(бу ерда шу маънода келган)
.
56
Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. 1-жилд. –Т.: Наврўз. 2019. –Б.203-204.
45
тури воқеаларнинг конфликт асосида шиддат билан ривожланиб, ечимга
томон интилишни тақозо этади. Концентрик сюжет асарнинг шакл-
композицион жиҳатдан мукаммал, ўқишли ва қизиқарли бўлишига имкон
беради”
57
. Дарҳақиқат, тетралогияда ёзувчи айнан мана шу жиҳатларга кенг
тўхталиб, воқелик ва китобхон орасидаги ўзаро коммуникатив мулоқотни
бошқариб боради. Худди шу тарзда сюжет ва композиция бирлиги ёзувчи
маҳоратини янада ошишига кенг йўл очади. Бироқ асарга оид танқидий
мулоҳазалар ҳам талайгина. Айнан баъзи саҳналарда тарихий шахс
руҳиятидаги маишат ва шаҳватнинг устунлиги ўқувчида бироз баҳс-
мунозара руҳини уйғотиши табиий. Негаки, инсон майл ва истаклари
кетидан қувиши натижасида фалокатга гирифтор бўлган ёғийлар ҳолатини
кўрсатишдаги яширин лавҳалар негизида уни қайта идрок қилса ҳам ёзувчи
ўз олдига қўйган ижодий-бадиий мақсадига эришиши мумкин эди.
Тетралогияда бадиий психологизм
. Ҳар бир давр адабий ҳаётида
муҳим ўрин тутадиган принциплардан саналади. Негаки, бадиийлик
моҳиятида психологик тасвирнинг асосий белгилари жиддий ишлансагина у
узоқ вақтлар адабий ҳаётимизда севиб мутолаа қилинади. Эндиликда инсон
руҳий борлиғини қайта инкишоф қилиш, унинг фанга маълум бўлмаган
қирраларни аниқлаш учун қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Айниқса, тарихий асарда бу тамойил бошқача зуҳур этилади.
Шу вақтга қадар бадиий адабиёт, хусусан, насрий полотно асарларда
инсон руҳий борлиғи билан мушоҳада қилинадиган, мунозара
юритиладиган кўплаб ўзига хос жиҳатларни назарий-илмий тамойиллар
негизида тадқиқ қилиш малакасига рўбарў келганлигимиз айни ҳақиқатдир.
Негаки, бадиият дурдоналарида инсон руҳий борлиғи у ёки бу тарзда зуҳур
этилиши мумкин. Лекин бу, бир томондан, тўғри илмий мушоҳадалар
сирасига киради. Бироқ тарихий типик асарларда ўша давр кайфиятини,
инсон тақдири билан оламга назар ташлаш, ўша даврда амалда бўлган
57
Қуронов Д, Мамажанов З ва бошқ. Адабиётшунослик терминлари луғати. –Т.: Академнашр. 2013. –Б.
290.
46
архаик қадриятлар маълум маънода адабий асар композициясини бир
маромда бирлаштириши тайин. Забардаст ёзувчи Муҳаммад Алининг «Улуғ
салтанат» тетралогияси шакл ва мазмун жиҳатидан яхлит гўзал асарлар
қаторидан ўрин эгаллайди. Унда ёзувчи Соҳибқирон ворисларининг,
севимли фарзандларининг ҳарб юришлардаги иштироки, оилавий
муносабатлар тиғизлиги, ота-она, ака-ука орасидаги мислсиз курашлар,
тожу тахт учун фидойилик сезимларининг танқидий таҳлилини ҳам
маромига етказган.
Давр яратган ҳаёт ақидасини бадиий ақидага айлантириш, ундан
керакли хулосалар чиқариш ёзувчидан жуда катта билим, матонат ва
тайёргарликни талаб қилади. Бусиз асарнинг ўзига хослигига путур етиши
мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралса, Муҳаммад Алини ёзишга ундаган куч,
унинг
орқасидаги
ижодий
ният
бутунлиги
юқоридаги
фикр-
мулохазаларимизни тасдиқлайди. Асарнинг ҳар бир бўлимида Амир Темур
дорулсалтанатининг
метин
иродали,
қўрқмас,
мард
ва
жасур
фарзандларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги принципиал интилишлари-ю,
матонати юксак бадиий деталлар негизида қайта идрок этилган. Жумладан,
асарнинг биринчи жузви «Жаҳонгир Мирзо» деб номланган. Мазкур
бўлимда Жаҳонгир Мирзо руҳиятини алоҳида бадиий сифатлар билан
ёритганлигини кўриш мумкин. Масалан, Жаҳонгир Мирзонинг душман
тарафидан сиқувга олиниши саҳнасида унинг буюк Соҳибқирон ҳузурида
мардона туриш ҳолатларини тасвирга олар экан, атрофдаги аъёнлару, улуғ
бир уламо Мир Саййид Бараканинг «дуолари»га қулоқ солиши бунинг
ёрқин мисолидир:
«Ҳумоюн ўрдудан чопар қутлўғ хабар етказди. Темурбек Жаҳонгир
Мирзо чодирига ташриф буюрмоқда эканлар… Мулозимлар тараддудга
тушдилар.
Ногаҳон келиб теккан ўқнинг захми ёш шаҳзодани хийлагина ҳоритди.
Намозхўжа Шошийнинг муолажаси пайтида тишини тишига қўйиб чидаган
эса-да, чодирга келганларидан кейин дард кучайди.
47
– Азоб бермоқдаму?..
Ахий Жаббор шаҳзоданинг чеҳрасига қараб унинг изтиробларидан
қийналаётганини кўрди. Аҳволини кўриб, билиб туриб, ҳол сўраганига ўзи
хижолат чекди:
– Иложи топилсайди, шаҳзодам, дардингизни ўзимга олардим…
Жаҳонгир Мирзо индамади. Ахий Жаббор уни тинчлантириб, ухлатиб
қўйиб ўз олачуғига қайтмоқчи эди. Чопар билан изма-из қўлида тасбеҳ,
пири муршид Мир Саййид Барака кириб келди. У шаҳзода ёнига тиз чўкди
ва пичирлаб дуо ўқий бошлади…»
58
.
Тетралогияда ушбу мулоқот негизида ёзувчи бош қаҳрамон Жаҳонгир
Мирзонинг шаҳзодалик иродасини гўзал чизгиларда тасвирлар экан,
хиёнатга қўл урган Амир Ҳусайн қилмишларига ҳам ойдинлик киритади.
Жаҳон аҳлида адолатни байроқ қилган Соҳибқирон ўгитларини, унинг
қилаётган юмушларини кўз ўнгида намоён этгани унда юксак бир
мардликка ихлос борлигини англатади. Аммо «қилмиш-қидирмиш»
деганларидек, Амир Ҳусайннинг хатти-ҳаракатлари ўз бошига етади. У
садоқатли саркарда Амир Муайяднинг қиличида жон таслим қилди. Бу
ўринда Жаҳонгир Мирзонинг соғлиги бироз тикланади. У душманни тор-
мор қилганлигини англаб етади.
Айтиш жоизки, насрий асарда бадиий психологизмнинг юзага чиқиш
омиллари турли туман бўлади. Негаки, ёзувчи ўз олдига қўйган мақсади
асосида бош қаҳрамон руҳий ҳолатини индивидуаллаштириши лозим.
Асарда иштирок этувчи бошқа персонажлар ҳам вазият ва шароит тақозоси
билан сюжет линияларини бир-бирига боғлашда хизмат қилишади. Демак,
адиб яратган тетралогияда «психологизмнинг аналитик ва динамик
принциплари уйғун ҳолатда қўлланилади ва синтетик принципни
шакллантиради»
59
. Хусусан, Муҳаммад Али асарида қаҳрамонга гоҳ
шафқатли, гоҳ бешафқат муносабатда бўлар экан, у давр нуқтаи назаридан,
58
Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Навр
ӯ
з. 2019 йил, -Б.87-88.
59
Ботирова Ш. Улуғбек Ҳамдам романларида бадиий психологизм. Фил.фанлари б
ӯ
йича фалсафа доктори
диссертацияси. –Қарши. 2019. Б.106.
48
амал ва идрок жиҳатидан «ўзига хос тарзда сийланади». Адиб тарихий
ҳақиқатни қайта тиклар экан, бадиий деталларни ҳаддан ортиқ
жилваланишига эътибор ҳам қаратади. Биринчи китобнинг ўндан ортиқ
жойларида психологик конфликт турларидан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |