Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet8/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тарихий тетралогия яратишда ёзувчи ижодида ХХ аср ибтидосида бўй кўрсатган А.Қодирий ва Чўлпон ижодий анъаналарига таянганлиги, маълум маънода ушбу адиблар ижодидан озиқланганлиги;

  • Анъана ва ноанъана чегарасида жаҳоний адабий контекстга мурожаат қилинганлиги (Л.Толстой, М.Шолохов)нинг изланишлари бадиий синтезининг мавжудлиги;

  • Тарихий манбалардан илҳомланганлиги, тарихий фактларнинг ёзувчи қалбига берган илҳом манбаининг устуворлиги;

  • Миллий ғурур ва миллий ўзликни англашга бўлган даъватнинг адиб дунёқарашида пишиб етилганлиги, тарихий жараённинг ажралмас ҳалқаси сифатида Амир Темур даврига маҳлиёлиги;

  • Романий тафаккур миқёсларининг тобора кенгайиб, адабий ҳаётимизда “янги тўлқин соҳибларига” кенг йўл очиб беришга имконият яратилганлиги;

  • Шеърий-романий тафаккур замирида лирик кечинма воқелик ўзанини ўзгартиришга замин яратганлигида қабариб кўринади.

    Роман поэтикаси билан шуғулланган олима проф. З.Пардаева шундай ёзади: “Адабий жараёнда юзага келган турфа хил адабий йўналишлар ва оқимлар, табиийки, роман поэтикасига ҳам янги-янги услуб ўзгаришларини олиб кирди. Роман жамиятнинг бадиий-эстетик тафаккури ҳосиласи бўлгани сабабли ҳам ундаги тафаккур мантиқи поэтика талқинида психологик ва фалсафий муносабатлар изчиллашувига таъсир қилмай қолмади. Шу сабабдан ҳам роман поэтикасининг мукаммал таҳлили ҳамиша адабиётшунослик фанининг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб келди”37. Келтирилган лавҳадан билиш мумкинки, фалсафий-эстетик танлов



    37Пардаева З.. Ўзбек романи поэтикаси. Т.: А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти. 2003.-Б.44
    ҳамиша ижодкор дунёқарашини далолатлайди. Яратиш ва қайта ишлаш механизмида ёзувчи бир неча сабаб ва оқибатларни аниқлаштиради. Тарихий аспектда кечадиган мушоҳадаларга хос шакл ва мазмунни ахтаради. Чунончи, бадиий тўқима сингари кўнгил кечинмаси билан боғлиқ туйғулар силсиласида тарихий шахс қиёфаси аста-секинлик билан очила боради. Бу эса, ўз навбатида, поэтика мезонларида бирлашиб, мантиқан жанр (тарихий тетралогия)нинг умумий ва хусусий қирраларини кашф этишга замин ҳозирлайди. Муҳаммад Али анъанадан чеккага сира чиқмаган ҳолда ўзигача бўлган адабий давр йўналишларини турли жанрларда қайта инкишоф қилиб кўришга ҳаракат қилди. Даставвал битилган шеърий йўсиндаги лирик кечинмалар – насрий воқелик тарзида баён шаклига ўтди. Бундай ижодий янгиланиш юқорида санаб ўтганимиздек, Чўлпон насрида ҳам кўзга ташланади. Бинобарин, анъанага мойилликнинг илдизларини миллий ментал хусусиятининг давоми сифатида қараш ўринли. Шу ўринда, “...сўз санъатининг туб моҳияти ҳам, аслида ана шу тенденцияга қайтишни тақозо этади. Ҳар бир миллий адабиёт бой анъанага эга бўлган ички ривожланиш қонуниятларига таянсагина бетакрор индивидуал хусусиятларини мукаммал намоён этади. Чунки миллий адабиёт конкрет ҳодиса бўлиб, ҳар бир алоҳида олинган адабиётнинг биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган ўз вазифалари мавжуд. Умуминсонийлик ҳамиша миллий замини мустаҳкам бўлган адабиётда ёрқин намоён бўлиб келган. Демак, миллийлик чекланганлик эмас, балки фазилатдир. Жаҳоний жараёнлардан изоляцияда яшаётган бирорта миллат ва миллий адабиёт йўқ. Агар шундай бўлганида эди у маҳдудликка мубтало бўлган бўларди”38. Бу иқтибосдан шуни асослаш лозимки, биринчидан, ҳар қандай романий тафаккур тарзида ёзувчи “мен”и тушунчаси зоҳир бўлади, иккинчидан, буни З.Фрейд ҳам тўлақонли исботлаб берган, учинчидан, “мен” болаликдан шаклланган босқичларни бирма-бир босиб ўтади, тўртинчидан, бу



    38 Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т: Фан. 2007. –Б.36.
    босқичлардан юксалиб бориш замирида ғоявий тараққиёт юзага келади. Айнан ўша юксалишнинг келажаги – истеъдодни намоён қилувчи кўзгуга айланади. Мазкур кўзгу моҳиятида тетралогияга қўл уриш салоҳиятининг камол топиши кўпинча ўз-ўзини англаб етган ижодкордагина рўй бериши мумкин. Чунки ижодкорга тарихнинг жуда катта йирик саҳифасига қўл уриш осонликча бўлмайди. Роман-эпопеянинг мана шу тарзда воқеланишига Муҳаммад Али дунёқарашидан ўсиб чиққан КАТТА ижодий ниятнинг маҳсули сифатида қараш ўзини тўлақонли оқлайди.
    Тарихий тетралогиянинг тадрижий тарақиётида муҳим ўрин тутган роман шакли хусусида қуйидаги фикрни келтиришни жоиз деб ҳисоблаймиз: “Роман адабий жанрлар тараққий этган даврларда рўй берадиган умумий синтезлашув, канонлашув, узвийлашув жараёнларида иштирок этмайди. Адабий жанрларнинг церкулятив ҳаракатларидан четда туради. Айни пайтда бошқа жанрлар тараққиётига ҳам, шакл ва мазмунига ҳам ўз-ўзича таъсир кўрсатади”39. Профессор У.Жўрақуловнинг мулоҳазаларидан аёнлашмоқдаки, роман жанрининг ўзи барча жанрлардан алоҳида тенденция шаклида ривожланиш ҳуқуқига эгалигини тақозо қилмоқда. Бироқ бошқа жанрлар романнинг ташқарисида эмас, балки у билан ёнма-ён ва узвий тарзда боғланиб кетганлиги ҳақида сўз бормоқда. У.Жўрақулов таъбирига қўшимча тарзда шуни айтиш жоизки, даврнинг ижтимоий-психологик ўзгаришга юз тутиши ёки миллий турмуш тарзининг инқирозга учраши, тобелик, мутелик, қарамлилик миллий адабиётни эркин ҳаракатига акс таъсири натижасида ўзанини ўзгартириб юбориши (у инсон руҳияти билан бирга яшаши!) ҳам мумкин. Тарихга эътибор беринг: А.Қодирий ва Чўлпон бир даврда яшаб ижод қилди. Миллий адабиётни ниманинг ҳисобига ривожлантирди? Қайси тамойиллар ҳар иккала ижодкорга ҳаётбахш илҳом берди? Бунда эпосларимиз ва ўзимизнинг миллий адабиётимиздан озиқланган тафаккур тарзидан бошқа муҳим ва
    39 Жўрақулов У. Назарий поэтика масалалари. Муаллиф. Жанр. Хронотоп. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт
    -матбаа ижодий уйи.2015. –Б. 80.
    асосий омилни кўрсатиш қийин. Шунинг учун 70 йил ҳукм сурган собиқ иттифоқ даврида бадиий асарлар ўша даврнинг суронларида давр билан бирга адабий истеъмолдан узоқлашди. Мана шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Муҳаммад Али тарих зарварақларига бениҳоя жозибадор муҳрланган манбаларга таянди. Тарихий тетралогиянинг тараққий этган шакли ҳам ана шу жараённинг бир узви, яъни Қодирий ва Чўлпон анъаналарининг вориси сифатида (тасвир ва талқин) намоён бўлаётгани ойдинлашади.
    Адабиётшунослик луғатларида романшуносларнинг фикрларида роман-эпопея табиатига хос бўлган бадиий талқин хусусиятлари, жанрнинг ўзига хос қонун – қоидалари мавжудлиги қайд этилади. Жанрга хос бўлган қонун-қоидаларнинг “Улуғ салтанат” тетралогиясида акс этиши ҳақидаги академик Б.Назаровнинг қуйидаги фикрлари аҳамиятлидир: “Тарихий роман- эпопея бўлиши учун унда улкан тарихий муаммолар, улкан тарихий шахслар, давр қиёфаси, миллат(лар) тақдирига таъсир этган масалалар ҳамда шуларга муносиб равишдаги эпик бадиий кўлам, талқин ва тасвир талаб этилади. Шу маънода, Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси тарихий роман-эпопеянинг барча асосий талабларига жавоб беради ва у ўзбек адабиёти тарихидаги том маънодаги биринчи тетралогиядир”40.

    Барча асарларда бўлгани каби тарихий тетралогияда ёзувчи ва китобхон муносабати асарнинг бошидан якунига қадар ўзаро таъсирда, икки томонлама мулоқотда бўлиб туради. Проф. Д.Қуроновнинг “Агар бадиий асарни ўқиш жараёнида китобхон муаллиф билан мулоқотга киришишини эътиборга олсак, бу мулоқотнинг амалга ошиши учун лирик-субъектив ибтидонинг нечоғли катта аҳамиятга молик эканлиги англашилади”41. Айнан, Муҳаммад Алининг ўқувчи билан асарни таништириш саҳнасига эътибор берадиган бўлсак, лиро-романтик руҳ муаллифнинг ифода қилиш
    40 Назаров Б. Юксак тарихий эътиқодга муносиб бадиий самара. “Улуғ салтанат васфи ”номли китоб.-Т.: MASHHUR PRESS нашриёти.2017.-Б.55
    41 Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси. –Т.: Шарқ. 2004. –Б. 290.
    усули эканлиги кўз ўнгимизда гавдаланади. Бу усул тарихий тетралогиянинг барча ўринларида муаллиф содир бўлаётган воқеликка ўқувчини ишонтириш билан биргаликда унга тарихда бўлиб ўтган воқеликни ўз кўзи билан кўриш томон етаклайди. Кечинма тарзида баён қилинган воқелик ўқувчи қалбига тезда сингиб, унга таъсир қилиши шубҳасиздир. Ўз-ўзидан аёнки, ҳар бир жанрнинг тараққий топиши юқорида айтганимиздек, қаҳрамонлик эпослари, А.Навоий “Хамса”сидаги воқелик изчиллиги, яъни ёзувчи ўз олдига қўйган ОЛИЙ мақсаднинг уддасидан чиқиш учун марказий нуқтага бирлаштириш малакасининг юксаклиги ҳам муҳим ўрин тутади. Негаки, ҳар бир китобнинг мантиқий изчил сюжет тарзига асосланганлиги ҳамда тарихий ҳақиқатни ишонарли бадиий тўқимага айлантиришдаги (усул) қобилияти кўп ҳолларда яхши натижаларга эришмаган. Ўтган аср остонасида яратилган кўплаб тарихий эпопеяларнинг жанр табиатига тўла мос келмаслиги, В.Г.Белинский таъбири билан айтганда, “совуқ нусхачилар”дан бошқа нарса дейиш қийин. Шу маънода, “Тарихий шахс образининг роман учун шарт бўлмай қолиши жанр турларининг ўсиши ва ички имкониятларининг кенгайиши билан ҳам боғлиқ. Тарихий романларнинг анъанавий тарихий роман(бу атама жаҳон адабиётшунослигида айниқса, Ғарб эстетикасида “Волтер Скотт романи” тарзида қўлланилади ва у ҳар бир миллий адабиётда ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиши мумкин) ҳамда тариҳий биографик романлар42га бўлинган ҳолда, унинг тасвир диапазони кенгайгани сайин у ўз ичидан мустақил турларни ажратиб чиқармоқда. Жумладан, аниқ ҳужжатлар асосида битилган тарихий романларнинг ўзи тарихий-хроникал, тарихий- тадқиқот, тарихий-публицистик, роман-эссе, сиёсий роман каби ички турларга бўлиниб кетмоқдаки, булар ичида роман-биография ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб, тарихий шахслар ҳаёти ва фаолиятини жонлантириш тарихий



    42 Муродов Ғ. Тарихий роман: муштараклик ва ўзига хосликлар ўйғунлиги муаммолари. ДДА. Тошкент.: 2018. – Б.20.
    романнинг худди мана шу тури зиммасига тушмоқда”43 деган фикрнинг исботини Муҳаммад Али асарида кўришимиз мумкин. Назаримизда, тарихий тетралогия ҳам жанр ички канонларига таяниб, бир ғоя, бир воқелик, бир мақсад тарзида умумийлик касб этиб, Амир Темурнинг “Улуғ салтанат”ига айланганини кўрсатиш учун ёзувчи асардаги ҳар бир характерни қайта идрок этишида яққол намоён бўлмоқда. Негаки, вақт ҳукми ўлароқ битилган тарихий ҳужжатларни ўрганиш жараёнида йиллар ўтиб, унинг атрофидаги қўшимча манбаларни ҳам қайта кўриб чиқишга замин ҳозирлайди. Роман-эпопеянинг энг муҳим қирраларидан бири ҳам ёзувчи ижодий изланишининг такомиллашиб, сайқалланиб бораётганини кўрсатади.

    Адабий танқидчи Ҳ.Каримов таъкидлаганидек: “Истиқлол барча воқеаларни тўғри англаш ва тўғри ёритиш, тарихий шахсларни эса давр сиёсати мафкураси нуқтаи назаридан эмас, балки ҳаётий ҳақиқат ҳамда тарихий жиҳатдан ҳаққоний инкишоф қилиш имконини берди. Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман эпопеясида шу жиҳат ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бадиий асарда, албатта, бадиий тўқимага эрк бериш, воқеаларни хаёлий яратиш, яъни қўшиш, олиш ҳодисаси мавжуд. Мазкур роман ҳам бундан мустасно эмас. Лекин улар ёзувчи ғоясини ифодалашдан ташқари, тарихий руҳни бериш билан воқеаларни аниқ манзарасини нақшлаган, замон ва маконни белгилаган, шунингдек, қаҳрамонлар қиёфасининг ёрқинлигини, жонлилигини юзага келтирган. Чунки романда воқеалар тасвирида тарихийликдан чекинилмаган. Бу хусусият барча, яъни етакчи образлар қаторида эпизодик персонажлар тасвирида ҳам ўз ифодасини топган”44. Дарҳақиқат, мазкур манбанинг ўзиёқ Муҳаммад Алининг тарихий тетралогия яратишдаги илк уринишлари, яъни “Улуғ салтанат”нинг биринчи ва иккинчи китоблари хусусидаги дастлабки
    43 Каттабеков А. Тарихий роман хусусида баҳслар. Ўзбек адабий танқиди. Антология. –Т.: Turon-Iqbol. 2011. –Б.285.
    44 Каримов Ҳ. Ўзбек романларининг тараққиёт тамойиллари. Услубий қўлланма. –Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. 2008. –Б.48.
    мулоҳазалардан бири эди. Адиб ундан кейин яна ўз изланишларини давом эттириб, учинчи ва тўртинчи китобларига хам хотима ясади. Албатта, “Тарих факт – адабиёт фантазия”(Муҳаммад Али) эканлигига ўзини ва ўзгаларни ҳам ишонтира олган ёзувчи талқинларида роман-эпопеянинг тадрижий ўсишларини кузатиш мумкин. Бироқ масаланинг иккинчи бир жиҳати борки, миллий истиқлол берган улкан имконият баъзи бир ижодкорларни фақат тўқима образлар ёрдамида “тарихни қайта идроклаш” йўлида олдиндаман, деган нотўғри қарашни ҳам келтириб чиқарган, уларни ўзишга ундаган кучнинг ўзи нима эканлигини тўғри англамаган ҳолатлар ҳам учрайди. Ана шу нотўғри тамойил китобхоннинг дидини ўтмаслаштириб, унинг руҳиятига аждодлар жасоратини сингдиришга соя ташлаши шубҳасиз.
    Шу маънода, тарихий тетралогиянинг бадиийлик ва тарихий воқеликни қай тариқа амалга ошира олганлиги борасида юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги мулоҳазаларни келтиришни маъқул топдик:

    Download 258,28 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish