Нафас системаси
-Бронхларни кенгайтиради.
-Балғамни эритади.
-Йўталга қарши.
Овқат хазм қилиш системаси
-Ошқозон-ичак харакатини стимуллайди.
-Ўт хайдайди, ошқозон-ичак хазм безларини фаолиятини кучайтиради.
-Ярага қарши, антиспастик, жигар фаолиятинистимуллайди.
Эндокрин системаси
-Кортикостероид гормонлар ишлаб чиқаришникучайтиради.
-Жинсий ва қалқонсимон без фаолиятинистимуллайди.
Асаларига чақтиришда нималарга эътибор бериш керак?
· Энг аввало асаларига чақтирмоқчи булган инсон астойдил шифо топишига ишониб, худоданшифо қилишини сўраб, ихлос қилмоғи лозим.
·Асалари захри организмдаги турли шлакларниэритади, тиқилмаларни очади, шу жихатдан конда захарли моддалар миқдори ортади (асалари захри таъсирида тўқималардаги ахлатлар, микроблар эрийди, эриган ахлатлар, яъни токсинлар қонга чиқарилади) қонда эриган токсинлар жигар, буйрак, тери,ичаклар орқали ташқарига чиқарилади. Агар бемор организми ўта захарланган бўлса,организмда эриган захарларни жигар ва ичаклар улгуриб чиқара олмайди. Натижада даволашни ўртасига келиб баъзи беморлар терисига аллергик тошмалар тошади.Тошмаларни нафас, ички органлар шиллиқ қаватига тошиши хаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун апитерапия курсидан олдин беморларга даволаш давомида прополис, асал ва кўп миқдорда суюқлик ичишни тавсия қиламиз, шунингдек даволаш давомида ич қотишга йўл қўймаслик зарур.·Асаларига чақтириш курси давомида 155-220 та асаларига чақтирилиб, бу беморни касаллиги, умумий ахволи ва бошқаларга кўра табиб ёки шифокор тамонидан белгиланади ва амалга оширилади.Асалари билан даволаниш 2 курсдан иборат бўлиб, биринчи курсда 1тадан бошлаб 10 тага олиб чиқилади. Иккинчи курс бошлашдан олдин, албатта, бемор сийдик тахлили қилдириши шарт. Сийдик тахлилида оқсил миқдори нормадан ошмаган бўлса, кейин 2 чи курс— Асаларини халқ орасида қанотли фармацевтлар, асалари яшиклари қўйилган жойни эса табиий дорихона дейишлари бежиз эмас. Демак, ари чаққанида 50га яқин турдаги микроэлементлар ва оз миқдордаги заҳар организмимиз саломатлиги учун хизмат қилар экан. Бу заҳар эса майда артерия ва қон томирларини кенгайтиради, инсон танасига қон оқимининг келиши ошади.
Ари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия халқ табобатида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Апитерапия таркибига асал билан елка ва бўғимлардан тузларни суғуриб олиш, прополисдан сув ва спирт асосида тиндирма (настойка) тайёрлаш ҳам киради. Бугунга келиб апитерапия ҳам бир неча касалликларни даволашда самарали восита бўлиб ҳисобланмоқда. Бошқача айтганда, асаларилар мўъжизавий шифо берувчи ҳақиқий бир марталик табиий шприцлардир. Дарвоқе, ҳозир Европа мамлакатларида ҳам асаларига чақтириб даволаш усули кенг қўлланилмоқда.
— Аввало, ари заҳри нима деган саволга аниқлик киритсангиз…
— Ари заҳри ишчи ариларнинг алоҳида заҳар ажратадиган безидан чиқадиган суюқлик бўлиб, у ариларнинг ҳимоя воситасидир. Асаларининг заҳри мураккаб таъсирга эга бўлиб, у арининг чақиш сони, заҳар миқдори ва ари чаққан жойларга, инсон организмининг ари заҳрини сезувчанлигига ҳам боғлиқ. Тўғри, асалари чаққанида бор-йўғи 30 сония оғриқ бўлади. Албатта, бу ёқимсиз жараён. Шу боис бу оғриқни сезмаслик учун мутахассис томонидан махсус муолажа қўлланилади. Асаларига чақтириб даволанишнинг ҳам ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Аввало, бундай усулда даволанганда бемор мутахассис назоратида бўлиши шарт. Дастлаб бемор танасининг асалари заҳрига сезгирлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 1 дона арига чақтириб, игнаси 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади. Агар аллергиянинг белгилари 10-15 дақиқада пайдо бўлмаса, шундан кейин асаларига чақтириб даволашни бошлаш мумкин. Ари чаққанидан кейин беморнинг қон айланиши ва уйқуси яхшиланади, оғриқ камаяди, қон босими тушади.
— Агар беморни меъёридан ортиқ ари чақса-чи?
— Аввало, мутахассис даволанаётган беморга қанча асалари қўйишни яхши билишини таъкидламоқчиман. Аслида, асалари кўп чақса, боши айланади, оғрийди, кўнгли айнийди, сўлаги оқади, ич кетиши эҳтимоли бор, ҳамма еридан муздек тер чиқиб, тер босади. Шунингдек, қон босими тушиб, бироздан сўнг иситмаси чиқиши ҳам мумкин. Таъкидлашимиз лозимки, аёллар ва болалар ари заҳрига сезгирроқ бўлишади, уларда заҳарланиш бироз оғирроқ кечиши эҳтимоли бор. Мабодо шундай ҳол юз бергудек бўлса, имкон қадар кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
Ари заҳри таркибида суяк тизимини мустаҳкамловчи ва қайта тикловчи моддалар мавжудлиги олимлар томонидан исботланган.
Қайси беморга қанча асалари қўйиш кераклигини мутахассис белгилайди. Даволаш курси беморнинг ташхисига, ҳолатига ва организмнинг ари заҳрига реакциясига қараб белгиланади. Ўрта ҳисобда 10-11 кун давомида муолажа курси давом этади.
КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС!
- ҳомиладор аёллар;
- жигар ва меъда касалликларининг ўткир даври;
- сепсис — қон таркибида йиринг бўлганда;
- руҳий хасталиклар;
- асал ва асаларига аллергияси борлар;
- саратонга чалинганлар;
- юқумли хасталиклар билан оғриганлар.
Асалари муолажасида қуйидаги тартибга амал қилиш керак:
1.Спирт,никотин,аччиқ ва шўр маҳсулотларни истемол қилинмайди.
2.Совуқ сув ва газли сувлардан сақланилади. 3.Таркибида ёғли (писта,бодом,нўхот,ловия,маккажухори…..) маҳсулотлар истемол қилинмайди. 4.Қизил тусдаги мевалар истемол қилинмайди. 5.Тухум,сут маҳсулотлари истемол қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |