Тадқиқотнинг материали ва услублари
Тошкент вилояти соғлиқни
сақлашнинг бирламчи бўғинларида фаолият юритаётган тиббиёт ҳамширалар
фаолияти ўрганилади (300 та);
тиббиёт ҳамширалари томонидан аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва
оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган
патронаж ишлари таҳлил қилинди.
Тадқиқот материалларини йиғиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш жараёнида
замонавий: эпидемиологик, ижтимоий-гигиеник, социологик, хронометраж,
санитария-статистик, эксперт баҳолаш усуллари қўлланилди.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 1917
Олинган
натижалар.
Анкета-сўров
натижаларига
кўра,
иштирокчиларнинг 55%ини 35-55 ёш оралиғидаги ҳамширалар ташкил этади.
Юқори хавф гуруҳида бўлган пациентларга патронаж ишлари қанча вақт
оралиғида олииб борилади деган саволга 34% ҳамширалар ойда 1 маротаба, 26-
28%и режа асосида ва пациентларнинг ахволига қараб деб жавоб беришган бўлса,
2% ҳамширалар ойига 4-6 марта деб жавоб беришган.
Аҳоли орасида репродуктив саломатлик тўғрисида патронаж ҳамширалар
суҳбатлар олиб борилишига қарамасдан, Туғруқлар орасидаги интервал бир
йилгача бўлган оналар участкангизда борми? деган саволга 30% респондентлар
“ҳа” деб жавоб беришган.
Аҳоли билан ишлаш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?
деган саволга 36% респондентлар аҳоли патронаж вақтида уйида бўлмаслигини,
2% эса барча аҳолини патронаж қилиш учун вақт етмаслигини, 58% патронаж
ҳамширалар ҳеч қандай қийинчиликлар йўқлигини такидлашган.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга оид саволлардан
қайси инструмент СТТ кўникмаларини кўпроқ шакллантиради? деган саволга
23% ҳамширалар китоблар, 41% барча воситалар, 6-8% брошюра ва буклетлар, 6-
10% интернет маълумотлари, кинокўрсатувлар деб жавоб беришган. Қайси
материал фойдаланиш учун қулай деган саволга, 26% буклетлар, 23% китоб ва
интернет маълумотлари, 10-13% журнал ва брошюралар, 4% барча материаллар
фойдаланиш учун қулайлигини такидлашаган.
Аҳоли билан кўпров СТТ қилишнинг қайси масалалари ҳақида
суҳбатлашасиз, 58% рационал овқатланиш ҳақида, 41% контрацептив воситалар
қўллаш ва индивидуал гигиена тўғрисида, 30% жисмоний фаолликнинг аҳамияти,
21% репродуктив саломатлик, 15% зарарли одатлар ва уларнинг асоратлари, 10 %
мавсумий касалликлар профилактикаси, 13 % СТТ тарғиб қилишнинг барча
масалаларига оид суҳбатлар олиб боришини кўрсатган.
Патронаж ҳамшираларнинг ўз турмуш тарзига оид саволлар натижалари
қуйидагича, Сизда қандай зарарли одатлар мавжуд? саволига иштирокчиларнинг
25%и чекиш, 31,8%и ёғли ва тез тайёрланадиган овкатланларни истемол қилиш,
28,2%и ичиш, 7,5%и зарарли одатларим йўқ, деб жавоб беришган. Тўғри
овқатланиш қоидасига риоя қиласизми дея келтирилган саволга 65% иштирокчи
йўқ, 18% иштирокчи ҳа, 12% иштирокчи баьзан жавобини беришган. Сиз
жисмоний тарбия билан шуғулланасизми деган саволга таҳлилларимиз
натижасига кўра 20% иштирокчи мунтазам равишда, 33,7% иштирокчи вақти-
вақти билан, 16,3% иштирокчи мен буни умуман қилмайман, 30% иштирокчи
жавоб беришга қийналаман дея белгилашган.
Хулоса.
Олинган натижалар шуни кўрсатдики, патронаж ҳамшираларининг
кўп қисми (65%) тўғри овқатланиш қоидасига риоя қилмайди, 20%и жисмоний
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |