Аҳоли турмуш даражаси статистикаси



Download 184,23 Kb.
bet8/9
Sana04.05.2023
Hajmi184,23 Kb.
#934923
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu

Индексация - бу фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат умумсиёсатининг бир тури бўлиб, аҳолининг, айниқса қашшоқ қатламдаги фуқаролар (пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, шунингдек стипендиатлар)нинг пул даромадларини ва уларнинг сотиб олиш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган.
Индексация бир йўлакай бериладиган иш ҳақи, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги даромадларнинг даражаларини қайта кўриш йўли билан ҳам бажарилиши мумкин. Индексация объекти бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: пенсиялар; стипендиялар; социал нафақалар (кўп болали оилаларга, ишсизларга, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганларга ва бошқалар.); мулк шаклидан қатъий назар барча корхона, муассаса ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи; халқ банкига қўйилган омонат пуллар; давлат заёмлари ва бошқа қимматли қоғозлар ва бошқ.
Индексацияни амалга оширишда истеъмол буюмларига бўлган баҳо индекси асос қилиб олинади.
Жаҳон амалиётида асосан икки усулда индексация қилиш маълум: автоматик; яримавтоматик (шартнома асосида).
Автоматик усулда иш ҳақи баҳонинг ўсиши суръатига қараб мутаносиб равишда оширилади ва аҳолининг зарар кўрган даромад қисми тўла қопланади. Аммо бу усул иш ҳақининг самарали ташкил қилинишига салбий таъсир кўрсатади, чунки бунда иш ҳақининг ошиши меҳнат унудорлиги билан боғланмаган ҳолда бажарилади.
Ярим автоматик усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат: баҳонинг ошишини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини қанчага ошириш учта томон иштирокида (давлат, касаба уюшмалари ва ишловчилар) шартнома тузиш йўли билан ечилади. Бу усул жаҳон умумий бозорида қатнашувчи мамлакатларда кенгроқ қўлланилади.
Индексацияни амалга оширишда энг кам истеъмол савати таркибини аниқлаш зарурияти туғилади. Бу саватнинг ўзи жуда шартли қилиб олинади. Инсонга зарур бўлган озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчилик учун кифоя қиладиган ҳажми «итеъмол савати» деб аталади. Бунда гап энг зарур талабларни бир амаллаб қондириш ва кучни тиклаш ҳақида боради, яъни шу нарсаларсиз инсон одамлардек ҳаёти кечириши амри маҳол бўлиб қолади.
Аҳоли даромадларини музлатиш деганда аҳоли пул даромадларининг ўсишини секинлаштириш ёки тўхтатиб қўйишга қаратилган сиёсат ҳамда қўлланиладиган чора-тадбирлар тушунилади. Бу сиёсат икки мақсадни кўзлайди: пулнинг бозор муомаласига тушишини сусайтриш орқали инфляцияга қарши туриш; аҳоли даромадини ўстирмай давлат, корхона, ташкилотлар даромадини ошириб қўшимча жамғарма ҳосил қилиш ва шу йўл билан инвестиция учун имкон бериб, иқтисодий ўсишни таъминлаш.
Даромадларни музлатиш инфляцияга қарши кўриладиган тадбирлар жумласига киради. Маълумки, 1992 йилгача бўлган даврда омонатга пул қўйган аҳолининг маблағлари «музлатиб» қўйилган эди. Натижада республика 5 миллион кишининг омонати қадрсизланиб ўз харид қобилиятини йўқотган эди. 1995 йилда адолатни тиклаш мақсадида ана шу қадрсизланган даромадлар индексация қилинди.
134-жадвал
Аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси






Download 184,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish