Ҳар бир муассасанинг фаолиятидаги са­марадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ


Раҳбар ходимнинг вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти



Download 297,12 Kb.
bet15/20
Sana22.02.2022
Hajmi297,12 Kb.
#79933
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
малак иши Рахматова Гулноз

3.6 Раҳбар ходимнинг вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти
Раҳбарнинг вақтни бошқариши муаммони малакали тарзда аниқлай олиш, мақсад ва вазифани тўғри белгилаш, ходимлар ўртасида ишни тақсимлай олиш қобилиятига асосланади.
Умумий ўрта таълим раҳбарлари иш фаолиятида вақтни тўғри тақсимламаслик оқибатида қуйидаги муаммолар келиб чиқиши мумкин:
1. Доимий шошилиш. Шошилиш ҳолатида шахс бирон-бир масала устида тўхтаб, батафсил мулоҳаза юритолмайди, жамоага мос қарор қабул қила олмайди ва қаралаётган масалага такроран қайтишга тўғри келади.
2. Чарчаш. Доимий шошилинч шароитида узоқ вақт ишлаш, ўринбосарларига ишларни тўғри тақсимламаслик натижасида юзага келадиган ҳолат.
3. Пала-партишлик. Ишни ёмон ташкил этиш, режалаштирмаслик натижаси.
Бу айрим ҳолларда инсон ўз ҳиссиётини бошқара олмаслик оқибатида намоён бўлади.
4. Ишни режалаштирмаслик. Кўп ҳолларда бу хислат алоҳида шахс эмас, балки у ишлайдиган ташкилот муаммоси ҳамдир.
5. Меҳнат қилишга бўлган мотивациянинг сустлиги. Бу омил иш унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъёрдаги вазифаларни вақтида бажара олмасликка сабаб бўлади.
6. Ирода сустлиги. Диққатни жамлай олмасликда, беқарорликда намоён бўлади. Қарор қабул қилишнинг қийинлиги унинг ижросини ҳам орқага чўзиб юборади.
7. Ишни бажаришда ёки уни ташкил этишда касбий маҳорат – профессионализмнинг етишмаслиги.
Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог ходим қуйидагиларни ёдда тутиши лозим:
1. Вақтни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга сарфлаш.
2. Кунни режалар билан тўлдириб юбормаслик, белгиланган ишлар
орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун бўшлиқлар қолдирмаслик.
3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни режалаштириш.
4. Кунини қийин, муҳим ва ёқимсизроқ ишлардан бошлаш ва якунлашда оддийроқ, ёқимлироқ ишларга ўтиш.
5. Эски ишни тугаллаб, кейин янгисига киришиш. Янги ишни бошлаб ҳар қандай шароитда уни тугатишга ишонч ҳосил қилиш.
6. Вақтни кўп оладиган ёки ўз вақтини раҳбар ҳисобидан тежайдиган ходимлардан узоқроқ бўлиш.
7. Вақтни бошқаришга оид қобилиятни таҳлил қилишга ўрганиш.
8. “Ўзини-ҳаракатсизликда” айблайвермаслик. Раҳбар фаолиятида ижодий танаффуслар бўлиб туриши мақсадга мувофиқ.
«Икир-чикирлар безовта қилганлиги» доим қулоққа чалинади, хизмат вазифаларини бажаришга вақт қолмайди. Ижод ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Айтиш жоизки, бундай сўзлар асослидир. Раҳбар бу ҳакда жиддий ўйлаб кўриши керак. Чарчаган, ҳолдан тойган ходим ёки мактаб ўқитувчиси ижодий ишлашга қодир эмас.
Нима қилиш керак?
• Ходим (ўқитувчи)нинг ортиқча ишлашида айбдорларни ўзингиздан ташқарида изламанг.
• Ўқитувчи вақти учун сабот билан, изчил иш олиб боринг.
• Сизнинг кўрсатма, талабларингиз қанча вақт сарф талаб қилаётганлигини таҳлил қилинг.
• Муайян бир ходим иш вақтини хронометраж қилинг, вақтнинг ишга оид бўлмаган сарфларини аниқланг ва таҳлил қилинг.

Download 297,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish