Антик даври археологияси



Download 21,06 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi21,06 Kb.
#88874
Bog'liq
Antik davri arxeologiyasi


Антик даври археологияси
Режа:
1. Антик даври умумий тавсифи.
2. Жанубий Туркманитстоннинг антик даври археологияси
3. Барқтриянинг антик даври археологияси
4. Сўғднинг антик даври археологияси
5. Фарғона ва Уструшонанинг антик даври археологияси
6. Қовунчи маданияти
7. Хоразмнинг антик даври археологияси
Калит сўзлар: Аршакийлар, селевкийлар, протейхизм, берма, сатраплик, ступа, юечжи
Антик даври хусусиятлари. Ўрта Осиёнинг Александр Македонский бошчилигидаги юнонлар босқинига қадар бўлган сиёсий тарихи бевосита аҳамонийлар билан (ҳозирги Тошкент ва Фарғона ҳудудлари бундан ҳоли) боғлиқ бўлиб, империянинг бир неча сатраплигини ташкил этган. Мил. 327 йили Ўрта Осиёнинг Сирдарёнинг ўрта оқимигача бўлган ҳудудлар юнонлар томонидан босиб олиниб, дастлаб Александр Македонский давлати тасарруфига, унинг вафотидан сўнг эса (мил. авв. IV асрлар охирида) селавкийлар давлати таркибига киради. Мил. авв.. III аср бошларида Яксарт Сирдарё) орти, яъни Тошкент воҳаси ҳам селавкийлар давлати таркибига киради.Мил. авв. III асрнинг ўрталарида (мил.авв. 250 йил) Жанубий Туркманистонда Юнон-Парфия (аршакийлар), Ўзбекистон жанубида Юнон-Бақтрия давлатлари қарор топади. Бақтриянинг бу давр чегаралари сиёсий вазият тақозоси билан ўзгариб борган. Дастлаб, Марғиёна аршакийлар томонидан босиб олинган бўлса, кейинроқ Сўғдиёна мустақил давлат сифатида ажралиб чиқади. Ўзаро урушлар туфайли сиёсий таназулга учраётган Юнон-Бақтрия ерлари мил. авв. II аср иккинчи ярмида (мил.авв.140/130 йиллар) шимол-шарқдан келган юечжи қабилалари томонидан босиб олиниб, улар иттифоқи таркибида дастлаб вужудга келган Кушон подшолиги ва империялари (мил. авв. II-милодий IV асрлар) таркибида бўлган. Мил. авв. III асрда кушонлар давлати бошқарувини сосоний ҳукмдорлари қўлига ўтади. Мил.авв. IV асрда кўчманчи тохарлар кушонлар давлатига барҳам беради.Шимолий ўлкалари, хусусан Хоразм, Фарғона водийси ва кўчманчи сак-массагет қабилалари ерлари юнонлар таъсиридан четда қолиб, уларнинг тарихи ўзгача сиёсий жараёнлар билан белгиланади. Тошкент воҳаси ҳамда Сирдарёнинг қуйи оқимигача бўлган ерлар мил. авв. III асрда ташкил топган Кангуй давлати таркибига кирган бўлса, Фарғона водийси ерларида эса алоҳида маъмурий ҳудудни ташкил этиб, мил. авв. II асрга о ид хитой манбаларида келтирилган Даван (Даюан) давлатлари ривожланган.Антик даврида ихтисослашган ҳунармандчилик соҳалари тараққиётида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади. Металларга ишлов бериш ҳунармандчилигининг барча соҳалари, заргарлик, амалий санъ тўқимачилик яхши ривожланган.Шимолий Парфия. қудрати янада кучайиб, мамлакат чегаралари Сурияга қадар ерларга қадар кенгайиб, дунёнинг йирик империялардан бирига айланади. Бу даврда Марғиёна ҳудудлари Парфия таркибига киритилади. III асрнинг биринчи чорагида Эронда тобор кучайиб бораётган сосонийлар Парфия Бу ҳудуд Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудлари каби Александр Македонский вафотидан бир неча йиллар ўтиб, вужудга келган селевкийлар давлати таркибида бўлган. Мил. авв. 250 маҳаллий юнон зодогони Андрогор селевкийлар давлатидан мустақил бўлиб олгандан сўнг мамлакат мил.авв. 247 йили шимолдан келган кўчманчи дах (даи) ёки даи томонидан босиб олиниб, аршакийлар сулоласи таркиб топади. Археолог олима Л.М.Левина Аршак бошчилигидаги дах (даи) қабилалари миграциясини Сирдарё ўзанларида ривожланган Чирикработ маданиятнинг қурғоқчилик туфайли инқирози учраши натижаси билан боғлайди. Мил. авв. II асрларда Парфия давлатининг давлатига барҳам бериб, Шимолий Парфия ва Мурғоб воҳалари босиб олинади.Энг йирик ёдгорликлар сирасига Янги Нисо, Эски Нисо, Кўҳна Каахка, Яриқтепа, Хусравқалъа шу каби қадимги шаҳар харобалари қалъа-қўрғон, деҳқончилик қишлоқлари ёки алоҳида мақсадлар учун хизмат қилган манзилгоҳлар (Эски Нисо, Мансуртепа) аниқланиб, уларда турли даражадаги қазишма ишлари амалга оширилган.Ҳозирги Ашгабад шаҳридан 18 км. гарбда жойлашган Янги Нисо нисбатан яхши ўрганилган. Кўҳна шаҳар сунъий дўнглик устида жойлашган арк (4 га. атрофида) ва унга туташ шаҳар (18 га.) ва шаҳар атрофи қисмларида ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар учала қисмлари алоҳида мудофаа деворлари билан мудофаа қилинган.Муҳим мақсадларда фойдаланилган манзилгоҳлар сирасига кирувчи Эски Нисо эҳтимол Митридат I (мил.авв. 171-138 йй.) ҳукмронлиги даврида барпо қилинган Парфия ҳукмдорининг қўриқхона қалъаси-Михрдаткирт (Митридатокерт) ёдгорлиги марказида сарой-ибодатхона мажмуаси ва улар учун хизмат қилган хўжалик ҳамда яшаш хоналари жойлашган. “Квадрат зал”, “Айлана ибодатхона” ва “Минорасимон ибодатхона”лар муҳим ўрин тутади.Улардан биринчиси томонлари (20х20 м. ички томондан 8-9 м.) икки ярусли қилиб қурилган. Биринчи ярус хом ғиштдан кўтарилган, иккинчиси эса ёгоч устунларга таянган. Шимолий Парфиянинг нисбатан яхши ўрганилган ҳунармандчилик турларидан бири-кулолчилик бўлиб, хумдонлар кўплаб ёдгорликларда ўрганилган. Ўрганилган хумдонлар айлана шаклдаги икки ярусдан иборат. Ангоб бериш ва пардозлаш кенг қўлланилган антик даври сополлари юқори сифати билан ажралиб турган. Бу даврда косалар,пиёлалар, кўзалар ва бокалсимон идишлардан фойдаланилган. Антик даврининг охирларида ангоб бериш ва пардозлаш сусаяди. Ангоблар қизил, қизил-жигар ва жигар рангларидан иборат. Бу даврда айниқса, тагли бокалсимон идишлар урф бўлган. Шимолий Парфия санъат ёдгорлиги намуналари нисбатан Эски Нисо қазишмалари давомида ўрганилган моддий топилмалар орқали яхши маълум. Улармармар тошлардан ясалган эллинҳайкаллари, фил суягидан ясалган ритонлар ва мўжаз ҳайкалчалар. Ҳайкаллардан “Нисо мабудаси”, “Родогуна”, Афродита ҳайкали боши, Артемиданинг мармардан ишланган ҳайкали оёқ қисми муҳим аҳамият касб этади. Нисо маъбудаси хитон кийган. Бу ҳайкал эллин ҳайкалтарошлигининг архаик йўналишига тегишли, ишланиш усулига кўра у сўнгги классик даври аттика санъати мактаби анъаналари боглщ эканлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Родогунанинг тепа қисми оқ, пастки қисми қизил мармардан ишланган. Бу санъат асари эллин даври ҳайкалтарошлик мактаби маҳсулоти саналиб, ишланиш усулига кўра Александрия мактабига тегишли бўлиб, мил.авв. III-II асрлар билан саналган. Афинанинг кумушдан ишланган кичик ҳайкалчаси Эротнинг кумушдан юқори даражада ишланган эрка бош қисмидан иборат предмет ва Юнонстонда ишланиб, импорт қилинган санъат намуналаридан саналади. Маҳаллий парфия санъатига тааллуқли намуналар Эски Нисо саройи ва ибодатхонасидан топилган эркак ва аёл тасвиридаги ҳайкаллардан иборат бўлиб, улар аршакийлар сулоласи худолари ёки илоҳийлаштирилган сулола вакилларининг тасвирлари сифатида тахмин қилинади. Санъатнинг бошқа бир тури кумушдан турли ҳайвонлар айрим афсонави ҳавонлар тасвири кўчманчилар маданиятидан далолат беради. Бошқа бир намунаси фил суягидан ишланган ритонлар карнизи 12 олимп худолари тасвири туширилган. Шунингдек, муҳрларда юнон худоларининг тасвирлари берилган. Шунингдек, фил суягидан мебеллар ясашда фойдаланилган.
Маргиёна. Марғиёна Ўрта Осиёнинг антик даври йирик тарихий маданий ўлкаларидан бири бўлиб, Марғиёна Туркманистон Республикасининг Мурғоб воҳаси ҳудудида жойлашган.
Ўлканинг Александр Македонский босқинидан кейинги тарихига оид
қисқача маълумотлар юнон-рум муаллифлариниг асарлари ва кейичалик
хитой манбаларида учрайди. Плиней Искандар Марғиёна Александиясига
асос солганлигини ва кейинчалик шаҳар вайрон қилиниб, селевкийлар
ҳукумдори Антиох қайта тиклаб, ўз номи билан юритганлиги тўғрисидамаълумотлар қолдирган бўлса, бошқа бир юнон муаллифи Стробон маълумотларида Антиох шаҳар барпо этиш билан биргаликда воҳа атрофини мудофаа девори билан ўраб олганлигиги тўғрисида хабар беради.Ўлкада сақланиб қолган антик ёдгорликлар археологик белгиларига кўра қадимги шаҳарлар ва қадимги деҳқон жамоаларининг қишлоқларини ташкил этади. Воҳанинг антик дарига оид манзилгоҳларидан Гяурқалъа, Эркқалъа, Кўҳна Кишман, Жинтепа, Такиржатепа, Дурнали ва Девқалъа каби ёдгорликлар археологик жиҳатдан яхши ўрганилган.Улар орасида ҳозирги Байрамали шаҳрининг шимоли қисмида жойлашган Эркқалъа ва гарбий қисмида унга туташ жойлашган Гяурқалъа ёдгорликлари муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу манзилгоҳлар ўз даврида битта шаҳар мажмуасинининг таркибий қисмларини (биринчиси-арк, иккинчиси- шаҳристон) ташкил этиб, мил.авв. I минг йилликнинг ўрталарида шаклланган. Уларнинг умумий майдони тахминан 90 га. дан иборат.Бошқа бир йирик шаҳар марказларидан Кўхна Кишмана ҳам яхши ўрганилган. У аҳамиятига кўра воҳада Марвдан кейинги (май.112 га.) шаҳар маркази ҳисобланади. Марғиёнанинг антик даври иморатлари тўғри тўртбурчак (50х30х10) квадрат (40х42х10) ғиштлар ва пахсадан барпо қилинган..Қадимги марғиёналикларнинг асосий машғулоти суғорма деҳқончилик бўлган. Қадимги хитой ёзма манбаларида буғдой, гуруч, узум, юнон ва Сопол буюмлари тез айлантирадиган чархда ишланган.Ёдгорликлардан темирдан ишланган рўзғор анжомлари, меҳнат қуроллари ва қурол яроғлар ясалган. Шунингдек, зеб-зийнат буюмлари, аёл ва маъбуда тасвирлари берилган терракота ҳайкалчалари қадимги марғиёналикларнинг
бой моддий маданиятидан далолат беради Бақтрия. Дастлаб аҳамонийлар, кейин селевкийлар таркибидаги сатрапликни ташкил этган. Мил.авв. III асрнинг ўрталари юнон
зодогонларидан бўлган Диодот селевкийлардан мустақил бўлган Юнон-Бақтрия давлатига асос солган. Бу даврда (Евтидем, Деметрий, Евкратид)мамлакат ҳудуди Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбига қадар кенгаяди. Айрим илмий фаразларга кўра Сўғд ҳудудлари ҳам ушбу мамлакат таркибда бўлган. Мамлакат маказлашган монархияга айланади. Мил.авв. II асрнинг ўрталарида (Митридат I даврида) ғарбда Парфиянинг қудрати кучайиб, Марғиёна босиб олинган. Сўғд ҳам тахминан мана шу даврларда ажралган бўлиши мумкин.Тинимсиз олиб борилган уруш ҳаракатлари мамлакат ҳарбий қудратига салбий таъсир этиб, мил.авв. 140/130 йилларда сак-юечжи қабилаларининг ҳужуми унинг батамом таназулига сабаб бўлган. Мил. авв. I асрда беш гуруҳдан да-юежи қабилалари (да-катта, буюк) иттифоқидан ташкил топган давлат ўрнида Кушон подшолиги қарор топади Антик даврига оид қўҳна шаҳарларини тадрижий жиҳатан бир неча гуруҳга бўлиш мукин. Биринчи гуруҳ шаҳарлари мил.авв. I минг йилликнинг ўрталарида шаклланиб, эллинлар даврида ҳам фаолият юритган (Талашконтепа II, Жондавлаттепа, Ҳайитабодтепа, Қалъаи Мир). Иккинчи гуруҳ шаҳарлар Юнон-Бақтрия даврида (Эски Термиз, Далварзинтепа, Кампиртепа-Кофирқалъа, Кейкабодшоҳ, Саксанохур), учинчи гуруҳ шаҳарлар эса Кушонлар даврида (Зартепа, Будрач, Гаровқалъа, Шахтепа ва бошқалар) вужудга келиб, фаолият юритган.Юнон манбаларида Тармита, хитой манбаларида Таминомлари билан келтирилган шаҳар эски Термиз ёдгорлиги ўрнида фаолият юритган.Сурхондарё вилоят Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган Далварзинтепа ёдгорлиги Шимолий Бақтриянинг антик даврига оид йирик манзилгоҳ саналади. Манзилгоҳ мил.авв. III асрда шаклланиб, милодий III иккинчи ярмига қадар йирик маъмурий, иқтисодий ва ғоявий марказлардан бири сифатида фаолият юритади.Сўғд. Ўрта Осиёнинг йирик маданий-тарихий вилоятларидан бири бўлган Сўғд антик даврида Зарафшон (Самарқанд ва Бухоро вилоятлари) ва Қашқадарё воҳаларилари ҳудудларидан ташкил топган. Айрим юнон муаллифлари (Страбон) манбаларида келтирган маълумотларда унинг жанубий ҳудуди Амударё билан чегараланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Умумий этник жиҳатдан ҳисобланган бутун ўлка аҳолисининг маданий тараққиёти даражаси ва хусусиятига кўра нисбатан яқин бўлсада, улар ўзига хос томонлари билан ажралиб турадиган алоҳида воҳалар ёки микровоҳалардан ташкил топган. Ўлкада антик дарига оид турли вазифаларни бажарган археологик ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг асосий қисмида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Ўз даври тарихи ва маданиятидан хабар берувчи моддий манбалар йирик шаҳар туридаги ёдгорликлар да амалга оширилган тадқиқотлар натижасида нисбатан кўпроқ тўпланган. Йирик шаҳар марказларининг асосийлари (Афросиёб, Ерқўрғон, Кўктепа, Узунқир- Подаётоқ-Сангиртепа мажмуаи) илк темир ва архаик даври ўрнида фаолият юритган бўлса, бошқа бир гуруҳ кўҳна шаҳарлар (Қалаи Захаки Марон, Китоб шаҳридаги Қаландартепа ёдгорлиги, Талли Барзу, Бухоро ва бошқалар) бевосита антик даврида шаклланган.
Афросиёб ўлканинг асосий йирик шаҳарлар макази сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолади. Антик даври манбаларида қайд этилган Мароканданинг ўрни бўлган. Шаҳарнинг антик давридан дарак берувчи моддий манбалар Афросиёб II ва III босқичларига оид маданий қатламларда ўз аксини топган. Самарқанд Сўғдининг антик даври йирик шаҳар марказларидан Кўктепа кўҳна шаҳри эллин даврида ҳам фаолият юритиб, унда катта қурилиш ишлари олиб борилади. Эллин даврида арк қисмида бир неча хоналардан ташкил топган минорасифат иморат барпо этилади. Айнан мана шу даврда Афросиёбдаги каби квадрат ғиштлар ўртасида йўлак-галерея усулдаги икки қатордан иборат ички мудофаа девори қурилади. Бошқа бир қўҳна шаҳар Қўрғонтепа ёдгорлиги ўрнида бўлган. Кўҳна шаҳар арк, шаҳристон ва шаҳар атрофи қисмларидан ташкил топган.
Download 21,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish