жиноий жазони ижро этиш ва қамоқда сақлаш фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича
услубий материалларни ишлаб чиқиш;
б) жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва хавфсизликни
таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига риоя этиш соҳасида:
жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида ҳуқуқ-тартибот ва
қонунийликни таъминлаш;
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудларида бўлган маҳкумлар ва
қамоққа олинган шахсларнинг, шунингдек, ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш;
жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, ишлаб чиқаришдаги маҳкумларни
меҳнатга жалб этадиган ташкилотлар объектларини назорат қилишнинг замонавий ахборот технология
ва муҳандислик-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда лозим даражада қўриқлашни ташкил этиш;
жазони ижро этиш муассасаларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида Қоровул қўшинлари,
ҳудудий ички ишлар органлари, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ваколатли давлат
органлари билан ҳамкорликда техник, тезкор ва профилактик тадбирларни тизимли равишда амалга
ошириш;
ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан 50 метр
масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкаларини
ажратишга, уларни ижарага беришга, шунингдек, баландлиги 6 метрдан ортиқ бўлган
бино ва
иншоотларни қуришга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маҳкумлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш отрядларини ташкил этиш, уларга
тушунтиришлар беришда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари билан
ҳамкорлик қилиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини белгиланган
тартибда кўриб чиқишни таъминлаш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар томонидан жазони ижро этиш, қамоқда сақлашнинг
белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлаш;
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тегишли белгиланган нормаларга
мос келадиган ушлаб туриш шарт-шароитларини яратиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший таъминотини ва уларга тиббий
хизмат кўрсатилишини
самарали ташкил этиш, шунингдек, маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини қўллашни амалга ошириш;
в) маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини
олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини
ташкил этиш соҳасида:
маҳкумлар жазодан озод этилганидан сўнг жамиятга мослашиши учун давлат сиёсати
доирасида имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиши, меҳнат бозорида юқори талабга эга
мутахассисликларни эгаллаш имкониятини яратиш бўйича чораларни кўриш;
маҳкумларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, миллий ғоя ва Ватанга муҳаббат
руҳида тарбиялаш, маънавий баркамол, мустақил фикр ва кенг дунёқарашга эга шахс сифатида камол
топтириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олаётган маҳкумларни юқори савиядаги билим
олиши ва касбий тайёргарликдан ўтишини таъминлайдиган умумий ўрта ва касб-ҳунар таълимини
ташкил этиш, бу борада мутасадди органлар билан ҳамкорликни таъминлаш;
маҳкумларни ахлоқан тузатиш жараёнига ваколатли давлат органлари,
жамоатчилик
ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб қилишни ташкил этиш;
мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини
маҳкумларга етказиш ва уларда бу борада дахлдорлик ҳиссини шакллантиришни таъминлаш;
тарбиявий, ижтимоий ва психологик ишларни ташкил этиш бўйича илғор тажрибалардан
фойдаланиш;
маҳкумларнинг муаммоларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, уларнинг оиласидаги
ижтимоий ва моддий муаммоларини ҳал этишда ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш;
маҳкумларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш ва озодликка тайёрлаш ишларининг
таъсирчан шакл ва усулларини татбиқ этиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, шу
жумладан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф
этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш;
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тезкор-қидирув фаолиятининг
самарадорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича чораларни кўриш;
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига тақиқланган предметларнинг
кириб келиш йўлларини аниқлаш ва бартараф этиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини
мувофиқлаштириш;
г) жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларининг молия-хўжалик ва ишлаб
чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг
бандлигини таъминлаш
соҳасида:
молиявий-иқтисодий фаолиятни самарали ташкил этиш, олиб борилаётган молиявий ва
хўжалик ҳаракатларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда қонунчиликка мослиги устидан назорат
қилишни таъминлаш;
жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини
мувофиқлаштириш ва ривожлантириш, замонавий маркетинг усулларини жорий этиш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни оммалаштириш ва уларни бозорга киритиш чораларини
кўриш ҳамда бу борада давлат ва хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятига шу соҳада амалий
тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, шу билан бирга уларни
лавозимга шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинлаш;
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш,
мол-мулкдан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек,
уларни сақланиши ва оқилона ишлатилиши бўйича зарур чоралар кўриш;
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш фаолиятига фан ва техника ютуқларини, илғор тажриба ва
технологияларни, бошқарувнинг янгича усул ва шаклларини жорий қилиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш;
ўз ишлаб чиқариш (қишлоқ хўжалиги) жойларида, алоҳида ҳолларда эса бошқа корхоналарда,
маҳкумларнинг ахлоқий ва моддий манфаатдорлиги учун шарт-шароитлар яратиш йўли орқали
уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш;
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш,
ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш соҳасида:
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш, жанговар ва жисмоний
тайёргарлиги ҳамда профессионал даражасини ошириш, шунингдек, маънавий-маърифий ишлар
бўйича самарали тадбирларни ташкил қилиш;
шахсий таркибнинг сафарбарлик тайёргарлигини ошириш, фавқулодда
вазиятларда куч ва
воситаларнинг ҳаракатланиши учун шайлик даражаси устидан назорат олиб бориш;
ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқий, ижтимоий
ҳимоясини ҳамда шахсий хавфсизлигини таъминлаш;
ходимлар ўртасида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир
этилишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, одоб-ахлоқ
қоидалари ҳамда муомала маданиятига қатъий амал қилишларини таъминлаш;
ходимларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича самарали ишларни
ташкил қилиш.
Департамент қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: