Археологиянинг роли


Археологик ёдгорликларнинг туризмда тутган ўрни



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana26.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#511044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
74561 2-MODUL 1-MAVZU

Археологик ёдгорликларнинг туризмда тутган ўрни.
ХХ 
асрнинг 20 йилларигача Ўрта Осиѐда Археология мустақил фан даражасига 
кўтарилмади. Археологлар археологик ѐдгорликларни маълум тарихий 
босқичдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиѐт натижасида деб бахолай 
олмадилар, ишлаб чиқариш муносабатлари қандай бўлганини пайқай 
олмадилар, маданиятни ишлаб чиқариш тараққиѐти ва ижтимоий 
муносабатлар маҳсули деб тушуна олмадилар, балки уни биронта дин,
бирорта 
“алоҳида иқтидорли шахслар”
билан боғладилар. Сўнгра, 
археологик йўл билан топилган буюмларга фақат ѐзма тарихни тасдиқловчи 
материаллар сифатидагина қараб, археологиянинг имкониятларини чеклаб 
қўйдилар. Шунинг учун ҳам улар тарихнинг узоқ ўтмиш даврларини 
ўрганишга кириша олмадилар.
Тарихчиликнинг катта ютуқларидан бири Археологияга катта эътибор 
берганлиги билан белгиланади. Жамият тарихи ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожи ва шу асосда муносабатларининг турли даврда ўзгариб боришидан 
иборат эканлиги фанда эътироф этилгач, тарихни ижтимоий - иқтисодий 
тузумларга ажратиб даврлаш масаласи кун тартибига қўйилди. Тарихчиликда 
совет даврида бутун инсоният тарихи қуйидаги даврларга бўлиб ўрганилди:
1. Ибтидоий жамоа тузуми даври.
2. Қулдорлик даври.
3. Феодализм даври.
4. Kапитализм даври.
5. Социализм даври.
Даврлаштиришнинг бу тартиби мақсадга мувофиқ эмас эди. 
Натижада, бундай даврлаштириш тарихни бузиб талқин қилишга олиб
келди.
Академик А.Асқаров
1
Ўзбекистон тарихини қуйидагича хронологик 
даврий тизимлаштирди: 
1. Ўзбекистонда “Ибтидоий тўда даври”. Бу даврнинг хронологик чегараси
одамзоднинг Фергантроп - Неандертал аждодлари яшаган даври (мил.авв. 1 
миллион - 12 минг йилликлар) билан белгиланади. Бу даврда мулкчиликнинг 
ҳеч бир шакли бўлмаган. Одамзод илк ибтидоий ҳолатидан том маънодаги 
одам ҳолатига ўтиш, фикрловчи одам бўлиб шаклланиш жараѐнини бошидан 
кечирган. Тошдан меҳнат қуроллар и ясаш ва улар ѐрдамида ижтимоий 
меҳнат қилиш билан бошқа жонзотлардан тубдан фарқ қилган. Бу давр 
одамларида ҳали жамоа бўлиб яшаш кўникмалари шаклланмаган эди. 
2. Ўзбекистонда “Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг 
шаклланиш даври”. Унинг хронологик чегараси – уруғ жамоаларининг 
таркиб топишидан (бундан 40 минг йил аввал) милодий III – IY асрларгача.
Бу даврда жамият иқтисодий ҳаѐтининг ижтимоий таркиби дастлаб 
матриархат уруғ жамоалари анъаналари ва сўнг патриархат уруғ 
жамоаларининг эркин деҳқон жамоа аъзолари - кашоварзлар, озодкор ва 
гувакорлардан ташкил топган. Мулкка эгалик қилиш дастлаб (матриархат 
1
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. Т.: 2007. – 20 – 23б.


даврида) ижтимоий характерда, сўнг (патриархат даврида) эркин ишлаб 
чиқариш жамоаси аъзоларига тегишли хусусий мулк шаклланади. Жамият 
мафкуравий асосини дастлаб табиат ҳодисаларига сиғиниш: тотемистик, 
анимистик, сеҳргарлик (матриархатда), оташпарастлик диний қарашлар 
(патриархатда), сўнг эса зардуштийлик ва буддавийлик, монийлик, 
насронийлик ва шаманизм ташкил этади. 
3. Ўзбекистонда “Илк ўрта асрлар даври”. Унинг хронологик жегараси -
милодий III – IY асрлардан то IХ аср бошларигача бўлган даврни ўз ичига 
олади. Бу даврда феодал мулкчиликнинг бадавлат деҳқонзодалар тимсолида
шаклланиши ва ри вожланиши, эркин деҳқон жамоа аъзолари -
кашоварзларни кадиварларга айланиши жараѐнининг жадал кечиши 
кузатилади. Мулкчиликда хусусий мулк, жамоа мулки, вағнзе мулки 
(зардуштийлик ва иботахоналарга тегишли мулки) таркиб топади. 
Давлатчиликнинг 
муҳим 
босқичларидан 
ҳисобланган 
маҳаллий 
ҳокимиятчилик бу давр давлат тизимининг асосига айланади. Бу даврнинг 
мафкуравий асосида дастлаб (IY - YII асрлар) асосан зардуштийлик, қисман 
насронийлик, монийлик ва буддавийлик ѐтади. Араб истилоларидан сўнг 
(YIII асрдан бошлаб) жамиятнинг маънавий, ахлоқий ва мафкуравий 
дунѐсини ислом эътиқоди эгаллайди. 
4. Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихининг “Ўрта асрлар даври”. Унинг 
хронологик доираси - сомонийлар давлатининг ташкил топишидан Х асрдан
то ХIХ аср ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда феодал 
муносабатларининг узил - кесил шаклланиши ва ривожланиши ва ниҳоят 
ўзаро ички ва ташқи феодал жангу-жадаллар туфайли жамият иқтисодий ва 
сиѐсий ҳаѐтида турғунлик ва инқирозлар кузатилади. Жамиятнинг 
ижтимоий таркибини асосан коранда - ижарачилар ва катта мулк эгалари
ташкил этади, мулкка эгалик қилишнинг ҳусусий ва вақф мулк тартиби
мустаҳкамланади. 
5. Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихининг бешинчи даврини
“Мустамлакачилик ва миллий уйғониш даври”, деб аташ мумкин. Унинг 
хронологик ченараси Чор Россияси босқинидан 1864-65 то 1917 йил Октябрь
тўнтаришига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда Россия капи 
талининг Ўрта Осиѐга к ириб келиши муносабати билан ўлкада 
капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари шаклланиб боради, ишлаб 
чиқаришдаги янги муносабатлар туфайли клерикал феодал тартиблари ва 
анъанавий халқ ҳунармандчилигининг заминига зил кетиб, жамият 
ижтимоий таркибида ѐлланма меҳнат ресурслар ва ватан тақдири 
тўғрисидаги қайғурувчи миллий зиѐлилар табақаси пайдо бўлади. 
Жадидчилик тимсолида ўрта асрлар даври феодал биқиқлигидан чиқишга
интилиш, Ғарб дунѐси билан алоқа қилиш, улар таъсирида халқни 
маърифатга тортиш жонланади. 
6. Ўзбекистон тарихининг олтинчи даври “Советлар даври” бўлиб, бу даврда 
жамият ҳаѐтининг барча жабҳалари коммунистик мафкура ғоялари асосида 
қурилди, жамият ижтимоий таркиби ишчи ва деҳқон синфи ҳамда уларнинг 
авангард отряди - зиѐлилар табақасидан иборат бўлди. Мулкчиликнинг 


давлат монополистик капитализми ҳукмдорлик қилган. Конституцияда дин 
эркинлиги қайд этилсада, амалий ҳаѐтда атеистик дунѐ қараш жамиятнинг 
маънавий ва мафкуравий асосини ташкил этади. 
7. Ўзбекистон тарихининг бу даври “Миллий истиқлол, демократик давлат 
ва фуқаролик жамияти қуриш даври” деб аташни тақозо этади. Бу давр ўзбек 
ҳалқи ва давлатчилигининг янги саҳифаси, миллий бойликлар ва ишлаб 
чиқаришнинг барча жабҳалари бўйича эришилган ютуқларнинг халқ
манфаатига йўналтирилган даври, миллий қадриятларнинг қайтадан 
тикланиш даври, дунѐ харитасида “Ўзбекистон Республикаси” деб аталувчи
суверен давлатни жаҳон ҳамжамияти ва жамоатчилиги томонидан тан 
олинган даври сифатида тарихга киради. Ўзбекистон фуқаролари учун 
диний эркинлик, нафақат қонунда, балки, амалий ҳаѐтда ҳам ўз аксини 
топади. Юқорида қайд этилгандек тарихий даврлаштириш ўлка тарихини 
чуқур ва мукаммал ўрганиш учун замин яратди.
Ҳозирги фаннинг аниқлашига кўра, кишилик жамияти тарихи 
тахминан бир миллион йилга яқинлаша боради. Шу узоқ даврнинг охирги 
минг йилларидагина хусусий мулкчиликка, яъни қулчилик муносабатлари 
вужудга келган бўлиб, унга қадар, 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish