Араб-форс ёзуви турлари. Куфий, сулс, насх, талиқ, насталиқ ва бошга ёзув турларини тушунтириш. Насх ва насталиқ ёзуви турларидан намуналар келтириш



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#144797
Bog'liq
1 курс тар. 3- мавзу



3-МАВЗУ 
Араб-форс ёзуви турлари. Куфий, сулс, насх, талиқ, насталиқ ва 
бошга ёзув турларини тушунтириш. Насх ва насталиқ ёзуви 
турларидан намуналар келтириш. 
 
Араб ёзувининг биринчи энг қадимий тури куфий хати усули ҳисобланиб, 
бошқа хат усуллари шу асосда пайдо бўлган. Дастлаб икки араб хат тури 
мавжуд бўлган: расмий «куфий» ва оддий «насх» усули. Араб ёзувининг 
илоҳий куч билан боғлиқ бўлганлиги хусусида фикрлар бор.
Ҳозирги вақтгача насх усулдаги хат ижодкори ким эканлиги илмий 
жиҳатдан ўз исботини топмаган, аммо муаллифларнинг кўпчилиги Ибни 
Муқлани (888-940) кўрсатадилар.
Муҳаққақ хат услуби куфий хатидан ҳосил бўлган. Бу сўзнинг асл 
маъноси «ошкор бўлган», «ҳақ қарор топган» деганидир. Луғатда эса 
тушунарли, возеҳ деб изоҳ берилган. Бу усулда алиф, коф баландроқ ва вов, 
дол, зол, ро, зо, мим, нун ёларни узунроқ ёзар эдилар ва уларда ярим доира 
йўқ эди.
Райҳоний хат услуби муҳаққақ усулида вужудга келиб, кўп жиҳатдан унга 
ўхшашлиги бор. Бу хат ҳатто муҳаққақ хатидан ҳам чиройли хат туридир. 
Ибн Баввоб номи билан боғлайдилар. Аббосийлар даврида 35 хилдаги хат 
мавжуд эди ва ҳар бир хат тури муайян ишларни бажариш учун 
мўлжалланган. 
Сулс учдан бир қисм деганидир,яъни бу усулда ҳарф ёзилишининг учдан 
бир қисми қийшиқ, бурчакли ва учдан икки қисми тўғри ва доира-шаклида 
ёзилади. 
Тавқеъ ёзуви ярим қисми ёйма ва ярим доира шаклда ёзилади ва маъқалий 
ва куфий шаклларга ўхшайди.
Риқо кўплик формада келган сўз бўлиб, бирлик формаси руқъадир ва 
маъноси қоғоз парчалари, мактублар маъносида ишлатилади. Руқъа деганда 
тери парчасида ёзилган хат ҳам тушунилади, чунки қадимда теридан қоғоз 
ўрнида фойдаланилган. 
14-асрдан бошлаб адабиёт ривожланди ва тез ёзар янги хат усули 
«таълиқ» майдонга келди. 13-14 асрларда «шикастаи таълиқ» усули вужудга 
келиб, тез ёзилиши ва чиройлиликда бошқа хатлардан устун келганлиги 
сабабли тез машҳур бўлди.


Таълиқ усулидан кейин тахминан 14-асрлардан бошлаб манбаларнинг 
тасдиқлашича, «насх» ва «таълиқ» элементлари асосида «настаълиқ» усули 
яратилди. Унинг ихтирочиси Мир али Табризий эди.
«Шикастаи настаълиқ» услуби 17 асрнинг бошларида юзага келиб тез 
ёзилувчи ҳам чиройли услуби бўлганлиги сабабли аста-секин ўз ўрнини 
топди. Мумтоз адабиёт вакилларидан баъзилари, масалан Хожа Ҳофиз, 
Мирзо Бедил ва Машраб ашъорини фақат настаълиқи шикаста услуби билан 
ёзиш расм бўлиб қолди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Куфий ёзуви. 
Куфий усул ҳарфларнинг алифбоси.






Ушбу куфий усул ҳарфларнинг алифбоси шакллари. 




Гулга ўхшаш куфий ёзув услуби . 


 
Ушбу тарздаги куфий ёзув услубининг алифбоси ва нуқта ва 
ҳаракатларини аҳамияти. 


 
 
 
 
 
 
 


Насх ёзуви 
“Насх” хат услуби ҳарф андозаси. 
 
 
 


“Насх” муфрадотига (яъни бир ҳарф бошқа ҳарфлар билан қандай 
қўшилиши)ёзилган матн. 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Муҳаққақ ёзуви 
 
Муҳаққақ хат услуби алифбосида ёзилган хат.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Райҳоний ёзуви 


 
“Райҳоний” хат услубида ёзилган хат.
 
 
 
 
 


Сулс ёзуви 
 
Регистон ва “гўри Амир” деворларида сулс услубида ёзилган сатрлар.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish