Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини такомиллаштириш;
2021 йил 1 сентябрдан эътиборан ўқув жараёнининг хизмат ўташ
қоидалари билан узвий боғланган тартибини ўз ичига олган узлуксиз
ўқиш-карьера тизимини жорий этиш;
мафкуравий таълим, юридик фанлар ва жисмоний тайёргарликни
кучайтирган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида
таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш;
моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этган ҳолда, Ички
ишлар вазирлиги таълим муассасалари педагоглар таркибининг
салоҳиятини ошириш.
12.
Ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш
фаолияти бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни қуйидагиларни
назарда
тутган ҳолда жорий этиш:
ички ишлар органлари тузилмаларида ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш
бўлинмаларини ташкил этиш;
ички ишлар органлари тизимида психологик хизмат кўрсатиш
марказларини ташкил этиш ва уларга шартнома асосида мутахассис-
психологларни жалб этиш имкониятини яратиш;
хизмат хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимлар орасида ўз
жонига суиқасд қилиш ва руҳий тушкунлик ҳолатларининг барвақт олдини
олишга қаратилган якка тартибда ахлоқий-руҳий ишлашнинг замонавий
методларини татбиқ этиш;
ходимларнинг психологик портретини мажбурий ҳисобга олиш тартибини
жорий этган ҳолда, ички ишлар органларининг қабул ва шаҳодатлаш
комиссияларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
2021 йил 15 май
ИИВ (Бобожонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Ходжибаев),
Молия вазирлиги (Хайдаров)
13.
Қуйидагиларни ўз ичига олувчи «Энг яхши ҳудудий ички ишлар
органи бошлиғи», «Энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши
терговчи», «Энг яхши тезкор ходим» номинациялари бўйича республика
танловини ҳар йили ўтказиш тартибини белгилаш:
соҳавий фаолият бўйича энг яхши ходимларни аниқлашнинг ҳар
томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонлари жорий этиш;
энг яхши ходимларни ҳар йили «25 октябрь — Ички ишлар органлари
ходимлари куни»ни нишонлаш чоғида эълон қилиш;
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар
ойлик пул
таъминотининг 100 фоизгача миқдорда бир йил давомида моддий
рағбатлантириш тартибини жорий этиш;
энг яхши ходимларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги
маълумотларни бир йил давомида барча ички ишлар органларида
жойлаштириш ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини бажариш
натижаларини кенг тарғиб этиш.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
2021 йил 25 май
ИИВ (Бобожонов)
14.
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 30 йил»
идоравий эсдалик кўкрак
нишонини таъсис этиш, ушбу кўкрак
нишони билан ходимларни 2021 йилда «25 октябрь — Ички ишлар
органлари ходимлари куни» арафасида тақдирлаш.
Идоравий норматив
ҳужжат
2021 йил 20
апрель
ИИВ (Бобожонов)
15.
Иккинчи жаҳон уруши, қуролли тўқнашувлар ва жанговар
ҳаракатлар
давомида,
жиноятчиликка
қарши
курашиш,
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш чоғида хизмат бурчини
бажариб, мардларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари
ходимлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган «Ички
ишлар органларининг мард ўғлонлари» китобини тайёрлаш ва
нашр этиш.
Ташкилий чора-
тадбирлар
2021 йил 1
декабрь
ИИВ (Бобожонов),
Маънавият ва маърифат
маркази (Ходжиматов),
Ёзувчилар уюшмаси
16.
Ички ишлар органлари ходимларининг
маънавий-маърифий
савиясини янада юксалтириш, ватанпарварлик ва миллий ғурур
туйғуларини янги тизим асосида шакллантириш бўйича комплекс
чораларни амалга ошириш.
Ташкилий чора-
тадбирлар
2021 йил
давомида
Маънавият ва маърифат
маркази (Ходжиматов),
ИИВ (Бобожонов),
Олий таълим муассасалари
(Хатамов, Рустамбаев)
17.
Ички ишлар органлари ходимларининг шарафли фаолиятини ва
мазкур касбнинг ўзига хос хусусиятларини
акс эттирувчи
сериалларни олиш ва уларни оммавий кўрсатувини ташкил этиш.
Бунда,
жамоат
тартибини
сақлаш,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятларни фош этиш соҳалари кесимида
ходимларнинг касбий маҳоратларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ташкилий чора-
тадбирлар
2021-2022 йй.
ИИВ (Бобожонов),
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
«Ўзбеккино»,
Маънавият ва маърифат
маркази (Ходжиматов)
Do'stlaringiz bilan baham: