Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тарихий вақт, 
бадиий вақт, ижодий ният
яхлитлашуви негизида воқелик аналогияси 
шартли равишда ўзгарувчан моҳият касб этади. Шуни қайд қилиш лозимки, 
тетралогияда «бадиий концепция олий даражага кўтарилган нуқталардан 
бири»
60
Хонзода хоним (Севин бика) нинг (севикли ёри билан икки йилгина 
бирга ҳаёт кечириши) муаммолари уни руҳан букиб қўйган воқелик 
тасвирида яққол намоён бўлади. Кўп ҳолларда ёзувчи ижодий нияти, асосан, 
Амир Темур оиласидаги мулоқотларни, муҳобасаларни тасвирлашга кенг 
ўрин берилганлигини тўлақонли тасдиқлайди. Жумладан, Жаҳонгир 
Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хоним ишқида ёнишлари, унинг 
васлида изтироб чекиш лаҳзаларини 
«
баҳорда барқ очилган гулдек»
дея 
таърифлайди. Бу жиҳатдан олиб қаралса, тетралогияда муҳаббат тасвири, 
ишқ таърифлари монологик, диалогик нутқни юзага келтирган ҳамда 
шеърий парчаларнинг Мирзонинг хос ясовули ўнбоши Ахий Жаббор 
тилидан ирод қилиниши асар тўқималарида муайян мантиқий изчилликни 
намоён қилган. Асардаги энг характерли жиҳатлардан бири ҳам Жаҳонгир 
Мирзо ва Хонзода хонимнинг турмуш қуриш йўлидаги Соҳибқироннинг 
оқилона иш тутиши, узоқни кўзлаб қилинган сайъ-ҳаракатлари авлодлар 
олдида юксак масъулиятни англатади. Мана бу лавҳада психологик 
тасвирнинг аналитик усулидан фойдаланган: 
«Боғи Нақши жаҳонга жўнашдан олдин чилласининг охирги куни 
Хонзода хоним Оққиз билан боғ айланишга чикдилар. Кўпдан бери сайрга 
чиқишолгани йўқ. Улар кайфиятлари чоғ, чорчаманларни оралаб, боғ 
ўртасидаги зилол ҳовузга яқинлашдилар.
60
Ж
ӯ
рақулов У. Назарий поэтика масалалари. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт -матбаа ижодий уйи. 2015. –
Б. 205.


49 
Хонзода хоним гулбоғчаларга меҳр билан тикилди... Йўл бошига 
келганда қаср ва унинг ёнидаги чинорларга қаради. Қаради-ю… юраги 
орқага тортиб кетди! Не кўз билан кўрсинки, қаср ёнида ҳамиша савлат 
тўкиб турадиган икки чинорнинг бири – чапдагиси, ўша Жаҳонгир Мирзо, 
боласи, деб таърифлаган «бола-чинор» … жойида йўқ эди! 
- Маликам! Тобингиз қочдиму?.. – жон ҳолатда сўради Оққиз, кўз 
ёригандан сўнг ниҳолдеккина бўлиб қолган Хонзода хонимнинг қўлларидан 
тутар экан. Малика сал гандираклагандай туюлди.
– Нечун безовталандингиз? 
– Оқ! ... Чинор… Чинор қани? Анови чинорларнинг бири?.. 
– Ҳа… уми? Қурибди-да… – жавоб қилди Оққиз бепарво. 
– Кеча кўчириб ташладилар. Муҳаммад Султон туғилмасидан олдин 
қурий бошлаган экан ўзи… Нимагадир Хонзода хонимнинг юраги 
шувиллаб кетди»
61

Мазкур псхологик лавҳада англашиладики, умри тугаб бораётган 
Жаҳонгир Мирзо ҳақидаги суюклисининг тасаввурлари бироз унғайсизлик 
келтириб чиқаради. Аслида ҳам шундай бўлади. Бунинг натижасида 
одамнинг бир кун келиб умри поёнига етишини тасаввурига 
сиғдиролмаслик ёш жувонга сира тинчлик бермайди. Ёзувчи асар охирида 
икки қалб ҳақида жуда изтиробли ва сира англаб бўлмас дийдор – ғанимат 
эканлигини ифодалайди. Психологик таранг картиналар негизида 
Соҳибқироннинг ҳам руҳий ҳолатини ойдинлаштиришга ҳаракат килган. 
Баъзи ўринларда такрор лавҳалар тетралогия сюжет мантиқига салбий 
таъсир қилиш ҳолатлари учрайди. Аммо воқелик онг ва туйғу нисбатида 
умумий жиҳатларга раҳна солмайди. «Маликам тобингиз қочдиму?» 
саволининг ўзиёқ Жаҳонгир Мирзога бўлган буюк ва ҳаққоний 
муҳаббатнинг ички соғинчга эврилишини пайқаган Оққиз бадиий тўқима 
бутунлигини таъминлашга хизмат қилган. Баён ва таҳлилда ёзувчи жиддий 
тайёрганликни бошидан кечиришга муваффақ бўлган.
61
Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Навр
ӯ
з. 2019 йил, -Б.87-88.


50 
Тетралогиянинг биринчи китобида сўз юритилган жамики воқелик 
аналогиясида инсон қалбининг синоатларга тўлалиги, жўмард йигитнинг 
аянчли тақдири, Соҳибқирон қалбини ўртаган узил-кесил воқеалар, метин 
иродани диний ва дунёвий илмлар, чексиз ғайрат, шижоат билан тўлдириши 
ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Муҳаммад Али тетралогияда ҳарб 
юришларини 
тасвирлашда 
фақат 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish