Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


«Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг инновацион ривожланиш



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

2.3. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг инновацион ривожланиш 
шароитларидаги вазифалари 
Иқтисодий адабиѐтларда кенг ишлатиладиган «унумли» ва «унумсиз», 
«жонли» ва «ўтмишдаги-моддийлашган», «мавҳум» ва «аниқ», «зарурий» ва 
«қўшимча» меҳнат тушунчаларига ҳам тўхталиб ўтмай бўлмайди. 
1. Унумли ва унумсиз меҳнат. Бу масала иқтисодий адабиѐтларда турлича 
талқин қилинади, шунинг учун биз уни икки хил талқинини келтирмоқчимиз. 
Биринчи гуруҳ олимларининг эътироф этишича унумли меҳнат - ижтимоий 
бойлик, ялпи ижтимоий маҳсулот, миллий даромаднинг табиий-буюмли 
шаклини яратишда бевосита қатнашувчи меҳнатдир. Бу шундай меҳнатки, унда 
моддий неъматлар, хизматлар яратилади ва у фойда келтиради. Унумсиз меҳнат 
ҳам ижтимоий ва маънавий неъматларни яратадиган меҳнат бўлиб, бундай 
меҳнатнинг тури ҳам ижтимоий фойдалидир, лекин у унумли меҳнат бўлмайди, 
чунки моддийлашмайди, алоҳида бир маҳсулотда мужассамлашмайди ва фойда 
келтирмайди.
Иккинчи гуруҳ олимлари унумли ва унумсиз меҳнат тўғрисидаги 
тушунчаларга муносабат билдириб, назарий таҳлилларга таянган ҳолда меҳнат 
унумсиз бўла олмайди, деган хулосага келадилар. Ҳар қандай меҳнат – 
кишиларнинг эҳтиѐжларини қондирадиган неъматларни, фойдали нарсаларни 
ишлаб чиқаришдир. У унумли, моддий ва номоддий бўлиши мумкин, лекин 
бунда улар неъмат бўлмасдан қолмайди. Олим яратган илмий кашфиѐт, худди 
шунингдек, ҳуқуқшунос, санъаткор, ижодкор, педагог, спортчи, шифокор, 
экскурсовод, 
сартарошнинг 
меҳнати – барчаси 
кишиларнинг 
муайян 
эҳтиѐжларини қондирадиган номоддий неъматлардир. Номоддий неъматлар 
инсоннинг маданий, эстетик, билиш эҳтиѐжларини қондирадиган маънавий 
неъмат бўлиши мумкин. Улар кишиларнинг саломатлик, дам олиш, озодалик, 
саранжом ташқи кўриниш ва ҳоказолар борасидаги табиий эҳтиѐжларини 
қондирадиган маиший неъмат бўлиши ҳам мумкин. Кишиларнинг нотариус
адвокат, прокурор ва судьялар бажарадиган меҳнат натижасидаги ҳуқуқий 
ҳимояланганлиги ҳам, ваколатли ва ижроия ҳокимият органларининг 
бошқариш фаолияти ҳам ва моддий ишлаб чиқариш соҳасига дахли бўлмаган 
кўплаб бошқа меҳнат маҳсуллари ҳам неъмат бўлади. 


2. Жонли ва ўтмишдаги меҳнат. Жонли меҳнат – ҳозирги пайтда 
сарфланаѐтган ва натижалари ҳали номуайян бўлган меҳнатдир. Ишчи маълум 
бир ишни бажараѐтганда бунга бирмунча иш вақти – жонли меҳнат сарфлайди. 
Лекин ишчи маҳсулот ишлаб чиқараѐтганида ўтмишдаги меҳнатни ҳам 
сарфлайди. Ўтмишдаги меҳнат ўзида илгари яратилган натижани 
мужассамлайди, булар хомашѐ ва материаллар, энергия, дастгоҳлар, асбоблар, 
компьютерлар ва ҳоказолардир. Фан-техника тараққиѐти жараѐнида жонли 
меҳнат билан ўтмишдаги меҳнат сарфлари ўртасидаги нисбат ўзгаради.
«Мавҳум» ва «аниқ», «зарурий» ва «қўшимча», «жонли» ва «ўтмишдаги 
(моддийлашган)» меҳнат тўғрисидаги тушунчаларни материалистлар ўз 
иқтисодий назарияларига киритиб, ишлатган эдилар.
Уларнинг «зарурий» ва «қўшимча» меҳнат тўғрисидаги қоидалари 
хатодир. Ҳар қандай меҳнат ҳам зарурдир. Уларнинг қўшимча меҳнат деб 
номлагани, меҳнатдан ташқари ишлаб чиқариш ва бошқа омиллар ҳам амал 
қилишининг натижасидир. 
Материалистлар жонли меҳнат деб кишиларнинг реал меҳнатини, 
ўтмишдаги (моддийлашган) меҳнат деб эса кишиларнинг ўтмишдаги меҳнати 
натижаси сифатидаги жамики ишлаб чиқарилган маҳсулотларни номлаган 
эдилар. Замонавий иқтисодий назария шуни ишончли тарзда исботламоқдаки, 
маҳсулот ер (табиат), капитал, меҳнат ва тадбиркорлик қобилияти каби ишлаб 
чиқариш омилларининг амал қилиши натижасида юзага келади. Бинобарин
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни фақат меҳнат, функция бажаришнинг 
натижаси деб ҳисоблаш, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини эса 
ўтмишдаги меҳнат деб номлаш нотўғридир. 
Шу боис, «мавҳум» ва «аниқ», «зарурий» ва «қўшимча», «жонли» ва 
«ўтмишдаги» меҳнат тўғрисидаги тушунчалардан ҳозирги замон иқтисодий 
назариячилари фойдаланмайдилар. 
Меҳнатнинг фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсоннинг 
меҳнатда қатнашиш даражаси бўйича у қуйидаги турларга бўлинади: 
1) қўл меҳнати – мутлақо қўлда ѐки меҳнатнинг қўл қуроллари ѐрдамида 
бажарилади; 
2) механизациялаштирилган меҳнат – меҳнатнинг механизация-
лаштирилган қуроллари ѐрдамида амалга оширилади (масалан, электродрел 
ѐрдамида пармалаб, тешик ўйиш, пневматик асбобда метални ямаш); 
3) машиналашган меҳнат – асосий иш меҳнат буюмининг шакли, 
катталиги, ташқи кўринишини ўзгартириш учун ходим томонидан бевосита 
жисмоний куч-ҳаракат сарфламаган ҳолда бошқариладиган машина ѐрдамида 
бажарилади. Бунда ходим машинани бошқариш ва уни озиқлашга оид ѐрдамчи 
ишларнинг элементларинигина қўлда бажаради; 
4) автоматлаштирилган меҳнат – асосий иш элементлари тўлиқ 
автоматлаштирилган, ѐрдамчи иш элементлари эса тўлиқ ѐки қисман 
автоматлаштирилган бўлади. Бу жараѐнда ходим ускуналар тўғри ва доимий 
созланишини ҳамда уларнинг иш билан таъминланишини назорат қилади. 
Кишиларни меҳнатга жалб этиш усуллари бўйича қуйидагилар 
фарқланади: 


1) иқтисоддан ташқари мажбурлайдиган меҳнат, бунда тўғридан-тўғри 
мажбурлаш ўрин олган бўлади. Бундай меҳнат шахсий эркинликнинг 
чекланиши билан тавсифланади, бунга бевосита қуллик ва қарздорлик 
оқибатидаги қуллик мисол бўла олади. Бевосита мажбурлашдан ташқари, 
бундай меҳнатга маъмурий ѐки қонунчилик тартибида белгилаб қўйилган 
меъѐрлар мавжудлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, меҳнат қилиш 
умумий мажбурийлигининг ўрнатилиши ҳам худди шунинг ўзидир, собиқ 
шўролар даврида шундай бўлган эди; 
2) иқтисодий мажбурлайдиган меҳнат, яъни зарурат бўйича тирикчиликка 
маблағ ишлаш учун қилинадиган меҳнат. Бундай меҳнат кишиларнинг аксарият 
оммасига хос бўлган жараѐндир; 
3) кўнгилли меҳнат, яъни инсоннинг ўз ихтиѐри билан қиладиган меҳнати. 
Бундай меҳнат жараѐнида инсон иқтисодий жиҳатдан етарлича таъминланган 
бўлиб, ишламаслиги мумкин бўлса-да, ўзининг маънавий ва умуминсоний 
салоҳиятини юзага чиқариш учун ишлаганида амалга оширади. Бундай инсон 
учун меҳнат қилиш - ўзини намоѐн этиш, ўз шахсини маънавий жиҳатдан юзага 
чиқариш воситасидир. Турли мезонлар бўйича меҳнат турларининг йиғма 
таснифи
2.4-чизмада берилган. 
Шундай қилиб, биз меҳнатнинг ҳар хил турларини кўриб чиқдик. Шуни 
айтиш керакки, бошқа ҳар қандай тасниф каби, ушбу тасниф ҳам шартли тусга 
эга ва меҳнатнинг муҳим белгиларини ажратиб кўрсатишга мўлжалланган. Реал 
ҳаѐтда ҳар бир аниқ меҳнатда юқорида санаб ўтилган барча белгилар турлича 
бирикувларда муҳайѐ бўлиши мумкин. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish