Ҳар бир сўзда яширин тарих барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари



Download 394 Kb.
bet19/28
Sana21.02.2022
Hajmi394 Kb.
#16174
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Намозгоҳ (Зарқайнар кўчаси, 45) – Ҳазрати Имом комплекси таркибидаги архитектура ёдгорлиги. 1845-67 йилларда қурилган. Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намозларини ўқиш учун мўлжаллаб қурилгани сабабли шундай аталган. Ўрта Осиёдаги йирик масжид биноларидан бири ҳисобланган. Ҳозирги кунда бу ерда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти жойлашган. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Тиллашайх жоме масжиди – 1857 йилда қу­рилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам намозхонлар би­лан доимо гавжум. Улар орасида масжид қурилишига бошчилик қилган Тиллашайхнинг авлодларини ҳам кўриш мумкин. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Муйи Муборак 1856 йилда қурилган. Масжиднинг бундай номланиши – Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларидан тола сақланиб қолганидан бу даргоҳ шундай деб аталган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг асосий кутубхонаси сифатида фойдаланилмоқда. Бутун ислом дунёсига маълуму машҳур Қуръони Каримнинг нодир, ноёб нусхаси – Усмон мусҳаби шу кутубхонада сақланмоқда. 2007 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Зарқайнар – Себзор даҳасидаги маҳалла ва кўча. Ривоятларга кўра бир гуруҳ тақводор мўмин-мусулмонлар Қаффол Шоший ҳузурларида бўлиб, дуоларини олиб қайтганлар. Ҳазратнинг дуолари ижобат бўлиб, ўша мўмин-мусулмонлар ҳовлисидан оқиб ўтган ариқларда кичик сув иншоотлари бўлмиш «қайнама»ларда олтин кукунлар сувга қўшилиб оқа бошлайди. Маҳалланинг Зарқайнар деб номланиши шундан деган гаплар бор.
Лайлакли масжид. Зарқайнар кўчасида жойлашган тарихий иншоот — Охунгузар (халқ тилида «Лайлакқўнди») деб аталган. Масжид қурилган пайтлар унинг катта гумбазига лайлаклар уя қуриб олгани сабабли маҳаллий аҳоли унга «Лайлакқўнди» деб ном берган, кейинчалик у “Лайлакли” номи билан юритилган. XIX аср охирида масжид «Охунгу­зар» номини олган.
Масжид биноси 1775 йили тошкентлик усталар томонидан бунёд этилган экан. У шунингдек, намоз ўқиб, ибодат қилиш билан бирга, меҳмонлар учун карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Масжиднинг умумий саҳни 13x26 метрни ташкил қилиб, шимолдан жанубга қаратиб қурилган.
Таъмирлаш жараёнидаги қазиш ишлари натижасида сопол буюмлар — нақшлар билан безалган коса, лаган парчалари, археологик жиҳатдан эътиборга молик бўлган сув ўтказувчи бутун қувур топилди. Бу топилмалар ХVII-ХIХ асрларга оиддир.
Шўролар даврида масжиддан жамғарма касса ва омборхона сифатида фойдаланилган. Бу даврда масжиднинг олдини тўсиб туриш мақсадида хўжалик моллари дўкони қурилган. Ёдгорлик зиёратчилар учун ёпиқ бўлган. Масжидда азон ўқиладиган минора (мезана) ҳам бўлган.
Ночор ҳолатга келиб қолган масжид биносини тиклаш ниҳоятда мураккаб эди. 2005 йил июн ойининг охирида эса лойиҳа асосида таъмирлаш ишлари бошланди. Самарқанд ва Тошкентдан махсус таъмирчи усталар жалб қилинди. Республикамиз мустақиллигининг 14 йиллик байрами арафасида масжид пойтахтликлар кўз ўнгида тўлиқ таъмирланиб янги қиёфага кирди. Унинг ёнида барпо этилган саккиз устунли ўймакорли ёғоч айвон ҳам бино ҳуснига ҳусн қўшди.
Ҳозирги кунда Эскишаҳарга ўзгача руҳ бағишлаётган ушбу та­рихий бино ўтмишнинг яна бир ёдгорлиги сифатида узоқ йиллар кўрк қўшиб туришига шубҳа йўқ.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish