Аҳоли турмуш даражаси статистикаси



Download 184,23 Kb.
bet5/9
Sana04.05.2023
Hajmi184,23 Kb.
#934923
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu

Иккинчиси - тақсимотнинг нобозор усуллари туфайли ҳосил бўлган бепул овқатланиш, дам олиш, бепул ёки имтиёзли тарзда хизматлардан баҳрамандлик ҳар хил даражада бўлади. Аммо тақсимлашнинг нобозор усули муайян дам олиш, даволаниш ёки имтиёзли квартира ҳақи, газ, электроэнергия учун тўловларни белгилаш истеъмолчиларнинг ҳаммаси учун бир хил тарзда бепул бўлганидан, улар тақсимотда тенгликни ҳосил этади.
Умуман даромадлардаги тенгсизлик табиий бир ҳол бўлиб, даромади озларни яхши ишлаб пул топишга ундайди.
Камбағаллик шундай ҳолатки, бандай вазиятда инсон ўзининг асосий эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлмайди. Аҳоли ва оилаларнинг бу қатлами пул маблағлари, мулк ва бошқа ресурслар билан нисбатан кам таъминланганлиги сабабли уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари паст даражада қондирилган бўлади.
Статистика амалиётида камбағалликни тавсифлаш мақсадида қуйидаги усуллар қўлланилади: статистик усул, яъни даромад даражаси бўйича аҳоли тақсимотини аниқлаш; норматив усул, яъни меъёрдаги истеъмол саватчасини ҳисоблаб чиқиш.
Биринчи усулда тегишли ҳукумат ташкилотлари мамлакат бўйича ҳар бир киши ва оиланинг ўртача даромадларини аниқлаб чиқади. Айнан шу ўртача камбағаллик чегараси деб юритилиб, ундан паст даромад даражасига эга бўлганлар камбағаллар, юқори даромадлилар эса нисбатан бойлар деб юритилади. Масалан, айрим давлатларда камбағаллик чегараси мазкур мамлакат бўйича ўртача даромаддан икки баравар кам бўлган даромад деб тахмин қилишса, бошқаларида эса у ўртача даромаднинг 2/3 қисмига тенг келиши лозим деб ҳисобланади. Бироқ аксарият кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бошқа усул - норматив усул қабул қилинган.
Норматив усулда кабағаллик даражаси ўз таркибига энг зарур бўлган озиқ-овқатлар, истеъмол буюмлари ва хизматлар тўпламидан иборат бўлган энг кам «истеъмол савати» қиймати асосида аниқлаади. У қуйидагича ҳисобланади: дастлаб озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг қиймати сўнгра оила бюджети маълумотлари асосида кам таъминланган оилаларнинг умумий харажатларида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматларнинг салмоғи аниқланади. Бу салмоқ энг арзон нархларда энг кам истеъмол савати қийматида ҳисобланиб бошланғич ҳисоб-китобларга қўшилади.
Истеъмол саватининг қиймат ифодаси энг кам истеъмол бюджети деб аталади. Энг кам истеъмол бюджетига ёки кўпинча унинг маълум бир қисмига (масалан 50% га) мос келувчи даромад камбағаллик чегараси (КЧ) ҳисобланади. Давлат кабағаллик чегарасидан паст даражада яшовчи аҳолига маълум миқдорда пулли ва моддий ёрдам кўрсатади. Аслида ҳам ижтимоий ҳимоялашнинг барча асосий чоралари аҳолининг айнан шу тоифасига, шунингдек, иш ҳақи, нафақалар, пенсиялар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга қаратилган.
Камбағалликнинг вақт бўйича ўзгариши қатор индексларни ҳисоблаш ёрдамида аниқланади: камбағаллик индекси; камбағалликнинг чуқурлашуви ёки сайёзлашув индекси; камбағалликнинг кескинлашув индекси.
Камбағаллик индекси (Jк) жорий даврдаги кабағаллик коэффиценти (Кк1) ни, базис даврдаги камбағаллик коэффициенти (Кк0 )га бўлиш ёрдамида ҳисобланади.
;
Бу ерда,
КЧПА0 ва КЧПА1 - кабағаллик чегарасидан паст даромадга эга бўлган аҳоли сони (базис ва жорий даврларда)
ва - базис ва жорий даврларда аҳолининг ўртача сони.
Агар Jк > 1 бўлса, у ҳолда камбағаллик даражаси ўсиш томонга, Jк < 1 бўлса пасайиши томонга мойил бўлган. Агар Jк = 1 бўлса, у ҳолда камбағаллик даражаси ўзгармаган бўлади.
Даромадлар тенгсизлиги бор жойда камбағаллик муаммоси ҳамиша мавжуд бўлади. Агар аҳолини камбағаллик чегарасига қараб табақаласак, у ҳолда уларнинг ҳар хил қатламлари пайдо бўлади. Бу қатламларни шартли равишда қуйидаги ижтимоий гуруҳларга бўлиш мумкин: ўта бойлар (ЎБ); бойлар (Б); ўрта ҳоллар (ЎҲ); камбағаллар (К); ўта камбағаллар (ЎК).
Камбағалликнинг чуқурлашиб ёки сайёзлашиб бораётганини тавсифловчи индексини ҳисоблаш учун дастлаб мазкур гуруҳлар бўйича базис ва жорий даврлар учун структура (таркибий) нисбий миқцорлари ҳисобланади. Сўнгра бу нисбий миқцорлар бир бири билан таққосланади. (133-жадвал)
Агар,
JdЎБ<JdБ<JdЎҲ<JdK<JdЎК
бўлса, у ҳолда камбағаллик чуқурлашиб бораётганлигидан далолат беради. Чунки жамиятда ўта бойлар қатламидан тортиб, то ўта камбағаллар қатламигача камбағаллашиш ҳолати содир бўлади.

Download 184,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish