Ҳар икки таълимот ҳам жамият ҳаётида муҳим белгиларни ўзида мужассамлаштириб келди



Download 29,12 Kb.
bet3/4
Sana25.02.2022
Hajmi29,12 Kb.
#311637
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 3

Ижобий муносабатлар таъсири: ҳамфикрлилик, кооперация, кураш.
Салбий таъсирли муносабатлар: бефарклик, камситиш, конфликтлар, бегоналашув, кризис, тенгсизлик.
Ижтимоий муносабатлар системасида плюрализм (лот. кўплик) катта аҳамиятга эга. Плюрализм концепциясига кўра, борлиқ асосини бир неча ёки жуда кўп бир-бири билан боғланмаган субстанциялар ташкил этади. Плюрализм немис философи Волф томонидан киритилган.
Субстанция (лот. моҳият) - нарса ва ҳодисаларнинг асосини ташкил этувчи омил. Субстанциянинг ҳам материалистик ҳам, идеалистик қарашлари бор.
Ижтимоий муносабатлар 2 турга бўлинади:
1. Моддий муносабатлар.
2. Мафкуравий (идеологик) муносабатлар.
Моддий муносабатлар - инсон ҳаётининг моддий тараққиётидаги муносабатлар: инсон яшаши, бор бўлиши учун, аввало у моддий эҳтиёжини таъминлаши керак. У озиқ-овқат, кийим, тураржой билан таъминланиши лозим. Ана шу эҳтиёжини қондириш учун у жамиятда бошқа инсонлар, гуруҳлар билан муносабатда бўлади. Шунингдек, оила ҳам, гуруҳлар ҳам, холи давлат ҳам ниҳоят бутун жамият ҳисобланади.
Мафкуравий (идеологик) муносабатлар - сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва диний муносабатлар. Унинг асосий ўзагини моддий муносабатлар ташкил этади. Демак, моддий муносабатлар базис, идеологик муносабатлар устқурма ҳисобланади.
Маданий муносабатлар ҳам мавжуд.
Ижтимоий муносабатлар ўртасидаги боғлиқлик:
1) инсонлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;
2) турли ижтимоий гуруҳ, қатлам, тоифалр ўртасидаги ҳаётий боғлиқлик;
3) инсонларнинг ижтимоий-маиший соҳадаги ўзаро боғлиқлиги мавжуд.
Ижтимоий муносабатларда соҳаларга доир ижтимоий институт турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) иқтисодий институтлар;
2) сиёсий институтлар;
3) никоҳ, оила ва қон-қариндошлик;
4) тарбия институтлари;
5) маданият соҳаси институтлари.
Жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган,ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган,тили,ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган,кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир.Жамият инсонлар ўртасида социал алоқалар, ўзаро таъсир ва муносабат ташкил этишнинг универсал усулидир. Ушбу муносабатлар,ўзаро алоқалар «эҳтиёжлар», »мотивлар», «қадриятлар» асосида шаклланади.
М.Вебер фикрича, жамият - социал, яъни бошқа инсонларга йўналтирилган ҳаракатлар маҳсули бўлган инсонлар муносабатидир.Т.Парсонс фикрича эса,жамият қадриятлар ва меъёрлар орқали тузиладиган муносабатлар тизими.К.Маркс фикрича эса,жамият-инсонларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи муносабатлар мажмуасидир.Инглиз олими Г.Спенсер жамиятни тирик биологик организмга аналогия қилади.Унинг фикрича,ўхшашликлар қуйидагилардан иборат:
1)Жамият тирик биологик организм сингари ўз мавжудлиги жараёнида ўсади ва ривожланади;
2)биологик эволюция жараёнида тирик организм структураси ривожлангани сингари жамият ҳам вақт мобайнида структуравий ўзгаришларга юз тутади;
3)биологик организм каби социал организмда ҳар бир аъзо ўз функциясини бажаради;
4)биологик организмнинг бирор аъзоси ўз функциясини бажара олмаслиги бутун организмга таъсир қилганидек,жамиятнинг бирор бўғини фаолиятини олиб бормаса,бутун жамият кризисга учраши мумкин.
Баъзан давлат ва жамият тушунчалари бир маънода ишлатилади.Лекин улар ўртасида муайян фарқлар мавжуд.Жамият давлатга нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади.Давлат тараққиётнинг меҳнат тақсимоти даврида вужудга келган,жамият ҳаётини тартибга солиш мақсадида пайдо бўлган,маълум кишилардан ташкил топган катта социал гуруҳдир. К.Маркс фикрича, давлат-кўпчиликни озчиликка бўйсиндирувчи аппаратдир.

Download 29,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish