Модул 7: Уйга ташрифлар. Жамоатчилик вакиллари билан ахборот-тушунтириш
ишларини олиб бориш.
Уйга ташрифлар Ҳамширалар тўғридан-тўғри эмлаш хизматларини кўрсатмайдилар, аммо улар эмлаш қамровини оширишда муҳим рол ўйнайди. Улар қуйидаги тадбирларни амалга ошира оладилар:
Болалар миллий эмлаш тақвимига кўра эмланганлигига ишонч ҳосил қилиш;
Эмлашни ўтказиб юборган болаларни кузатишни таъминлаш;
Аҳоли вакилларининг фикрини аниқлашга кўпроқ вақт ажратиш, хавотирларни муҳокама қилиш ва саволларга жавоб бериш;
Уй шароитида оилалар билан мулоқотда бўлиш, ва оила аъзолари ва жамият вакилларини қарор қилишга жалб этиш;
Ҳеч қачон тиббиёт муассасасига келмаган одамлар билан учрашиш, шу билан ҳаммадан кўп эҳтиёжи борларга хизматларни кенгайтириш.
1
2
3
4
5
1.Самимий саломлашиш
2. Фуқаро эмлашни қабул қилади, деб таҳмин қилиш
Уйга ташриф буюриш учун мулоқот алгоритми
Тавсияларингизни бериш -ТЎИТ
Тинглаш ва фуқароларнинг саволларига жавоб бериш
Бола миллий эмлаш тақвими бўйича эмланаяпти
Эмлашдан қўрқиш ёки бефарқлик
Моддий муаммолар (масалан йўл кира қимматлиги, ва ҳ.к.)
Давом этишга тўсиқлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш
Мотивация қилиш
Муаммони ҳал этиш
Оилавий поликлиникага мурожаат қилиш
.
Муайян хавотирлари бор аҳоли гуруҳлари билан ишлаш - Баъзи аҳоли гуруҳларида айнан ўзларига хос хавотирлари мавжуд бўлади.
- Маданий жиҳатлар, тил билмаслик тўсиқлари ва айрим гуруҳларда мавжуд диний қарашлар махсус мослаштирилган ёндашувларни талаб қилиши мумкин.
- Шуни ёдда тутингки, баъзи гуруҳларда сиз учун ғайриоддий ёки ҳатто ҳақоратли бўлиб туюлиши мумкин бўлган турли мулоқот усуллари ва услублари учраши мумкин, аммо бу уларнинг маданиятида мутлақо мақбул ва ҳатто ижобий баҳоланади.
Аҳолининг муайян вакилларига мос келадиган мулоқот усуллари ва каналларини танлаб, қўллаш, шунингдек уларни қарор қабул қилишга ундаш учун суҳбат мазмунини мослаштириш мақсадида, улардаги хавотирлар, мотивациялар ва таъсирлар ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилиш керак. - Аҳолининг муайян вакилларига мос келадиган мулоқот усуллари ва каналларини танлаб, қўллаш, шунингдек уларни қарор қабул қилишга ундаш учун суҳбат мазмунини мослаштириш мақсадида, улардаги хавотирлар, мотивациялар ва таъсирлар ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилиш керак.
- Келиб чиқиши мутлақо бошқа муҳитдан бўлган аҳоли вакилларибилан муомала қилганда, тиббиёт ходими ўзини уларнинг ўрнига қўйиш учун ҳамдардликдан фойдаланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |