АПИТЕРАПИЯ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ
Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин..
ثُمَّ كُلِي مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
69. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўрувчи ақлли инсонлар ҳам қила олмайдиган вазифани аниқлик билан бажаради.).
(Наҳл сураси 68-69 оятлар)
Буюк Аллоҳ биз бандаларга жуда кўп неъматлар берган. Ана шу неъматлар ичида асалари алохида таъкидлаб ўтишга лойиқ мавжудод бўлиб, роббим уни барча маҳсулотларини нафақат маҳсулотларини, балки, бутун вужудини, хаттоки химоя қуроли бўлган нишини ҳам бизлар учун кони шифо қилган. Бугунги мақоламиз асалари захри, уни шифобахш хусусиятлари, организмга таъсири, чақтириш усуллари, дозалаш, қарши кўрсатмалар ҳақида қўлимиздан келганча ўқиган китобларимиз ва неча йиллик амалий тажрибаларимиз асосида сизларга оддийроқ ва тушунарлироқ етказишга харакат қиламиз.
Апитерапия- Асалари захри ва асалари махсулотлари билан даволаш хақидаги фан бўлиб, унинг тарихи жуда қадимга Гиппократ, Гален замонларига боради.Тарихдан маълумки табиблар швецария қироли Буюк Карл ўн иккинчи ва Иван Грознийнинг подагра касаллигини апитерапия яъни асалари захри билан даволашган.
Асалари захри таркиби:
Асалари захри мураккаб бўлиб, таркибида жуда кўп аминокислоталар, микроэлементлар фосфор, йод, хлор, кальций, магний, органик кислоталар ва асосий таъсир қилувчи модда мелиттин ва гиалуронидаза ва бошқалар киради.
Гиалуронидаза – чандиқларни эритувчи, терини ёшартирувчи, гематомаларни сўрдирувчи таъсир қилади.
Асаларини қуйи қоринча қисмида жойлашган ўзига хос мураккаб аъзолардан иборат, яъни хитин пластинкалари бурама қиррали ниш ва Заҳар ишлаб чиқарувчи безлардан иборат бўлган қисм, асосан, ишчи ариларда ривожланган. Асалари заҳаридан халқ табобатида ва медицинада доривор восита сифатида фойдаланиб келинган. Асалари заҳари (апитоксинотерапия) ўзида 50 дан ортиқ табиий актив биологик элементлар, 240 дан ортиқ номдаги турли табиий моддалар, аминокислоталар, оқсиллар , (муравьиной, соляной, фосфорной ва бошқа ) кислоталар комплекси, (кальций, магний, фосфор, медь) минераллар , ёғ ва стерин, (фруктоза, глюкоза ва бошқа) углеводлар, гистамин, ацетилхолин ва бошқа турли моддалардан ташкил топган .
Асалари заҳари таркибидаги пептидлар (аминокистоталар) унинг юқори даражадаги шифобахшлик хусусиятини таъминлайди. Унинг таркибидаги :
Адолапин - оғриқ қолдирувчи хусусияти опийникига нисбатан 80 баробар кучли таъсир кўрсатади;
Мелиттин - оғриқ ташкил этувчи бактерияларни ўлдириб, шамоллашга қарши юқори самарада таъсир этади. Асалари заҳари таркибидаги Мелиттиннинг антибактериаль хусусиятини (стафилококков, стрептококков, кишечную палочку, возбудителей дифтерии ва бошқа ) микроорганизмларга таъсири юқори;
Апамин – марказий нерв системасининг фаолиятини, моддалар алмашинувини барқарорлашуви ва қон айланиш системаси фаолиятини яхшилаб , халастелин даражасини камайишига самарали таъсир кўрсатади (инсульт и инфаркт миокард профилактикасида муҳим аҳамиятга эга);
Кардиопептид - юрак қон томир системаси фаолиятини мўътадиллигини таъминлайди. Асалари заҳари таркибидаги кислоталар (муравьиная, соляная и ортофосфорная) ва гистамин қон томирларини кенгайтириб, артерия босимини пасайтириб капилярлар фаолиятини яхшилайди.
Асалари заҳари таркибидаги Ацетилхолин – паралични даволашда фойдаланилади.
Асалари заҳарининг солиштирма оғирлиги 1,1313 га тенг бўлиб, унинг таркибида чумоли, соляная, ортофосфор кислоталари, 1% атрофида гистамин, ацетилхолин ва бошқа моддалар бор. Асалари заҳари билан турли даражадаги ревматизм ва нерв системаси касалларикларини даволаш бўйича тажрибалар ўтказилганида қон таркибида холестерин моддасининг камайиши кузатилган . Асалари заҳари кучли антибиотик ҳисобланиб, турли биологик актив хусусиятларга эга бўлиб, баъзан аллергияга мойил кишиларни асалари чаққан вақтида безовталанишлар ва ножўя таъсирлари бўлиши мумкин . Шу сабабли асаларини заҳаридан чақтириш йўли билан даволанганда, албатта, врач назоратидан ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Асалари заҳари аралашмаларидан иборат турли доривор воситалар ишлаб чиқариш ва унинг шифобахшлик хусусиятлари бўйича замонавий медицина томонидан ўрганишлар давом эттирилмоқда. Хитой табобатида Асаларига чақтириш усули билан қадимдан 400 хилдан ортиқ хасталикларни даволаб келинган. Ҳозирги замон Европа ва Россия медицинаси томонидан баъзи касалликларни даволашда асаларига чақтириш усулини амалда қўлланилиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |