Хоналарнинг номи
|
Хоналар майдони
м2
|
|
2
|
|
|
|
Б. Мехмонхона хизматчи хоналари
|
|
1
|
Вестибюл регистратура, гардероб ва киоскаси билан
|
150
|
|
2
|
Вестибюл қисмида ва хизматчилар учун хожатхоналар (9+9)
|
18
|
|
3
|
Ёрдамчи хоналар билан боғлиқ бўлган бўлим
|
45
|
|
4
|
Савдо шахобчалари (54+9+9)
|
72
|
|
5
|
Сартарошхона (18+18+9)
|
45
|
|
6
|
Оёқ кийим ва кийим таъмири хонаси (18+9)
|
27
|
|
7
|
Буюмлар сақлаш хонаси (18+9)
|
27
|
|
8
|
Чойшабларни ювиш ва тарқатиш хонаси
|
9
|
|
9
|
Ифлос чойшаблар хонаси
|
36
|
|
10
|
Тоза чойшабларни ювиш
|
36
|
|
11
|
Мебел ва жиҳозлар омбори (36+36)
|
72
|
|
12
|
Таъмирлаш устахоналари
|
36
|
|
|
Мехмонхона идораси хоналари:
|
|
|
13
|
Директор+ қабулхона+бош мухандис
|
18+15+15=48
|
|
14
|
Хисобчи хонаси
|
15
|
|
15
|
Кадрлар бўлими
|
15
|
|
16
|
Таъминлаш бўлими (снабжения)
|
15
|
|
17
|
Тиббий пункт (18+9+9)
|
36
|
|
18
|
Қаватлар бўйича навбатчи хонаси
|
15 м2 дан
|
|
19
|
Қаватлар бўйича холлар
|
36 м2 дан
|
|
20
|
Куну-тун ишлайдиган буфет (54+18)
|
72
|
|
|
Жами:__825'>Жами:
|
825
|
|
В. 1.Ресторан
|
|
1
|
Вестибюл, гардероб ва хожатхонси билан
|
54
|
|
2
|
Аванзал
|
36
|
|
3
|
Овқатланиш зали – 100 ўринли
|
180
|
|
4
|
25 киши учун бар
|
54
|
|
5
|
Банкет лар учун зал
|
54
|
|
6
|
Официантлар хонаси
|
18
|
|
7
|
Музикантлар хонаси ва асбоблар саўлаш жойи
|
18+9=27
|
|
|
Жами:
|
423
|
|
2.Рестораннинг ишлаб чиқариш хоналари
|
|
1
|
Таомларни тарқатиш жойи, буфет ва нон кесиш жойи
|
36
|
|
2
|
Иссиқ цех (ошхона)
|
54
|
|
3
|
Совуқ цех
|
18
|
|
4
|
Сабзавотларни тайёрлаш цехи
|
18
|
|
5
|
Гушт, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш хонаси
|
18
|
|
6
|
Қандолатчилик цехи
|
18
|
|
7
|
Иссиқхона идишларини ювиш хонаси
|
10
|
|
8
|
Ошхона идиш товоқларини ювиш хонаси
|
18
|
|
|
Жами :
|
190
|
|
3. Омборхоналар
|
|
1
|
Қуруқ махсулотларни сақлаш хонаси
|
18
|
|
2
|
Савзавотларни сақлаш хонаси
|
18
|
|
3
|
Тузламаларни сақлаш хонаси
|
18
|
|
4
|
Жиҳозларни сақлаш хонаси
|
18
|
|
5
|
Тараларни сақлаш хонаси
|
18
|
|
6
|
Совуткич камераси хоналари:
а) гўштлар учун
б) балиқ маҳсулотлари учун
в) сут маҳсулотлар учун
г) мева ва бошқа махсулотлар
д) фреон дастгоғи хонаси
|
15
10
8
10
2
|
|
7
|
Юкларни тушириш хонаси
|
18
|
|
8
|
Омборхона ишчиси хонаси
|
9
|
|
|
Жами :
|
162
|
|
4. Рестораннинг бошқарув идора хоналари
|
|
1
|
Идора
|
12
|
|
2
|
Ходимлар хонаси
|
18
|
|
3
|
Директор хонаси
|
12
|
|
4
|
Ходимларнинг ечишниш хонаси
|
18
|
|
5
|
Душ, ҳожатхона ва гигиена хонаси (ходимлар учун)
|
15+15=30
|
|
6
|
Завхоз хонаси
|
9
|
|
|
Чойшаблар омбори
|
18
|
|
|
Жами:__295'>Жами:__117'>Жами:
|
117
|
|
Г. 200 ўрин учун универсал зал
|
|
1
|
Вестибюл- фойё 0,3х200
|
60
|
|
2
|
Томоша зали 0,8х200
|
160
|
|
3
|
Электрон кинопроекция хонаси
|
36
|
|
4
|
Персонал
|
9
|
|
5
|
Радиоузел
|
12
|
|
6
|
Тамбур
|
9
|
|
7
|
Хожатхона, гардероб
|
9
|
|
|
Жами:
|
295
|
|
Д.Рекреация хоналари
|
|
1
|
Тренажер зали +инструктор хонаси
|
48+12=60
|
|
2
|
Гимнастика зали+ инструктор хонаси
|
120+12=132
|
|
3
|
Болалар уйингохи +тарбиячи хонаси
|
48+9=57
|
|
|
Жами:
|
249
|
|
Е. Техник хоналар
|
|
1
|
Шамоллатиш камераси
|
100
|
|
2
|
Электр шити
|
20
|
|
3
|
Иситиш жойи
|
20
|
|
4
|
Ходимлар хонаси
|
18
|
|
|
Жами :
|
158
|
|
Жами жамоат майдони тахминан
|
2419
|
|
Илова: ҳажми режлаштиришига қараб кўрсатилган майдонларни 10% гача ўзгартириш мумкин.
|
|
Мехмонхоналарнинг функционал тузилиши (структураси)
Замонавий мехмонхона мураккаб механизмга эга бўлиб, бир неча турли функционал хоналар гуруҳларидан ташкил топади ҳамда унинг алоҳида қисмлари ўзига хос технологик боғланишларга эга бўлади.
Меҳмонхона биносида асосий функционал хоналар гуруҳига қабул қилиш, хизмат кўрсатиш хоналари кириб, уларни вестибюл гуруҳи деб аташ мумкин; яшаш хоналари гуруҳи, умумий овқатланиш хоналари гуруҳи, маъмурий хоналари гуруҳи, хизматчи – ёрдамчи ва хўжалик хоналари гуруҳи, шунингдек, инженерлик жиҳозлари хоналари гуруҳи шулар жумласидандир.
Холл ёки вестибюль гуруҳи кичик сиғимли мехмонхонанинг барча асосий хоналарини боғловчиси бўлиб, меҳмонхона тўғрисидаги илк тасаввурни беради. Вестибюль гуруҳининг асосий функциялари қуйидагича: қабул қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш ва жойлаштириш, улар билан ҳисоб – китоб қилиш ишларини олиб бориш, меҳмонхона тўғрисидаги ахборотларни бериш (справочная).
Вестибюлни лойиҳалаштиришда зоналаштириш қоидаларига амал қилиш лозим.
Мехмонхона биносини архитектуравий – ҳажмий композицияси
Мехмонхона биносининг архитектуравий – ҳажмий композицияси унга тегишли икки асосий ҳажмий элементлар мутаносиблигидан келиб чиқади яъни, турар жой ва жамоат қисмларидан иборат бўлиб, турар жой қисми турли бўлгани ҳолда, катта бўлмаган қурилиш майдонига эга бўлади. Бинонинг жамоат қисми майдони (холл, ресторан, кафе, бар, конференц зали, савдо – сотиқ шохобчалари ва бошқалар) одатда, айниқса катта мехмонхоналарда турар жой гуруҳи майдонидан ортиб кетади. Шунинг учун ҳам кичик меҳмонхоналарда умумий архитектуравий композиция турли ҳажмга эга бўлиб, турлича мутаносибликда бўлади: жамоат қисми турар жой қисмига бирлашган, ёки унинг таркибида бўлиши мумкин. Мехмонхоналарни режалаштиришда аниқ зоналаштириш қоидаларига амал қилиниши, оқимларни ўзига қараб йўналтириш ҳамда иложи борича энг кам кесишувчанлигига эришиш лозим. Бинонинг архитектуравий, ҳажмий композицияси эса ажратилган жойнинг, атроф – муҳитнинг, релеф ёки сейсмик шароитдан келиб чиқишини ҳам ёдда сақлаш керак бўлади.
Ҳажмий – режалаштириш ва конструктив ечими
Барча биноларнинг архитектуравий – ҳажмий ва конструктив ечими ҳам унинг ички функционал ҳолатидан келиб чиқади. Мехмонхона биноларида ҳам унинг ечимини ҳал қилишда худудий анъанавий услублардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бинонинг замин пойдевори унинг жойига қараб лентасимон, қуйма бетондан, деворлар эса йиғма ёки пишган ғиштдан, том ёпилмалари эса, йиғма темир – бетондан ёки қуйма бўлиши ҳам мумкин.
Чердак ёпилмасига замонавий қурилиш материаллари ишлатиш мумкин.
Кўпинча меҳмонхоналар қурилишида қуйидаги эплама конструктив шаглар (қадамлар) қўлланилади: 480, 540, 600, 640 ва 720 см. Бир кишилик хонанинг ўқлар оралиғи (кенглиги) 240, 270, 300, 330, 360 см ўлчамда бўлиши мумкин.
Юқори сейсмик туманларда, шуниншдек, қурилиш базаларидан узоқда жойлашган туманларда мономент конструкциларни қўллаш тавсия этилади ва бунда сирпанувчан (сколзащий) ёки кўчма алубкали индустриал усуллар ёрдамида бинолар барпо этилади. Компакт (ихчам) композицияга эга бўлган биноларни қуришда том ёпилмаларни кўтариш усули ҳам кенг тадбиқ этилмоқда. Лекин бундай услублар кўп қаватлик ёки барча конструкциялар йиғма бўлганда яхшироқ самара беради.
Ҳарқандай меҳмонхона биноларида турар жойлар хонасини фақат ер устки қаватларда бўлиши лозим. Бинонинг ертўла қисмда хожатхоналар, қўшимча омборхоналар, хизматчиларнинг хоналари, душлар, прокат хоналари, буюмларни сақлаш хоналари ва бошқа техник хоналарни жойлашгани маъқул.
Турли ҳил таъмирлаш устахоналари ҳам цокол қаватида бўлишлиги мақсадга мувофиқ. Умумий овқатланиш муассасасига тегишли бўлган барча хоналар иложи борича турар жой хоналаридан узоқлаштирилган ҳолатда уларнинг тагида ёки устида бўлмаслиги лозим. Асосий йўлакларнинг эни 1,8 м.дан кам бўлмаслиги, агар бинода 2 та зина бўлса, уларнинг орлиғидаги масофа 30 м.дан ошмаслиги керак. Агар қурилаётган меҳмонхона юқори разрядли бўлса, 1 ўринга 0,3 м2 дан қилиб мўлжалланган меҳмонлар учун вестибюлдан ажратилган жой бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |