тўхтатадиган тўсиқлар кўп ишлатилаяпти. Бундай тўсиқлар автомобиль тўғри урилганда ЙТҲ оғирлигини камайтириш учун ўрнатилади. Бунинг учун катта жисмлар (кўприк ва йўл ўтказгич таянчлари, йўл ўтказгичлар тиргак деворлари ва ҳк.), йўналтирувчи тўсиқлар охирги элементлари олдида деформация ва тўсиқ элементларининг сурилиши ҳисобига урилган транспорт воситаси кинетик энергиясини қисман ёки тўлиқ ўзига оладиган конструкциялар ўрнатилади. - Тўхтатадиган тўсиқлар урилиш кучини ўзига олиб ва тарқатиб ишлайди. Тўхтатувчи тўсиқларнинг металл ёки пластик идишга музламайдиган суюқлик ёки қум солиб маълум кўринишда битта блока бирлаштирилган конструкциялари кўп ишлатилади.
- Тўхтатувчи конструкциянинг бирорта афзаллиги билан камчилиги ҳам бўлади. Конструкциянинг самарадорлигини билиш учун ЙТҲ оқибати оғирлигини ўрганиш, тўсиқни ўрнатиш ва сақлаш харажатларини ҳисоблаб чиқиш керак. Хориж тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, тўхтатувчи тўсиқлар ЙТҲ оқибатини оғирлигини кескин камайтириши маълум бўлади.
- Мисол учун, АҚШда қум тўлдирилган цилиндр тўсиққа урилган 242 автомобилнинг тўққизтасигина юрмайдиган бўлиб шикастланган, тўртта ЙТҲда инсонлар жароҳатлангани қайд қилинган. Йўлнинг бошқа қисмида тўртта автомобил бочкали тўсиққа урилган, лекин ҳайдовчилар ҳодиса бўлган жойдан кетишган.
- Ҳозир тўхтатувчи конструкцияларнинг тўрт хили тажрибадан ўтказилаяпти. Уларнинг ЙТҲ бўлганда инсонларни жароҳат олишдан сақлаши, фойдаланиш хусусиятлари ўрганилаяпти. Текшириш полигонда, тажриба мақсадида автомобилларни тўсиққа уриб ўтказилаяпти.
- Кўприкларда, уларга борадиган йўлда ҳаракат хавфсиз бўлиши учун кўприкдан ўтаётган автомобиллар, шу йўлда рухсат берилган қайси тезликда юришидан қатъий назар, ҳаракат йўналишидан четлашмасликлари ва йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетмасликлари керак.
- Кўприкдаги ҳаракат хавфсиз бўлиши учун асосан қуйидаги иккита иш бажарилади:
- а) қатнов қисмининг чегараси аниқ кўрсатилиб, ҳайдовчининг йўли белгилаб қўйилади, қайси томонга ҳаракат қилиш кўрсатилади;
- б) автомобиллар қатнов қисмидаги ҳаракат йўналишидан чиқиб кетмаслиги учун махсус тўсиқлар ўрнатилади.
- Кўприкда ҳам унга бориш йўлида ҳам ҳайдовчи қайси томонга юриш кераклигини кўриб туриши керак. Бундан ташқари, ҳайдовчи кундузи ҳам кечаси ҳам ҳаракат йўналишини аниқ тушуниши лозим. Ҳаракат йўналишининг кўриниши шунчалик аниқ бўлиши керакки, ҳаракат тезлиги катта бўлганда ҳам ҳайдовчи вақтида йўлнинг хусусиятини тушуниши, тезликни камайтирмасдан кўприкка чиқиши ва ундан тушиши керак.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |