Аҳоли яшаш жойларида йўл белгиларини кўндаланг кесимда жойлаштириш. - Белгиларнинг ўлчам
- турлари
| - Йўл белгисининг фойдаланиш жойи
| | | - Аҳоли яшамайдиган пунктларда
| - Аҳоли яшайдиган
- пунктларда
| | - Битта ҳаракат полосали йўлда
| - Маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда
| | - Иккита ва учта ҳаракат полосали йўлларда
| | | - Тўртта ва ундан кўп полосали йўлларда ва автомагистралларда
| | | - Автомагистраллардаги тузатиш ишлари олиб борилаётган жойларда ва бошқа йўлларнинг хавфли бўлакларида ишлатилиш самарадорлиги асосланган ҳолларда
| | - Йўл белгиларини турларига қараб ишлатилиш жойлари жадвалда келтирилган.
- Ҳамма белгиларнинг тўлиқ ўлчамлари ГОСТ 10807-78 да келтирилган.
- Огоҳлантирувчи йўл белгилари ҳайдовчига йўлнинг олдинги участкаларида қандай хавфли жойлар борлиги ҳақида кўрсатма беради.
- Аҳоли яшамайдиган жойларда огоҳлантирувчи белгилар (1.3.1-1.4.6; 1.31.1-1.31.3 белгилардан ташқари) хавфли участкагача 150-300 м масофада, аҳоли яшайдиган участкаларда эса 50-100 м масофада ўрнатиши керак. Аммо мана шу кўрсатилган оралиқда йўл белгисини ўрнатилиш масофаси кўп омилларга, шу жумладан, тезликка боғлиқ бўлади. Шунинг учун йўл даражаларини ҳисобга олиш зарур.
- Қуйида ҳар хил йўл шароитларида огоҳлантирувчи белгилардан ҳаракатни ташкил қилишда фойдаланиш ҳақида баъзи бир кўрсатмалар берамиз.
- «Тенг аҳамиятли йўллар кесишмаси» 1.6 йўл белгиси аҳоли яшамайдиган жойларда чорраҳадаги кўриш масофаси 150 м ва аҳоли яшайдиган жойларда эса 50 м дан кам бўлган ҳолда ўрнатилиши керак.
- «Айланма ҳаракат билан кесишув» 1.7 йўл белгиси аҳоли яшамайдиган жойларда ҳар бир айланма ҳаракат ташкил қилинган ва 4.3 белгиси ўрнатилган чорраҳадан олдин, аҳоли яшайдиган жойларда чорраҳани кўриш масофаси 50 м дан кам бўлган ҳолларда, шунингдек, ёритилмайдиган чорраҳалардан олдин ўрнатилиши лозим.
-
- «Светофорли тартибга солиш» 1.8 йўл белгиси аҳоли яшамайдиган жойларда светофор билан бошқариладиган ҳар бир чорраҳадан олдин, аҳоли яшайдиган жойларда светофорнинг кўриш масофаси 100 м дан кам бўлса, шунингдек, аҳоли пунктидаги биринчи светофор билан бошқариладиган чорраҳадан олдин ўрнатилиши керак.
- «Хавфли бурилиш» 1.11.1 ва 1.11.2 белгилари режадаги эгриликдан олдин «Хавфсизлик коэффициенти» 0,6 бўлса, шунингдек, эгрилик олдидаги қаршидан келаётган автомобилларни кўриш масофаси 7.8-жадвалда кўрсатилган қийматдан кам бўлса ўрнатилиши зарур.
| | | | | | | | - Кўрсатилган тезликда хавф-сиз ҳаракатланишни таъминлайдиган энг кичик кўриш масофаси
| | | | | | | | - «Хавфли бурилишлар» 1.12.1 ва 1.12.2 белгилари иккита ва ундан ортиқ бир-биридан кейин келадиган режадаги эгриликлардан олдин (агарда уларнинг орасидаги масофа 300 м дан кам бўлса) ўрнатилиши керак.
- «Тик нишаблик» 1.13 ва «Тик қиялик» 1.14 белгилари 7.9-жадвалдаги нишаблик узунлигидан катта бўлган ҳолларда ўрнатилади.
- «Сирғанчиқ йўл» 1.15 белгиси бирон-бир йўл участкасида шина билан намланган қоплама орасидаги тишлашиш коэффициенти 0,3 қийматларда шу участкадан олдин ўрнатилиши керак.
- «Нотекис йўл» 1.16 белгиси у ёки бу йўл бўлагида «хавфсизлик коэффициенти» 0,6 бўлса, унда шу йўл бўлаги олдида ўрнатилади.
- «Йўлнинг торайиши» 1.18.1-1.18.3 белгилари аҳоли яшамайдиган пунктларда йўлнинг қатнов қисми
Do'stlaringiz bilan baham: |