Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet26/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Мактуб ва йўл хронотопи. Тарихий тетралогиянинг ўттизга яқин жойида мактуб жанрига мурожаат қилганлигини сезиш қийин эмас. Чунки ёзувчи аксар воқеликни мактуб бағрида ёрқин суратларда тасвирлай олган. Мактублар турли хил мазмунда битилган бўлиб: соғинч мактуби, маслаҳат мактуби, салтанат ишлари хусусида мактуб, стратегик ҳамкорлик тўғрисида мактуб, сулҳ мактуби шулар жумласидандир. Йўл ва мактуб хронотопи ҳақида шуни айтиш жоизки, замон категориялари сюжет ва композицияни бир-бирига моҳирлик билан пайвандлашда муҳим роль ўйнайди. Демак, асарнинг биринчи китобида Амир Ҳусайн мирзо, яъни котибни чақиртириб Темурбекка бир мактуб ёзишни буюради:

Оллоҳнинг иродаси шундоғ экан, омад-у иқбол қуши мени тарк айлади ва жаноблари қошиға парвоз этди. Бас, энди мол-дунё, мулк-у мамлакат.
116 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Т.: Шарқ, 2013. –Б.154-155
Салтанат-у саодат иддаоларидан батамо илик уздум... Машаққат-у балолларга юзма-юз бўлган умримни Оллоҳ йўлига бахшида этмак ниятидадурман. Жанобингизга изн-у ижозат раво кўрилса, Макаи мукаррама зиёрати сори йўл тутсам...”117
Мазкур мактубга жавобан Амир Темур хатни ўқибоқ Амир Ҳусайннинг разил нияти борлигини кеч тушунади. Бу ҳақда “Тузуклари”да ҳам муфассал баён қилган. Аҳдга қарши иш кўриш Амир Ҳусайн сингари ҳасадгўй кимсаларнинггина қўлидан келади. Амир Темур Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичган кимсани “авф” қилиб, сира ҳам ёмонликни кутмаган бўлади. Мазкур мактуб нажотга келган муслимдек Амир Ҳусайн табиатида қасоскорлик борлигини атрофдагилар ҳам кейинчалик билиб қолишади. Бироқ ёзувчи ушбу қаҳрамонни асарнинг барча ўринларида А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар”идаги Ҳомид сингари тасвирлайди. Разиллик ва ҳасадгўйлик, ўз манфаати йўлида ҳеч қандай пасткашликдан қайтмаган Амир Ҳусайн табиатидаги қўрқув уни жаҳолат сари етаклайди.

Ёзувчи воқеликни, яъни сюжет чизиқларини бир-бирига пайвандлашда замон чегарасини аниқ белгилашга ҳаракат қилган. Унда туш, мактуб, хотира хронотоплари уюшган пайтда Соҳибқиронга ишора, даъват, сезги майлларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Асарда мактуб ҳам алоҳида хронотоп вазифасини ўтайди. Ҳар бир воқелик мактублар ёрдамида ҳам ўқувчи кўз ўнгида тушунарли бўлиб, характерларни очиб борилишида асос бўлади. Бир қарашда Амир Темур шахсиятидаги ортиқча безакларни ёзувчи “бўрттириб” тасвирлаган нуқталар ҳам мавжуд. Айнан ҳиссий- эстетик маром негизида замон тартиботлари юзага чиқади. Ифодани сиқиқ бир ҳолга келтириш мумкин эмас. Унинг дарду ҳасратини юракдан сезган ёзувчи инсон ботиний оламини маконга кўчиради. Тирикликнинг маънисини уққан қалбларгина кучли иродага эга бўлади. Бу мантиқ асарнинг то бошланишидан охирги нуқталаригача бир-бирига уланиб
117 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Биринчи китоб. Т.: Шарқ, 2003. –Б.67.
боради. Яъни, кучли босим остида шахс табиати синиши, ироданинг мўртлиги кўзланган режаларнинг барбод бўлишига олиб келади. Амир Темур ана шу жиҳати билан атрофда хушёрликни ҳаёт амолига айлантиради. Гўзал ва диёнатли авлиёларнинг дуоларини олишни ҳаёт шиорига айлантирган закий зотнинг иши ҳам кейин юришиб, салтанат ҳудудлари маконий кенгликларга ёйила боради. Муҳаммад Али ана шу жиҳатни кўрсатишни, яъни “Улуғ салтанат”нинг заминида нима мустаҳкам эканлигини кўрсатиш эди.
Мактуб – эпопеяда ўзига хос воқеликни ривожлантирувчи, аниқлаштирувчи, поэтик бутунликни таъминловчи эстетик категория вазифасини ўтайди. Унда қаҳрамон интеллекти намойиши билан мавжуд воқелик тагзамиридаги мақсад муддао ҳозир бўлади. Бу биринчидан, иккинчидан ёзувчи фантазияси ҳосиласи ўлароқ қаҳрамонлар руҳиятини очиб берувчи воситалардан бири эканлиги ойдинлашади. Асарда биринчи мактуб билан охирги мактуб оралиғида муайян замон ва макон силсилаларида кечадиган ғоят катта давр тафовути мавжуд. Илк мактуб билан интиҳодаги мактуб замирида кунлар, ойлар, йиллар, даврлар жамулжами бўй кўрсатган. Асарда келтирилган мактубларнинг аксарияти Самарқанд ва унинг ичкарисида содир бўлаётган воқеликни Амир Темурга тўғри ва ишонарли етказиш ҳамда 3, 5, 7 йиллик юришларда нималар қилиш лозимлиги ҳақидаги бежирим мактублар эди. Тетралогиянинг тўртинчи жилдидаги Амир Соҳибқирон вафотидан кейинги Ахий Жаббор ва Шоҳрух Мирзо ўртасидаги кечган қисқа суҳбат негизида Халил Султоннинг унга мактуб йўллаши салтанат ишларини худди отаси каби тартибли давом эттириш лозимлиги ҳақида сўз бормоқда эди:
Мусибат-у надоматлардан асло қадди букилмоғон метин қўрғонимиз падари бузруквор Оллоҳ раҳматига етишдилар... Донишманд оталар ўзлари бизлардан ажралиб (яъни вафот этиб) кетсалар ҳам, бизларни бирлаштириб кетишларига назар қил. Бу кун сен менга ҳам биродар, ҳам фарзанд мақомида аълодан аълороқ, жондан ширинроқ, кўз нуридан

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish