зиѐн етишининг олдини олиш, манфаатларини ишончли ҳимоялаш қонунчилигимиз олдидаги
долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ушбу феноменнинг илмий жиҳатдан етарли ўрганилмаганлиги, ушбу муносабатлар чоғида
юзага келадиган муаммолар ва уларни бартараф қилиш масалалари илмий ҳамда амалий жиҳатдан
етарли таҳлил этилмагани амалиѐтда кўпгина қийинчиликларга сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда мардикор бозорлари фаолиятини тартибга солиш, унинг иштирокчилари ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 18 майдаги ―Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш
тўғрисида‖ги 223-сон қарори қабул қилинган
11
. Ушбу қарорда қайд этилишича, вақтинчалик бир
марталик ишларни бажарувчи кўпчилик шахслар,
энг аввало, ѐшлар ишга жойлашишда
қийинчиликларга дуч келаѐтганлигини, зарур меҳнат кўникмалари, касблар ва малакага эга
эмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга, фуқароларнинг муайян қисми вақтинчалик
бир марталик
ишларни бажариш баҳонаси билан ўз оилавий мажбуриятларини бажаришдан, ўз оилаларини моддий
таъминлашдан бош тортишининг кўплаб ҳоллари мавжуд, шунингдек
улар паспорт тизими
қоидаларини бузмоқдалар.
Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кўрсатиб ўтилган ҳодисалар
сабабларини ўрганиш бўйича ишлар жуда қониқарсиз олиб борилаѐтганлигини нормал ҳол деб
ҳисоблаш мумкин эмас, кичик ва ўрта бизнесни, хизмат кўрсатиш соҳасини, касаначилик
меҳнатини ҳамда аҳолини меҳнат фаолиятига жалб этишнинг бошқа шаклларини кенг
ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар таъминланмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасида меҳнат,
аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар ва туман бўлимлари ҳузурида
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Вақтинчалик бир марталик иш
билан таъминлаш марказлари
ташкил этилди ва улар зиммасига вақтинчалик бир марталик ишларга ѐлланишда фуқароларга
кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш
иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайѐргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш
масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўналтириш хизматлари кўрсатиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ѐллашда иш
берувчи
хусусий шахсларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш
берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини
шакллантириш;
вақтинчалик бир марталик ишга ѐлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик
ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек
меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштироқида
бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-
шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар
томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш вазифалари юклатилди.
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
вазирлиги тузилмасида шаҳар (туман) бандликка кўмаклашиш марказида фуқароларнинг
вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади
Марказ юридик шахс ҳуқуқлари билан ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалдаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Марказларни жойлаштириш вақтинчалик бир марталик ишларга ѐллашнинг
шаклланган
жойлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
билан биргаликда белгиланади.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
вақтинчалик бир марталик ишга ѐлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
11
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. –2001. № 5. 28-модда.
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш
иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайѐргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш
масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўналтириш хизматлари кўрсатиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ѐллашда иш берувчи
хусусий шахсларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш
берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини
шакллантириш;
вақтинчалик бир марталик ишга ѐлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик
ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек
меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида
бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
марказда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший
шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар
томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.
Марказнинг иш вақти ва тартиби шаҳар (туман) ҳокимлиги
томонидан мазкур жойда
фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган
ҳусусиятларни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Қоидага кўра, марказнинг иш вақти соат 6.00
да бошланади, ишни тугатиш вақти соат 16.00. Марказ дам олиш кунларисиз ишлайди.
Заруратга қараб ҳокимлик марказнинг бошқача иш тартиби ва вақтини белгилаши мумкин.
Ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган
шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир
марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ѐллашга, шунингдек, 16 ѐшга
тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларга мустақил равишда ѐллашга йўл
қўйилмайди.
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази кўргазмали ахборотлар ўрин олган
стендлар билан жиҳозланади, уларда:
вақтинчалик бир марталик ишларга оид таклифлар тўғрисидаги
маълумотлар;
туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
амалдаги меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларидан
кўчирмалар;
меҳнат хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномалар, бошқа зарур маълумотлар
жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: