Ҳаром амаллар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/47
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747103
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Ҳаром амаллар

 
амаллар: 
 
Хотинлар
 
ўртасида адолат қилмаслик
 
Аллоҳ таоло ўзининг азиз Китобида хотинлар ўртасида 
адолат қилишни амр этиб шундай деди: “Эй эркаклар, ҳар 
қанча уринмангиз, муҳаббат ва қалб мойиллиги борасида 
хотинлар ўртасида тўла адолатни асло рўёбга чиқара 
олмайсизлар. Шундай экан, ёқтирмай қолган хотинингизни 
муаллақа –
яъни, на эрлик ва на талоқ қилинган –
ҳолда 
ташлаб қўйиб, гуноҳкор бўлманглар. Ишларингизни ислоҳ 
қилсангиз, хотинларингиз ўртасидаги тақсимда адолатли 
бўлсангиз ва улар ҳақида Аллоҳ таолодан тақво қилсангиз, 
албатта Аллоҳ таоло бандаларини кечирувчи ва уларга 
раҳмли бўлган Зотдир” (Нисо сураси, 129).
Адолат дегани тунашда, едириб
-
ичириш ва кийдиришда 
ҳар бирининг ҳаққини адо этишдир. Бунга қалбнинг 
муҳаббати кирмайди, чунки банда қалбига эгалик қила 
олмайди. Айрим кўпхотинли эрлар аёлларидан бирига оғиб 
кетиб, шуникида кўпроқ тунаб, шунга кўпроқ инфоқ қилиб, 


43 
бошқасини ташлаб қўяди. Шубҳасиз, бундай қилиш 
ҳаромдир. Аёллари ўртасида адолат қилмайдиган эрларнинг 
қиёматдаги ҳоли ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам огоҳ этиб бундай деганлар: “Кимнинг икки хотини 
бўлиб, биттаси томонга оғиб кетса, қиёмат куни ярми шол 
ҳолда келур” (Абу Довуд ривояти).
Ҳаром
 
амаллар:
 
 
Номаҳрам аёл билан хилватда қолиш
 
Номаҳрам аёл билан хилватда қолиш
Инсонларни фитнага солишга ва уларни ҳаром ишларга 
қўл уришларига Шайтон алайҳи лаъна жуда ҳам ҳарисдир. 
Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръонда бизларни огоҳлантириб 
деди: “Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Аллоҳнинг 
шариатига амал қилган кишилар, шайтоннинг йўлларига 
юрманглар. Ким шайтоннинг йўлларига юрса, у уни қабиҳ ва 
ёмон ишларга буюради” (Нур сураси, 21).
Шайтон Одам болаларининг қон томирида юради. Унинг 
одамларни фаҳш
-
бузуқликка солиш йўлларидан бири 
номаҳрам аёл билан хилватда қолишдир. Шунинг учун ҳам 
шариат бу йўлни беркитди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: “Киши номаҳрам 
аёл билан бир жойда холи қолса, учинчилари шайтон бўлур” 
(Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда эса бундай деганлар: “Бугундан 
кейин бирон
-
бир киши номаҳрам аёлнинг олдига ёлғиз ўзи 
кирмасин, магар ўзи билан бир ё икки киши билан кирсин” 
(Имом Муслим ривояти).


44 
Киши ўзига маҳрам бўлмаган аёл билан, масалан, ака
-
укасининг хотини, хизматчиси, ҳамшираси хоҳ уйда, хоҳ 
машинада, хоҳ хонада холи қолиши жоиз эмас. Кўпчилик 
ўзларига ё бошқага ишонганларидан бу ҳолга енгил 
қарайдилар, натижада, фаҳшга ё унга олиб борувчи 
ҳолатларга тушиб, насабларнинг фожиали аралашиши, 
ҳаромдан болалар туғилиши ва бундан бошқа нохуш 
воқеаларнинг содир этилишига сабабчи бўлиб қоладилар.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish