Т/р
|
Чора-тадбирларнинг номланиши
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддатлари
|
Масъул ижрочилар
|
I. «ХАВФСИЗ ШАҲАР» ЯГОНА АППАРАТ-ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
|
1.
|
Автоматлаштириш объектлари, бинолар ва иншоотларнинг мавжуд ахборот-коммуникация инфратузилмасини лойиҳаолди ўрганиш, шошилинч-оператив хизматлар, чақирувларни қайта ишлаш ягона навбатчи-диспетчерлик марказлари, фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари фаолиятини таҳлил қилиш.
|
Таҳлилий маълумот
|
2017 йил
20 октябрга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов)
|
2.
|
«Хавфсиз шаҳар» комплекси концепциясини яратиш учун ҳуқуқбузарлик ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мониторинги тизимларида фойдаланиладиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.
|
Таҳлилий маълумот
|
2017 йил
20 октябрга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов)
ТИФ (А. Комилов)
|
3.
|
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2017 йил
20 сентябрга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),
Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
4.
|
«Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини яратиш ва янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш, бунда қуйидагилар орқали лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилади:
биринчи босқич (2017 — 2019 йиллар) синов асосида — Тошкент шаҳри бўйича жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида хабарларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш автоматлаштирилган ахборот тизимининг видео таҳлил қилиш ва видео кузатиш тизимлари билан «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш;
иккинчи босқич (2019 — 2021 йиллар) — «Хавфсиз шаҳар» комплексини вилоят марказлари ва республиканинг йирик шаҳарларида жорий этиш;
учинчи босқич (2021 — 2023 йиллар) — «Хавфсиз шаҳар» комплексини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида жорий этиш.
|
Комиссия қарори
|
2017 йил
1 октябрга қадар
|
Комиссия (А. Арипов)
|
5.
|
«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш ва ривожлантириш бўйича техник топшириқларни қўшимча равишда ишлаб чиқиш.
|
Техник топшириқ
|
2017 йил
15 ноябрга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),
вазирликлар ва идоралар
|
6.
|
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича регламентларни ишлаб чиқиш.
|
Комиссия қарори
|
2017 йил
1 декабрга қадар
|
Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар
|
7.
|
Жамоат транспортида йўловчилар оқимини кузатиш ва профилактика ишларини олиб бориш учун интеллектуал-таҳлилий видеокузатув тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашни автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Хавфсиз шаҳар» комплексидан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида хавфсизликни бошқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати бўйича лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш.
|
Комиссия қарори
|
2017 йил
1 декабрга қадар
|
Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар
|
8.
|
«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратишга техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 декабрга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),
ФВВ (Р. Жўраев), ССВ (А. Шодмонов), ХТВ (У. Иноятов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
вазирликлар ва идоралар
|
9.
|
Хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Хавфсиз шаҳар» комплексининг техник воситалари ва бошқа элементларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан зарур техник воситалар ва аппарат-дастурий комплекси бошқа элементларнинг муайян рўйхатини тақдим этиш.
|
Таҳлилий маълумот
|
2017 йил
1 октябрга қадар
|
«Ўзэлтехсаноат» АК (Ф. Бакиев), ИИВ (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), вазирликлар ва идоралар
|
10.
|
«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун етказиб берувчиларни белгилаш ва контрактлар тузиш.
|
Тендер савдолари ўтказиш
|
2018 йил
1 мартга қадар
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), вазирликлар ва идоралар
|
11.
|
Видеокузатув камералари, шошилинч чақириш мосламалари ўрнатиш, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва вазиятни ўрганиш марказларини ташкил этиш учун объектлар жойлаштириладиган жойларни тайёрлаш.
|
Қурилиш-монтаж ишлари
|
жадвалга мувофиқ
|
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), ИИВ (А. Азизов),
«Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)
|
12.
|
Видеокузатув камералари, тезкор чақириш мосламалари ва мобил видеорегистраторларни монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» комплексидан фойдаланиш.
|
Монтаж-эксплуатация ишлари
|
жадвалга мувофиқ
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), вазирликлар ва идоралар
|
13.
|
Зарур объектларни аниқлашнинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда автотранспорт учун жамоат интеллектуал автомобиль тураргоҳларида аппарат-дастурий ечимларини жорий этиш ҳамда «Хавфсиз шаҳар» комплексини янада ривожлантириш доирасида онлайн тўловларни ташкил этиш.
|
Жадвал
|
2017 йил
1 ноябрга қадар тасдиқлаш
2018-2019 йилларда амалга ошириш
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), Марказий банк (М. Нурмуратов)
|
14.
|
Талаб этиладиган электрон давлат хизматларини шакллантириш учун «Хавфсиз шаҳар» ахборот тизимлари комплексини «Электрон ҳукумат» тизими билан босқичма-босқич интеграция қилиш.
|
Техник лойиҳалар
|
Лойиҳага мувофиқ
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (Р. Жўраев), ССВ (А. Шадманов), ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), вазирликлар ва идоралар
|
|