.–Б.84.
эркин ижод қилиш тамойилларини бениҳоя кенгайтириб, ҳар бир образ табиатида содир бўладиган узил-кесил ўзгаришларни бошқаришни талаб этади. Асар ҳужайраларида сочилиб кетган воқелик яхлитлашуви муаллиф нуқтаи назарида янада ойдинлашади.
Тарихий ҳақиқатни қайта идрок қилишда икки жиҳатни қиёслашга ҳаракат қиламиз. Буюк муаррих ва ёзувчи Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида қуйидаги битиклар масала моҳиятини ойдинлаштиришга ёрдам беради:
“Амир Ҳусайннинг одамларга нисбатан нияти бузилиб, уларнинг молига тамаъ этиб, шаъну номусига тегадиган ҳақоратлар қилгач, халқнинг ундан кўнгли совиди. Давлат ва мамлакат аҳли ундан юз ўгирди. Азиз ва олий Тангри буюради: “Аниқки, то бирон қавм ўзларини (ўзлари) ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қайси бир подшоҳ ўз раиати ва аркони давлати молига тамаъ қилса. У девор устида ўтириб, турган деворнинг остини кавлаб бўшатган кишига ўхшайди Амир
Соҳибқирон амир Ҳусайннинг аҳволи ўзгарганлиги, ҳаракатлари ва гапларининг айниганлигини мушоҳада этгач, фаросат кўзи билан қалбининг жоми жаҳонномасида унинг мулки ва давлати юзининг тирналганлиги ва аҳволига путур етганини кўрди. Амир Мусо билан кенгашиб “Амир Ҳусайннинг гаплари-ю ишларига ишонч қолмади. Бузуқ фикрли кишилар унинг мижозу табиатини бўйсундиришга муваффақ бўлибдилар. Ўйлайманки, ғаразли кишиларнинг сўзи билан ғаддорлик ва макру ҳийла ишлатиб, тўсатдан бизга қасд қилиб қолиши мумкин”, - деди”55.
Ушбу лавҳа Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асаридаги XVII бобда келтирилган бўлиб, Соҳибқирон Амир Темур мағлубиятининг душман қўшинлари томонидан йўққа чиқарилиши ҳақидадир. Муаллиф бу
Қуръони Карим, 13-сура (Раъд сураси), 11-оятдан.
Жоми жаҳоннамо – жаҳонни кўрсатгувчи жом.
Амир Мусо аввалига амир Ҳусайн билан иттифоқдош эди. Аммо Ҳофизи Абруда ёзилишича, бир воқеа сабаб бўлиб, амир Мусонинг кўнгли амир Ҳусайндан совиган. Шу ўртада амир Ҳусайн Соҳибқиронни заифлаштирмоқчи бўлиб, бир қанча тадбирларни амалга оширишни мўлжаллаган. Бундан хабар топган Амир Темур амир Мусо билан машварат қилган.
55 Низомиддин Шомий. Зафарнома. –Т.: Ўзбекистон. 1996. –Б.79-80.
ерда икки жиҳатни алоҳида қайд этади: биринчиси, Соҳибқирон табиатидаги вазминлик ва босиқлик, кенг мушоҳада ҳамда мулоҳаза эгаси эканлиги, иккинчидан, олдида бўлиши мумкин бўлган чигал вазиятларнинг нечоғли азоб-уқубат билан тугашини сезган кучли мустаҳкам ирода метин бардошини кўрсатади. Низомиддин Шомий “Тузуклар”ни мутолаа қилганлиги, Соҳибқиронга 1401-1404 йилларда ҳамроҳ бўлгани, уларнинг илк танишуви 1393 йили Бағдодда истиқомат қилганлиги тарихий асарларда кўрсатилганлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Бу манбаларни келтиришдан мақсад шуки, ёзувчи Муҳаммад Али тарихий тетралогиясининг “Жаҳонгир Мирзо” номли биринчи жузвида талқин сал бошқачароқ шаклда ифодаланади. Мазкур китобнинг IX бобида Амир Ҳусайннинг вафоти Моворауннаҳрда кенг тарқалади. Бу хабар рўй берганида Амир Мусо аллақачон жуфтакни ростлаб қочиб кетганлиги кейинги бобларда баён қилинади. Ёзувчи бадиий вақт (ҳар иккала дўст орасига тушган душман ва хусумат)нинг орасидаги боғлиқликни зид равишда талқин қилади. Мана бу мисол буни тўлақонли тасдиқлайди:
“Манзилгоҳда Амир Мусони Темурбекнинг ишонган йигитларидан Аббос баҳодир қипчоқ кутиб турарди. Улар бир-бирларини яхши билишарди, турли пайтларда кўп марта дуч келишганлар. Амир Мусога, умуман, бу ғайратли баҳодир ёқарди. Амир Темур билан Амир Ҳусайн ўртасидаги тортишув сабаб бўлиб, Аббос баҳодир Бухорода Арслонхон минорасидан сакраганда Амир Мусо айни ўша издиҳомда эди, бу ғаройиб синовни ўз кўзи билан кўрган ва Аббос баҳодирга ичида тан берган.
-Ҳазрат Соҳибқирон Амир Темурнинг муборак фармонларини бошимизга туғ этиб қошингизга келдик, амир жаноблари! – деди Аббос баҳодир салом-аликдан сўнг. – Амир Соҳибқирон, сарсон-саргардонлик ҳам Амир Мусонинг жонига теккандур, бирга олиб келингизлар, деб юбордилар...
-Ҳазрат Соҳибқироннинг ўзлари ҳозир қаердалар? - айрим янгиликларни билиш мақсадида сўради Амир Мусо, жавобдан қочиб.
Аббос баҳодир ҳам шу саволни кутиб турган эканми, кўп гапларни айтиб берди.
Амир Соҳибқирон Самарқандни салтанатларининг пойтахти деб эълон қилдилар. Жуда катта қурилишларни бошламоқчи... Амир Довуд дуғат жаноблари девонни бошқариш билан пойтахт Самарқанд доруғалигини ҳам зиммага олур...
Амир Жоку барлос қайси мансабдадурлар эркан? – сўради Амир Мусо. – Амир Сайфиддин некўз-чи?
Ушбу амирларга яна Алуфа қавчин бирлан Тамуқа қавчинларга лашкар ва тавочлик мансаблари берилди.
Ўҳ-ҳу!..
Ҳа!.. Амир Сорибуға жалойир, Ҳусайн барлос, Давлатшоҳ бахши уйғурлар девон амирлари бўлдилар. Кўп амирлар баҳодирлар сардори этиб тайинландилар. Барча туманларга сардорлар қўйилди...”56
Парчада кузатганимиздек, асар муқаддимасидаги тасвирларда Амир Мусо ва Амир Ҳусайн ораларидаги бирдамлик ва дўстликка дарз кетиши натижасида сюжет воқеалари атайин чўзилишига олиб келингандек таассурот уйғотади. Яъни ёзувчи ҳар иккала қаҳрамон табиатидаги узил- кесил ўзгаришлар вазият тақозоси билан ўзгариб, бошқа ҳолатга ўтиш мавқеида собитлигини таъкидлайди. Чунончи, тарихий ҳақиқатларнинг шаҳодат беришича, тетралогияда бадиий тўқима сюжет бошқарувида тасвирланади. Тафсилотлараро мантиқий боғлам марказида Амир Темур шахсиятидаги мардлик билан кечиримлилик тамойили асар воқелигини бирлаштириб боради. Тетралогияда кўпинча концентрик сюжет элементларига мурожаат қилинган. Жумладан, “концентрик сюжет воқеалари орасида сабаб-натижа муносабатида А воқеа юз бергани учун Б воқеа юз бериши етакчилик қилиши кузатилади. ... Концентрик сюжет асосий бир воқеа теграсида айланиши билан характерланади. Сюжетнинг бу
Do'stlaringiz bilan baham: |