Женьшеннинг фойдали хоссалари
Таркибида мавжуд бўлган бир қанча фойдали кимёвий моддалар сабабидан женьшень қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволашда кенг қўлланган. Ўсимлик илдизида алкалоидлар, турли ширалар, С витамини, олтингугурт ва фосфор, хушбўй моддалар, шунингдек, микро- ва макроэлементлар бор.
Ўсимлик инсон организмига тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Женьшень кишида ишчанлик қобилиятини кучайтиради, ўт моддасини организмдан чиқариб юборади, ўпкада газ алмашинувини яхшилайди. Женьшеннинг шифобахш таъсири натижасида кишида артериал қон босими меъёрига келади, эндокрин тизими иш фаолияти кучаяди, қон таркибида қанд моддаси миқдори пасаяди.
Женьшень асабийлашиш, сиқилиш ва ташвишланиш ҳолатларида тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Ўсимликни ақлий ва жисмоний зўриқишларда истеъмол қилинади.
Женьшень қон шаклланишини ва хотирани яхшилайди, модда алмашинуви ва юрак-қон томирлари тизими фаолиятини меъёрига келтиради. Женьшень – кўриш қобилиятини яхшиловчи, жароҳатлар битишига ёрдам берувчи, оғриқни қолдирувчи, асаб тизимини тинчлантирувчи ўсимлик.
Женьшень организмнинг эрта қартайишига йўл бермайди, бунда организмга бошқа салбий таъсир кўрсатмайди. Бу ўсимлик иммунитетни кучайтиради, танадаги ортиқча ёғларнинг эришига ёрдам қилади. Халқ табобатида женьшень дамлама, қайнатма, малҳам, чой сифатида ва қуруқлигин янчиб истеъмол қилинади.
Женьшень билан даволаш Томирлардаги оғриқни қолдириш ва шамоллашни даволашда женьшень
Тоғ асалидан 1 кг олинади ва унга 50 г женьшень илдизи майдаланган бўлаклари солинади. Мазкур асал солинган идиш қоронғи жойда бир неча ҳафта сақланади. Тиндирилгач, асалдаги женьшень илдизи қолдиқлари буткул олиб ташланади. Бу табиий доридан кунига бир чой қошиқ ичиб, киши томирларидаги ва бошдаги оғриқлардан халос бўлади, чарчоқ билмайди, тетик бўлади, шамоллашдан ҳам фориғ бўлади.
Йўтал ва тумовда женьшень
Бу дорини тайёрлаш учун бир бош катта турп олинади, унинг бош томони ўйиб олиниб, чуқурча ҳосил қилинади ва олов устидаги манти қасқон буғхонасига икки соатга қўйилади, унинг ёнига — мантиқасқон буғхонасига битта женьшень илдизи қўйилади. Сўнг уларни буғхонадан олинади. Турпнинг ўйилган чуқурчасига женьшень илдизи солинади ва унга тенг асал қўшилади. Турпнинг ўйилган чуқурчаси унинг ўзидан кесиб олинган қопқоғи билан беркитилади, бир сутка давомида тиндирилади, турп ичида ҳосил бўлган суюқликни бир чой қошиғидан кунига уч маҳал ичилади. Бир неча кунлик бундай муолажа натижасида йўталдан ҳам, тумовдан ҳам фориғ бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |